ЯНГИЛИКЛАР

            ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти  ёш ходимаси Германияда стажировка ўтаяпти:

2

3

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожлантириш вазирлиги томонидан эълон қилинган ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда, шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли стажировкаларга юбориш бўйича танлов ғолиби ЎзР ФА УНКИ “Коллоид кимё” лабораторияси бош илмий ходими, кимё фанлари доктори Шахноза Абдулазизовна Кулдашева бугунги кунда Германиянинг Марбург шахридаги нуфузли Филипп-Марбург Университетида стажировка сафарини ўтаяпти.

Стажировка давомида Шаҳноза Абдулазизовна Филипп-Марбург Университетида юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўрганмоқда. Шу билан бир қаторда, у ўз илмий изланишлари олиб бормоқда, Шунингдек, Университетда ўтказилаётган илмий анжуманларда фаол қатнашиб келмоқда.


Олимлар Марказий Осиё Халқаро  конференцияда ва  кўргазмасида иштирок этишди:

2

3

4

Жорий йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Тошкентда  “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Цемент сановати ва бизнес” мавзусидаги XVII Марказий Осиё Халқаро  конференция ва кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда  Россия, Туркия, Германия, Хитой ва бошқа давлат вакиллари қатнашишди.

Анжуманда “Ўзқурилишматериаллари” ассоциацияси ва  республикамиздаги йирик цемент ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари  ОЎЮ профессор-ўқитувчилари, чет эллик ҳамкорларлар билан бир қаторда ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг “Стром” илмий-тадқиқот лабораторияси ва синов маркази раҳбари, проф. Искандарова Мастура Искандарова ва марказ ҳодимлари ҳам ўз намойиш ва кўргазмали тақдимотлари билан қатнашдилар.


“Дистиллят фракцияларини стабилловчи стриппинг-колонналар гидродинамикаси”  мавзусидаги  монография чоп этилди:

копия копия

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари А.М. Хурмаматов, А.А. Худойберганов, А.А. Худайбердиев «Дистиллят фракцияларини стабилловчи стриппинг-колонналар гидродинамикаси» мавзусидаги монография чоп этишди (ЎзР ФА Асосий кутубхонаси қошидаги  мини-типографияда чоп этилди, 118 бет).

Монографияда буғлатувчи агент ва дистиллят фракциялари, хомашёнинг иссиқлик физик ва асосий физик-кимёвий ҳоссалари, керосин, енгил ва оғир газойл фракциялари дистиллятларини углеводород ва сув буғлари билан буғлатиш жараёни келтирилган. Углеводород буғлари билан буғлатилган дистиллятнинг сифат кўрсатгичининг таҳлили, улар таркибидаги умумий олтингугурт миқдорининг,  кислоталилигининг, қовушқоқлиги ва чақнаш ҳароратининг камайиши, шунингдек уларнинг чиқиши 0,5÷1,0 % га ортиши, керосинни 38% гача, енгил газойлни 40% гача ва оғир газойлни 62% гача буғлатганда углеводородли буғлатувчи агент ишлатилган стриппинг-колонналарнинг самарадорлиги ошиши, марказдан қочма куч таъсирида буғлатувчи агентни туғри тақсимлаш қурилмаларининг самарадорлигининг ошиши келтирилган.

Нефтни қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳалари инженер-техник ходимлари учун, шунингдек олий техник таълим муассасалари талабалари учун.

Монография рус тилида чоп этилган.


ЭЪЛОН !!!

14 ноябрь 2019 йил соат 1500 Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги, бир марталик Илмий семинарининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади

 Кун тартиби:

 У.Н. Рузиевнинг “Едирилишга юқори чидамли WC-VC-Co системали  қаттиқ қотишмалар яратиш” мавзусидаги 02.00.11.-.Коллоид ва мембрана кимёси ҳамда 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари) ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган  диссертация ишининг дастлабки муҳокамаси

      Илмий раҳбар: к.ф.д. проф. Гуро В.П.

      Тақризчилар:   к.ф.д.,проф. Шарипов Х.Т., т.ф.н. Ахмедов Р.К.


ЭЪЛОН !!!

2019 йил 13 ноябрь соат 1500 да институт мажлислар залида (3 қават) «Ёш олимлар кенгаши» нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Кун тартиби:

«Нефть кимё» лабораторияси илмий ходими

Ярбабаев Азамат Асроровичнинг
«Дизел мойларининг коллоид-химмотологик хусусиятларини такомиллаштириш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини Ёш олимлар кенгашида муҳокамаси.
Ихтисослик шифри: 02.00.11 — Коллоид ва мембрана кимёси

Илмий раҳбар: т.ф.д., профессор Ҳамидов Б.Н.


Ёш  олимлар Халқаро  конференцияда иштирок этишди:

1111111

1

333

нинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновация ривожлантириш вазирлиги қошидаги “Илғор технологиялар маркази”да ёш олимларнинг  “Илм-фан ва инновация” мавзусидаги Халқаро  конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу конференцияда республикамиздаги бир қатор олий ёқув юрти профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Фанлар Академияси тасарруфидаги илмий ҳодимлар билан бир қаторда ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё  институтининг бир қатор ёш олимлари ҳам иштирок этдилар.

Конференцияни Инновацион ривожлантириш вазири И.Ю. Абдураҳмонов ўз нутқ сўзлари билан очиб бердилар. Шу билан бирга конференцияда вазирликнинг юқори мартабали маслаҳатчиси К. Хейнц, Ўз Р ФА Умумлашган касаба уюшмаси раиси Ш.С. Жўраев, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси А.З. Садуллаев ва бошқалар нутқ сўзладилар.


«Нефть ва газ конденсати аралашмасини  механик қўшимчалардан тозалаш» мавзусидаги  монография чоп этилди

Безымянный

 ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти лаборатория мудири А.М. Хурмаматов «Нефть ва газ конденсати аралашмасини  механик қўшимчалардан тозалаш» мавзусидаги  монографияни чоп этди (“Наврўз” типографиясида чоп этилди, 181 бет).

Монографияда нефт ва газ конденсати аралашмасининг физик кимёвий хусусиятларини ўрганиш, шунингдек таркибий қаттиқ заррачаларни марказдан қочма ва гравитацион майдонда чўктириш ва коагуляциялашнинг асосий гидродинамик қонуниятларини ўрганиш буйича олиб борилган тадқиқот натижалари келтирилган. Нефть ҳом-ашёси таркибидаги тенг оғирликдаги қаттиқ заррачаларни гидроциклоннинг туб қисми, қурилманинг туб қисмини қовариқсимон шаклга ўтказиш таклиф қилинган баландлиги бўйича тақсимлаш қонунияти ўрнатилган. Суспензияларни ажратиш учун жараён ва қурилмаларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш методикалари кўриб чиқилган.

Лойиҳалаш ва илмий тадқиқот ташкилотлари, нефтни қайта ишлаш, нефть кимёси, кимёвий ва аралаш тармоқли саноат корхоналари инженер-техник ходимлари учун, шунингдек олий техник таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабалари учун.

Монография рус тилида чоп этилган.


Институт Ёш тадқиқотчиси ТWАС танлови ғолиби бўлди

 photo_2019-11-05_09-47-44

 

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти катта илмий ходими Азиз Ибрагимов Триестда (Италия) ТWАС ёш олимлар (40 ёшгача) танлови ғолиби деб топилди.

Ёш олим томонидан 60 дан ортиқ янги моддалар синтез қилинди ва уларнинг тузилиши аниқланди. Самарали, бир вақтнинг ўзида антимикроблик ва ўсишни тезлаштирувчи фаолликка эга бўлган янги авлод стимуляторларини яратиш учун инновацион ёндашув ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг 2 та патенти олинган. Шу жумладан, қарийб 40 га яқин илмий мақолалар асосан нуфузли халқаро журналларда, масалан Acta Crystallographica Section A, B, C and E, Polyhedron, Journal of Chemical Crystallography, Journal of Molecular Structure, Coordination Chemistry, Journal of Structural Chemistry, European Journal of Chemistryларда чоп этилган. Polyhedron журналида 2015 йилда чоп этилган ёш олимнинг мақоласига 500 марта мурожаат қилинган. Унинг Хирша индекси 4 га тенг. У Германия, Жанубий Корея, Голландия, Буюк Британия, Белгия ва Саудия Арабистони каби мамлакатларга илмий ҳамкорлик олиб бориш ва халқаро конференцияларда қатнашиш учун сафар қилди.


ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти олимларининг

«Техноген чиқиндиларини цемент саноатида комплекс қўлланилишининг рационал технологияси» мавзусидаги монография чоп этилди.

Безымянный

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари Ф.Б. Атабаев, М.И.Искандарова томонидан  «Техноген чиқиндиларини цемент саноатида комплекс қўлланилишининг рационал технологияси» мавзусидаги монография чоп этилди (“Наврўз” типографиясида чоп этилди, 186 бет).

Монографияда қайта ишланган пўлат эритиш тошқоли, вольфрам рудаларининг иккиламчи бойитиш чиқиндилари ва хризотилцемент буюмлари чиқиндиларидан комплекс фойдаланиб, клинкер ва ПЦ 400-Д20 маркали қўшимчали цемент ишлаб чиқаришнинг энергия ва ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича натижалар келтирилган. Хомашё аралашмалари ва уларни куйдиришда кимёвий-минералогик таркиби, структуралари ва клинкернинг хоссалари чиқиндиларнинг тури ва кимёвий параматрларига боғлиқлиги ўрнатилган. Иккиламчи хомашё ресурслари асосида қўшимчали цементларнинг гидратланиш жараёни қотиши,  уларнинг физик-кимёвий ва физик-механик хоссалари тадқиқи этилган. збекистондаги бир қатор цемент заводлардаги тажриба-саноат партиялари ва жорий этилган натижалар келтирилган.

 Монография цемент саноатининг муҳандис-технолог ходимлари, ИТИ илмий ҳодимлари, шунингдек, ОТМдаги  02.00.15 –Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси, 02.00.13 –ва   05.09.05 –Қурилиш материаллари ва буюмлари ихтисосликлари талабалари учун мўлжалланган.

Монография рус тилида чоп этилган.


2019 йил 30 октябрь куни

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида  

«Ёш олимлар кенгаши»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди:

 

2019 йил 30 октябрь ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида  «Ёш олимлар кенгаши»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибида «Кимёвий технология ва сирт фаол моддалар» лабораторияси таянч докторанти Тошматов Давлатжон Абдурауфовичнинг «Конлараро маҳаллий йўллар учун нефть қуйқаси асосида нефть минерал аралашмаси технологияси»  мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини Ёш олимлар кенгашида муҳокамаси қилинди. Ихтисослик шифри: 02.00.11 — Коллоид ва мембрана кимёси.

Илмий раҳбар:  Техника фанлари доктори, Юсупов Ф.М.

Йиғилишда институтнинг бир қатор  докторантлари, таянч докторантлари ва ёш илмий ходимлари қатнашишди.


«Нефть хом ашёсини қиздириш жараёнини жадаллаштириш»

мавзусидаги монография чоп этилди:

Безымянный

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти катта илмий ходими А.А. Худайбердиев «Нефть хом ашёсини қиздириш жараёнини жадаллаштириш» мавзусидаги  монография чоп этди.

Монография углеводород хом ашёсини (нефть, газ конденсати ва уларнинг турлича нисбатлардаги аралашмаларини) қувурли қурилмаларда қиздириш жараёнини жадаллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижаларига бағишланган. Унда қувурли қурилмаларда амалга оширила-диган конвектив иссиқлик алмашиниш жараёни назарияси ва амалиёти асослари кўриб чиқилган, хом ашё ва иссиқлик ташувчиларнинг асосий хосса кўрсаткичларини аниқлаш натижалари келтирилган ҳамда жараённинг технологик ва гидравлик параметрларини тажрибавий қувурли қиздир-гичдаги иссиқлик узатиш самарадорлигига таъсири таҳлил этилган. Углеводород иссиқлик ташувчилари ва марказдан қочма куч майдони таъсиридан фойдаланиб хом ашёни қувурли қурилмаларда қиздириш жараёнини жадаллаштириш услублари баён этилган. Нефть хом ашёсини қувурли қурилмаларда қиздириш жараёнини математик моделлаштириш ва оптималлаштириш масалалари кўриб чиқилган, тажрибавий ва саноат қиздиргичларида амалга оширилаётган жараёнларнинг статик ва динамик тавсифлари ўрганилган. Хом ашёни углеводород иссиқлик ташувчиларидан фойдаланиб қиздириш жараёни технологик жиҳатдан расмийлаштирилган ва мазкур жараённи жадаллаштиришнинг тавсия этилган услубларини саноатга жорий этишдан кутиладиган иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш усуллари кўрсатилган.

Монография илмий ходимлар, магистратура босқичи талабалари, докторантлар, олий ўқув юрти ўқитувчилари ҳамда нефтни қайта ишлаш, кимё ва турдош саноат тармоқларининг муҳандис-техник ходимлари учун мўлжалланган.


ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари

«Қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмаларида углеводород хом ашёсини қиздириш гидродинамикаси» мавзусидаги монография чоп этишди

Безымянный

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари А.М. Хурмаматов, О.Ю. Исмаилов, А.А. Худайбердиев «Қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмаларида углеводород хом ашёсини қиздириш гидродинамикаси» мавзусидаги  монография чоп этишди (ЎзР ФА Асосий кутубхонаси қошидаги  мини-типографияда чоп этилди, 111 бет).

Монографияда углеводород хом ашёсининг 20÷250оС ҳарорат оралиғида физик ва иссиқлик-физик хоссаларини ўзгариш параметрлари ва ушбу параметрларни аниқлашга доир номограммалар, қувурлардаги хом ашё харорати ва сарфини оқим тезлигига боғлиқлиги аниқланган ва қувурли иссиқлиқ алмашиниш қурилмаларидаги турли хил гидродинамик режимларнинг иссиқлиқ алмашиниш жараёнига таъсири ўрганилган, шу билан бирга иссиқлик алмашиниш қурилмалари горизонтал қувурлари нефт ва газ конденсати оқимларининг оптимал тезликлари аниқланган.

Монография рус тилида чоп этилган.


ЭЪЛОН!

2019 йил 30 октябрь соат 15-00 да институт мажлислар залида (3 қават) «Ёш олимлар кенгаши» нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

«Кимёвий технология ва сирт фаол моддалар» лабораторияси таянч докторанти Тошматов Давлатжон Абдурауфовичнинг «Конлараро маҳаллий йўллар учун нефть қуйқаси асосида нефть минерал аралашмаси технологияси»  мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини Ёш олимлар кенгашида муҳокамаси.

Ихтисослик шифри: 02.00.11 — Коллоид ва мембрана кимёси

Илмий раҳбар:  Техника фанлари доктори, Юсупов Ф.М.


I Халқаро ўзбек-қозоқ симпозиуми ўз ишини якунлади

1

 ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти томонидан ташкиллаштирилган «Кимё фани ва саноатни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги 2 кунлик I Халқаро ўзбек-қозоқ симпозиуми ўз ишини якунлади.

Симпозиум давомида 19 та пленар маърузалар тингланди, муҳокама қилинди ва тегишли қарор қабул қилинди, кейинги анжуман 2020 йилда Олмаота шаҳрида бўлиши режалаштирилди. 30 та илмий мақолалардан иборат тўплам чоп этилди ва қатнашчиларга тарқатилди.

Симпозиум меҳмонлари ЎзР ФА кимё йўналиши институтлари билан  танишдилар. Шунингдек, Симпозиум қатнашчилари учун диққатга сазовор жойлар билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри бўйлаб экскурсия уюштирилди.


 Кимё фани ва саноатни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари

        Безымянный

Безымянный1

Безымянный3

   2019 йил 24 октябр куни ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти томонидан ташкиллаштирилган «Кимё фани ва саноатни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари» мавзуси бўйича  I Халқаро ўзбек-қозоқ симпозиуми ўз ишини бошлади.

   Симпозиумда шу соҳанинг етук ўзбек олимлари билан бир қаторда таниқли олим, “А.Бектуров номидаги кимёвий фанлар институти” ОАЖ бош директори, Қозоғистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Едил Ергожаевич Ергожин бошчилигидаги Қозоғистон Республикасидан кимёгар олимларидан иборат делегация иштирок этмоқда.

     Симпозиум 25 октябр куни ўз ишини якунлайди.

  Симпозиум очилишида кимё фани ва саноатининг долзарб муаммоларига бағишланган Ўзбекистон ва Қозоғистон кимёгар олимлари маърузалари тинглангди ва муҳокама қилинди.


ЎзР ФА Умумий ва ноорганик  кимё институтида иккита диссертация иши  ҳимояга қабул қилинди:

      Ўтган йиллар давомида ЎзР ФА Умумий ва ноорганик  кимё институти  8 та асосий йўналиш бўйича илмий мактаблар яратди: — нефть кимёси; — силикат материаллари кимёси; — гидрометаллургия ва электркимё; — коллоид кимё; — физик кимё; — координацион кимёси; — ўғитлар ва дефолиантлар кимёси; — кимёвий технология жараёнлари ва аппаратлари, нефт ва газни қайта ишлаш. Юқоридаги илмий мактаблар асосида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича DSc.27.06.2017.КТ.35.01 Илмий кенгашида коллоид ва мембрана кимёси (02.00.11), ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (02.00.13) ихтисосликлари бўйича институтнинг энг муҳим илмий йўналишлари бўйича илмий семинарлар тез-тез ўтказиб келинмоқда.

Жорий ҳафта давомида (жорий йилнинг 22 октябр куни) институтнинг қуйидаги ходимларининг диссертация ишлари бўйича маърузалари  тингланди ва муҳокама қилинди:

Ҳайитов Руслан Рустамжоновичнинг Ишлатилган аминлар эритмаларини тозалаш учун маҳаллий хомашёдан фаоллаштирилган кўмир олиш технологиясини ишлаб чиқиш мавзусидаги 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси, 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси  ихтисосликлари бўйича техника фанлари доктори (DSс) даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши;.

Кучаров Бахром Хайриевичнинг  “Орол худудидаги сульфатли денгиз чўкиндиларини қайта ишлашни чиқиндисиз ва экологик мувофиқлаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 02.00.13 Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси технологияси ва 11.00.05-Атроф мухитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисосликлари  бўйича техника фанлари доктори (DSс) даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши.


Лаборатория мудири Юсупов Фарход Махкамович

Ангрен шаҳрида жойлашган “Ўзбеккўмир” АКнинг Ангрен кўмир конида

янги ишланма бўйича тақдимотни  тақдим этди:

111

photo_2019-10-23_14-50-35

photo_2019-10-23_14-50-48

             2019 йилнинг 17 октябрида лаборатория мудири Юсупов Фарход Махкамович Ангрен шаҳрида жойлашган “Ўзбеккўмир” АКнинг Ангрен кўмир конида «2БР-Б2 ва 2БОМСШ-Б2 маркали кўмирларни бойитиш технологиясини ишлаб чиқиш ва “Ўзбеккўмир» ОАЖда қўллаш учун тажриба-саноат синовини ўтказиш» мавзусида тақдимот  қилди.

             Юсупов Ф.М. ўз маърузасида Ангрен конида турли хил маркадаги 1 миллион тоннага яқин қўнғир кўмир заҳиралари фойдаланишга яроқсиз ҳолатда қолайтганини айтиб ўтди. Жумладан, 2БР-Б2 ва 2БОМСШ-Б2 маркали кўмирлар юқори миқдорда кул(минерал моддалар)га эга ва фойдаланиш учун яроқсизлиги таъкидланди. Республикада ёқилғига, айниқса кўмирга талаб ортиб бораётганида, ушбу кўмир намуналарини саноат мақсадларида ишлатиш учун бойитиш ва етказиб бериш долзарб муаммо ҳисобланишини қайд этди ва бу ишланма саноат учун ўта муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Учрашув давомида Ангрен кўмир кони билан ҳамкорлик қилиш келишилди ва ҳ.


ЭЪЛОН!!!

22 октябр 2019 йил соат 1430 да Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтади (М.Улуғбек кўчаси, 77а уй, 3-қават, катта мажлислар залида).

Кун тартиби:

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти катта илмий ходими Кучаров Бахром Хайриевичнинг «Орол худудидаги сульфатли денгиз чўкиндиларини қайта ишлашни чиқиндисиз ва экологик мувофиқлаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги 02.00.13 – “Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” ва 11.00.05-“Атроф мухитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш” ихтисосликлари бўйича техника фанлари доктори (DSс) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган диссертация ишини бир марталик Илмий кенгашда ҳимояга қабул қилиш.


ЭЪЛОН!!!

22 октябр 2019 йил соат 1430 да Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгашда ЎзР ФА УНКИ «Кимёвий технология ва СФМ» лабораторияси катта илмий ходими, к.ф.н. Р.Р. Ҳайитовнинг «Ишлатилган аминлар эритмаларини тозалаш учун маҳаллий хомашёдан фаоллаштирилган кўмир олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги 02.00.11 – «Коллоид ва мембрана кимёси», 02.00.08 – «Нефть ва газ кимёси ва технологияси» ихтисосликлари бўйича техника фанлари доктори (DSс) илмий даражасини олиши учун тайёрлаган диссертация ишини ҳимояга қабул қилиш


Институтда Азимов Сайдуллобек Ҳамидовичнинг диссертация иши бўйича  илмий семинар йиғилиши бўлиб ўтди:

 2019 йил 18 октябрида  ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ходими  Азимов Сайдуллобек Ҳамидовичнинг Карбон кислоталарнинг моноэтаноламмонийли тузлари билан модификация қилинган суюқ азотли ўғит олиш технологияси ” мавзусидаги 02.00.13 «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги (техника фанлари) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши дастлабки муҳокамаси бўйича йиғилиш муваффақиятли бўлиб ўтди.

 


Э Ъ Л О Н!!!

2019 йил 18 октябрь куни соат 1400 да Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби:

Азимов Сайдуллобек Ҳамидовичнинг «Карбон кислоталарнинг моноэтаноламмонийли тузлари билан модификация қилинган суюқ азотли ўғит олиш технологияси» мавзусидаги 02.00.13-«Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги (техника фанлари) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган диссертация ишини дастлабки муҳокамадан ўтказиш.


Яқинда I Халқаро ЎзбекҚозоқ Симпозиуми бўлиб ўтади:

Безымянный

2019 йил 24-25 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Le Grande Plaza» меҳмонхонаси конференц-залида “Кимё фани ва саноати ривожланиши долзарб муаммолари” мавзусидаги I Халқаро Ўзбек-Қозоқ Симпозиуми бўлиб ўтади.

Ҳозирда ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида симпозиумни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари кетмоқда, тезислар тайёрланди ва тўплам чоп этиляпти.


ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг

  Ёш олимлар Кенгаши ўз фаолиятини фаол амалга оширмоқда:

 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институтидаги  Ёш олимлар Кенгаши  2019 йил учун 22 илмий ходимдан иборат тарзда тузилган бўлиб, шулардан 11 нафар фан доктори, 7 нафар фан номзодлари  ва фалсафа докторлари, қолганлари турли лавозимлардаги илмий ходимлардан иборат, яъни илмий салоҳият жуда юқоридир.

2019 йил бошидан институтнинг  Ёш олимлар Кенгашида 11 нафар илмий ходимларнинг диссертация ишлари муҳокама қилинди. Кенгашда диссертантларнинг илмий ишлари бўйича нафақат Кенгаш аъзолари, балки иштирок этувчи бошқа ёш илмий ҳодимлар томонидан ҳам турли саволлар ва таклифлар берилди.

Жорий йил мобайнида  Кенгаш аъзолари институтда фаолият олиб бораётган ёш илмий ҳодимлар билан биргаликда турли лойиҳа ва анжуманларда ҳам мунтазам равишда қатнашиб келмоқдалар. Бу борада  техника фанлари доктори Жумаева Дилноза Жўраевна Ўзбекистон Республикаси Инновация ривожлантириш вазирлиги томонидан ажратилан лойиҳа асосида Беларусия Миллий Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё института ўз малакасини ошириб келди. Шунингдек, кимё фанлари доктори Кулдашева Шахноза Абдулазизовна Ўзбекистон Республикаси Инновация ривожлантириш вазирлигининг инновация ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш фонди ҳисобидан Германиянинг Марбург шахридаги Филипп-Марбург Университетига икки ойлик малака ошириш учун юборилди. Техника фанлари номзоди   Оразимбетова Гулистан Жаксиликовна Қорақалпоғистоннинг хом ашё ресурсларидан цемент клинкери олиш борасидаги ўз илмий ишланмаси билан “Ислом тараққиёт банки” томонидан ташкил этилган “Transformer Roadshow” танловда қатнашиб, унинг 3000 АҚШ  долларлик мукофотига сазовор бўлди ва Дакар (Африка) шаҳрида жорий йилнинг  декабр ойида бўлиб ўтадиган Халқаро симпозиумда қатнашиш учун банк томонидан йўлланма билан тақдирланди. Бундан ташқари, жорий йилнинг охирида техника фанлари номзоди Адизов Бобир Замирович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан Москва шаҳрига Губкин номидаги Россия нефть ва газ илмий-тадқиқот университетига малака оширишга жўнатилмоқда.

Халқаро миқёсда ўтказилган анжуманларларда иштирок этиш борасида,  таянч докторант Расулова Сетора Чехиянинг Брно шахрида ўтказилан “Metal 2018” Халқаро конференциясида, техника фанлари доктори Атабаев Фаррух Бахтиярович, техника фанлари доктори Бегжанова Гулрух Бахтияровна ва таянч докторант Ботиров Бурхон Бобировичлар Туркиянинг Чешме шаҳрида бўлиб ўтган Dokuz Eyl?l ?niversitesi (Туркия), Ege Universiteti (Туркия), Universitet Rostock (Германия) ва Озарбайжон Техника Университетлари томонидан ташкил этилган THERMAM 2019  “International Conference on Thermophysical and Mechanical  Properties of Advanced Materials” мавзусидаги Халқаро конференциясида қатнашиб, тегишли сертификатлар билан тақдирландилар.

Жорий йилнинг 29 март куни Ёш олимлар Кенгаши аъзолари, таянч-докторантлар ва илмий ходимлар томонидан танланган институт вакиллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ёш олимлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим таълим вазирлиги ва Бирлашган Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган “XXI АСР –ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЁШЛАР АСРИ” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида ўз тезислари билан қатнашдилар. Бундан ташқари, Кенгаш аъзоларининг бир қатор вакиллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар Кенгаши, Республика Ёш олимлар Ассосиацияси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ўзбекистондаги “Эрасмус+” миллиф офиси (НЕО) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашининг кичик мажлислар залида “Ёшлар учун имконият” номли Форумда қатнашдилар. Форумда  “Эрасмус+” ташкилоти вакиллари бир қатор муҳим янгиликлар билан таништирдилар. Шунингдек, ушбу Форумда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги С.С. Ғуломов томонидан тақдимот бўлиб ўтди ва уларга Форум қатнашчилари томонидан турли саволлар берилди.


Минерал ўғитларнинг қандай зарарлари бор?

ЎзР ФА академиги, ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти  лаборатория мудири Намазов Ш.С. билан  шу ва бошқа саволлар юзасидан суҳбат

g38_gtCy_Jytgj--Qu27XeHymS0JFeBy

Kun.uz таҳририяти бугунги илм-фан, инновацион тадқиқотлар, яратилаётган шароитлар, ютуқ ва камчиликлар, муаммо ва таклифлар ҳақида олимлар билан суҳбатларини давом эттиради. Навбатдаги суҳбатдошимиз ЎзФА Умумий ва ноорганик кимё институти академиги Шафоат Саттарович Намазов бўлди. Ушбу олим кўп йиллик илмий фаолиятини минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришга бағишлаган.

Ncm3YbxEDgDBEur_A0P62LYhUdQ8MhDb

pmhxWpVQlUMYlsSda2guUXrGTBxhsBdt

-Ўз раҳбарлигингиздаги ушбу лаборатория тарихи, бугунги фаолияти, амалга оширилаётган тадқиқотлар ҳақида сўзлаб берсангиз?

— ЎзФА Умумий ва ноорганик кимё институти фосфорли ўғитлар лабораторияси 1992 йилда ташкил топган бўлса (ундан аввал мураккаб ва фосфорли ўғитлар лабораторияси деб аталган), шундан буён лаборатория мудири бўлиб ишлаб келаман. Лаборатория ташкил қилинганда 5 нафар илмий ходим бор эди, холос. Ҳозир эса 2 нафар академик, 4 нафар фан доктори, бир фан номзоди, 2 нафар фалсафа доктори (phd), 9 нафар илмий ходим, бир нафар етакчи муҳандис, шунингдек, бошқа инженер ва лаборантлар хизмат қилади. Бундан ташқари, 6 нафар таянч докторант ва бир докторант илмий тадқиқотларини олиб бормоқда.

Лаборатория асосан уч йўналишда илмий фаолият олиб боради:

Биринчиси, Қозоғистон ва Ўзбекистон маҳаллий фосфоритларини қайта ишлаб, таркибидаги азот, фосфор, калийли озуқа моддалари бўлган ўғитларнинг янги турлари технологияларини ишлаб, амалиётга жорий қилиш;

Иккинчиси, Ангрен ва Шарғун кўмирлари асосида нитрат кислотаси билан қайта ишлаб аргона-минерал ўғитлар технологиясини қайта ишлаб чиқиш;

Учинчиси, нитрат-аммоний суюқланмасига ҳар-хил ноорганик моддаларни қўшиб, модификацияланган, портлаш хусусияти кам бўлган аммиакли селитра ўғитини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий қилиш.

Мана шу йўналишларда биз бир неча илмий ишланмаларни ишлаб чиққанмиз.

2014 йилда таркибида кальций, магний бўлган оҳакли-аммиакли селитранинг технологиясини ишлаб чиқдик. Ҳозиргача 35 минг тонна ишлаб чиқарилди. Бу ўғитнинг афзаллиги шундаки, буни экспорт қилиш мумкин. Европанинг қора тупроқли давлатларидаги тупроқ нордон тупроқ ҳисобланади. Тоза аммиакли селитра берилса, у парчаланиб кетади. Таркибида кальций, магний карбонати бўлган оҳакли селитра берилганда, биринчи навбатда, тупроқ нейтралланади.

Ерда ҳаёт бор, унга қандай элемент керак бўлса, меъёрида берилгани маъқул, буни агрохимиклар билиши керак.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш керак, ўғитлар ишлаб чиқариш балансини меъёрлаштириш зарур. Негаки, азотли ўғитлар етарли бўлгани ҳолда, калийли ўғит эса мавжуд экин ерларига нисбатан кам ишлаб чиқарилади, нархи қиммат. Шунинг учун ҳам деҳқон-фермерларимиз меъёрдаги 100-120 килограммдан беролмайди. Фосфорли ўғитга келсак, ишлаб чиқарилаётган ўғит мавжуд талабнинг 23-25 фоизини ташкил қилади, холос. Бу фосфорли ўғит ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни талаб қилади. Тупроққа зарурий озуқани бермасдан юқори сифатли ҳосил олиб бўлмайди.

Бугунги кунда илм-фанга давлат раҳбари даражасида бўлаётган эътиборга фан соҳасининг етук олими сифатида фикрингиз қандай? Сиз раҳбарлик қилаётган лаборатория мисолида ўзгаришлар эпкинини қандай баҳолайсиз?

— Фанга бўлган эътибор сўнгги уч йилда сезиларли ўзгарди. Янги вазирлик ташкил топди, бир неча қарорлар чиқарилди, ойликлар ошди. Бунга энди муносабат билдириш керак. Тўғри, шароит идеал эмас, лекин қўлдан келганча ҳаракат қилиш зарур. Қўлдан келмайдиганини Инновацион ривожланиш вазирлигидан сўраш керак.

Битта «камчилигим» бор: ўзим ҳам сезаман, мен ишлашни хоҳлайман. Ишлаш учун эса шароит керак. Мен вақтимнинг асосий қисмини хўжалик ишларига сарфлашим керак эмас.

Бундан ташқари, шунча вақт ишлаб ҳали кўрмадимки, илм-фанга масъул раҳбарларнинг бирортаси келиб, муаммоларимизни сўрагани йўқ. Мен илмий жамоалар билан ҳам учрашувлар бўлиши керак деб ҳисоблайман.

Илм-фанимизда яна битта касаллик бор, бир олимга илмий кенгашдами ёки бошқа жойда гапирсангиз, гўёки сиз унга қаршисиз, душмансиз. Шундан кейин, сизни сиқиштиришга киришиб бошлайди.

Лабораториянинг кимёвий корхоналар билан ҳамкорлиги қандай йўлга қўйилган?

— 1988 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилганман ва биринчи илмий ишланмамни жорий қилишга киришганман. Ўшанда шуни билганманки, илмий ишланмани амалиётга жорий қилиш оғир жараён, олим корхонадаги асбоб-ускуналарни бош муҳандис даражасида билиши керак.

Самарқанд, Навоий, Фарғона ва Олмалиқдаги кимёвий корхоналар билан яхши алоқалар ўрнатганмиз.

2005-2006 йилларда Олмалиқ аммофос ишлаб чиқариш бирлашмаси, ҳозирги «Аммафос-Максам» АК мутахассислари билан биргаликда иккита технологияни ишлаб чиқдик. Биринчиси, маҳаллий фосфоритларни сульфат кислотаси билан қайта ишлаб, суперфос номли янги ўғит технологияси; иккинчиси, аммоний-сульфат фосфорит. Шу икки ўғит ҳозирга қадар 1 миллион тоннадан ортиқ ишлаб чиқарилди. 60 миллион долларлик маҳсулот четга экспорт қилинган.

Сўнгги йилларда «Навоийазот» АЖ билан алоқани мустаҳкамладик. Улар билан ҳамкорликда иккита патент олдик. Жаҳон амалиётида биринчи марта нитрат аммоний суюқланмасига маҳаллий фосфоритларни қўшиб, портлаш хусусияти кам бўлган, азотли фосфор ўғит технологиясини ишлаб чиқдик, «Навоийазот» АЖда буни жорий қилганмиз ва ҳозиргача ишлаб турибди.

Инновацион пишиқ-пухта илмий ишланмалар қилиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

— Инновацион илмий ишланмалар чуқур олиб борилган тадқиқот натижаларига асосланади. Яъни, фундаментал тадқиқотлар натижаси амалий тадқиқотга, ундан эса инновацион ишланмаларга етиб боради. Баъзи инновацион тадқиқотларни хўжалик шартномаларига тенглаштириш мумкин, ваҳоланки, бу тубдан фарқ қилади. Олинган маҳсулот сифати, таннархи ва бошқа кўплаб кўрсаткичлари билан инновацион тадқиқот хўжалик шартномасидан ажралиб туради.

Албатта, бунда биринчи навбатда салоҳиятли кадрлар асосий ўрин тутади. Кадрлар салоҳиятисиз буни тасаввур қилиб бўлмайди, ҳатто. Теран билимли мутахассисда, олимда ғоя бўлади. Кейин, ўша ғояларни амалга ошириш учун асбоб-ускуналар зарур бўлади.

Лабораториямиз шароитидан келиб чиқсак, техникалар йўқ ҳисоби. Лекин шунга қарамай, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технология маркази, ФА Биорганика институтидаги замонавий приборлардан фойдаланиб турамиз.

Институтнинг вилоятлардаги бўлимлари билан лабораториянинг алоқалари қандай?

— Бундан бир неча йил аввал академиянинг Навоий вилоятидаги бўлими очилди. Ундан аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасидаги бўлими иш бошлаган эди. Биз иккала муассаса билан алоқаларимизни яхши йўлга қўйганмиз. Масалан, Навоий бўлими билан аргономинерал ўғитлар технологиясини ишлаб чиқиш бўйича иш бошлаганмиз. Институтимизда яратилган янги стимуляторларни жорий қилишда ҳам ҳамкорлик қилиб, режалар тузганмиз.

Қорақалпоғистон бўлими билан ҳам муҳим лойиҳаларимиз бор. Хусусан, Қорақалпоғистонда «желваковий» фосфорит аниқланган ва унинг маҳаллий қизилқум фосфоритларидан фарқи шундаки, фосфоритнинг ўзидаги фосфорнинг 40 фоизи ўсимлик ўзлаштирадиган шаклда. Бундан ташқари, глюконит дегани бор, унинг таркибида 3-4 фоиз калий ўғити ва бошқа бир неча микроэлементлар мавжуд. Биз бойитилган глюконит ва фосфоритдан янги турдаги комплекс минерал ўғитлар олиш технологияси тўғрисида Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети ва академиянинг бўлими билан ҳамкорлик режаларимиз бор. Айниқса Орол муаммоси бўйича бу жуда қўл келиши мумкин. Масалан, саксовулни экканда, бир метр пастда қум бор. Уруғ эса қумда яхши кўкармайди. Агар шунда грунтнинг ўрнига глюконитни ишлатсак, натижа яхшиланади, сабабки глюконит таркибида ўсимлик учун озуқа моддалар кўпроқ. Биз шу тажрибаларни йўлга қўйиш арафасида турибмиз.

Минерал ўғитларнинг зарарлари ҳақида кўп гапирилади. Сиз бевосита мутахассис сифатида бунга қандай қарайсиз?

— Юқорида таъкидлаганимдек, фосфор ва калий ўғитлари етишмайди. Аслида, буларни кўп бериш зарар қилмайди. Лекин селитра борасида бундай дея олмайман. Мисол учун, полиз экинлари бўлмиш картошка, помидор, бодринг, қовун ва тарвузга селитра кўп берилиши нитрат ионларининг маҳсулотнинг ўзига чиқишига олиб келади. Натижада уларни узоқ вақт сақлаб бўлмайди ва улар тезда чирийди, шунингдек, истеъмол қилган одамнинг ҳам зарарланишига олиб келиши мумкин.

Уқувсиз деҳқон кўпроқ берсам ўсиши тезлашади, деб тезроқ ҳосилни олиш пайидан бўлади, масалан, қовунни олсак, шундай усул қўллаб етиштирилган қовун катта бўлади, лекин таъми мазали бўлмайди. Шунинг учун агрохимиклар томонидан тавсия этиладики, истеъмол маҳсулотларига органикани, селитра ўрнига сульфат-аммоний ёки карбомид бериш керак.

Йигитали Маҳмудов суҳбатлашди

 

Kun.uz саҳифаларидан олинган.

 


Институтда Адизов Бобиржон Замировичнинг диссертация иши бўйича  илмий семинар йиғилиши бўлиб ўтди:

 

 2019 йил 9 октябрида  ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ходими  Адизов Бобиржон Замировичнинг “Ишлаб чиқилган деэмульгаторлар композициясини қўллаб турғун юқориқатронли сувнефтли эмульсияларни микротўлқинли сувсизлантириш ва тузсизлантириш технологияси” мавзусидаги 02.00.11 –«Коллоид ва мембрана кимёси» ихтисослиги бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши Ёш олимлар кенгашида муҳокамаси бўйича йиғилиши муваффақиятли бўлиб ўтди.


“Ёнилғилар ва мойларнинг кимёси ва технология соҳасида инновацион ишланмалари”  халқаро илмий-техник анжумани ўтказилгани ҳақида

ҲИСОБОТ

 photo_2019-09-24_14-41-54

                Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли фармойишига асосан ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти томонидан 2019 йил 19-20 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида  III-нчи Ҳалқаро илмий-техник анжумани ўтказилди. Анжуман мамлакат энергетика ресурслари соҳасида сифат жихатидан янги иқтисодиётни яратиш, илм-фан соҳасида инновацион технологиялардан фойдаланишнинг янги илмий ва амалий натижаларини таҳлил қилиш бўйича янги туртки берди ва ўз ҳиссасини қўшди.

Анжуман  Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги,   Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамият,  Ўзбекистон  нефт ва газ илмий-мухандислик жамияти,  Ўз Фа Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, “Фан ва тараққиёт” давлат унитар корхонаси, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона политехника институти, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи  ва бухоро муҳандислик-технология институти томонидан ўтказилди.

Анжуманнинг асосий  вазифалари фан ва ишлаб ва ишлаб чиқаришни интеграциялашуви, фан, таълим ва ишлаб чиқаришда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг янги илмий ва амалий натижаларини муҳокама қилиш ва таҳлил қилиш; фикр алмашиш, қўшма надқиқотлар йўналишини излаш ва таълим, илмий ва ишлаб чиқариш ташкилотлари ўртасидаги хамкорликни мустаҳкамлаш; хорижий илмий марказлар билан янги алоқаларни ўрнатиш ва ёшларни илмий тадқиқотларга  жалб қилиш.

Бугунги кунда замон талабига биноан, юқори самарадорлик билан ишлаш, бозор тенденцияларини башорат қилиш ва  прогноз қилиш муҳимдир.

Шуни таъқидлаш керакки, нефтни қайта ишлаш заводларида янги технологияларнинг жорий этилиши маҳсулот турларининг кўпайиши билан сезиларли иқтисодий самара беради.  “Нефть кимёси” лабораторияси олимлари (проф. Хамидов Б.Н., т.ф.н. Убайдуллаев Б.Х., катта илмий ходим Мирзаева М.М., катта илмий ходим Ганиева С.Х. ва кичик илмий ходим Сманов Б.А.) билан биргаликда инновацион ғояларни жорий этиш, технологик қурилмаларни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш, янги мойлаш материалларни ишлаб чиқиш, шунингдек, нефтни қайта ишлаш заводларида  ишланган сув учун коррозия ингибиторлари ва ўлчаш воситаларининг янги таркибларини ишлаб чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда ва кейинги қимматбаҳо ресурсларни чуқур қайта ишлаш жараёнига эга ягона нефт ва газ тизими ривожланиш йўлдида сифатли ўсиш жараёнлари мавжуд.

Ташкилий қўмита томонидан қуйидаги асосий масалалар белгилаб олинди: Нефт кимёси соҳаси ва нефт ва газни қайта ишлаш, ёқилғи энергияси мажмуаларининг муҳим илмий тадқиқотлар ёрдамида ривожлантириш, замонавий конструкторлик ишлари ҳолати ва истиқболларининг долзарб муаммоларини аниқлаш. Анжуманда пленар маърузалар, илмий ахборотлар, кўргазмали маърузалар ва қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилди:

  1. Нефт ва газ соҳасининг катта ютуқлари;
  2. Муқобил хом ашёлардан фойдаланиб, ёқилғиларни олиш;
  3. Нефт кимёси соҳаси ва нефтни қайта ишлаш технологияларининг истиқболи;
  4. Нефт кимёси соҳасида янги қурилмалар ва янги жараёнлари.
  5. Нефть ва газни қайта ишлаш экологик жихатлари.

 

Анжуманнинг очилиши билан Ташкилий кўмита (ЎзР ФА УНКИ нефть кимёси лабораторияси ва Фарғона  нефтни қайта ишлаш заводи мутаҳассислари) анжуманни юқори даражада ўтказиш учун жуда катта иш олиб бордилар: дастур чоп этилди ва 156 та илмий мақола ва маърузалардан иборат ишлар тўплами тайёрланди.

Анжуманда 130 дан ортиқ киши, жумладан АҚШ, Корея Республикаси, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа давлатларнинг кимё, нефт ва газни қайта ишлаш саноатининг етакчи мутахассислари; олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа корхона ва компаниялар. Хусусан, анжуманда АҚШ (ЕххоnМоbil, UOP), Корея Республикаси, Россия («ВНИПИНефть» ОАЖ), Қозоғистон (М. Ауезов ЖҚДУ) мутахассислари ва олимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтлари, Тошкент кимё-технологиялари институти, Тошкент давлат техника университети, Фарғона политехника институти, Бухоро давлат университети, Бухоро мухандислик-технология институти, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, «ЎзЛИТИнефтегаз» АЖ, шу жумладан, ёш олимлар ва докторантлар иштирок этдилар.

Анжуманда олимлар томонидан углеводородларнинг таркиби, физик-кимёвий хоссалари ва уларни чуқур қайта ишлаш, технологик жараёнлар ва аппаратларни такомиллаштириш, катализаторлар, деэмульгатор, сорбентлар, мойлаш материаллари ва бошқа реагентларни импорт ўрнини босиш муаммоларини хал қилиш, саноатнинг хом-ашё базасини кенгайтириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари, нефт ва газ саноатининг экологик муаммолари хабар қилинди.

Анжуман ишида қуйидаги йўналишлар: Нефть хоссаси ва таркиби; табиий газ ва газ конденсатлари; нефтни чуқурроқ қайта ишлаш ва самарали технологияларни ишлаб чиқиш; хом ашёлар базасини кенгайтириш; оғир нефтнинг юқори қайновчи ҳолатини ўрганиш; нефт қолдиқлари; нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш; маҳсулот турларини янгилаш ва кенгайтириш; ишлаб чиқариш соҳалари; табиий газни қайта ишлаш ва уларни чуқурроқ тозалаш муаммолари; нефт ва газ жиҳозлари ва жараёнларни жадаллаштириш; нефт ва газ саноатининг экологик муаммоларини ечиш ва бошқа масалалар бўйича 19 та пленар маърузалари, 26 та илмий ахборотлар ва 111 та кўргазмали маърузалар эшитилди.

Кириш сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти Мирзаев С.З. У ўз нутқида анжуман иштирокчиларини қутлади ва нажуманнинг Ўзбекистон Республикаси учун ахамияти ва долзарблигини таъкидлади, чунки Ўзбекистон нефт ва газ конларига бой мамлакатдир ва ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш иқтисодиётнинг устувор йўналишларидан биридир.  Халқаро илмий-техник анжуман нафақат фикр ва мулохазалар алмашиш учун, балки илмий ва ишбилармон алоқаларни ривожлантириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидаги хамкорликнинг энг мақбул механизмларини белгилаш учун жуда самарали майдон бўлади.

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ директори Ш.М.Саидахмедов ўз нутқида халқаро анжумандаги иштирокини етакчи институт ва университетлар билан илмий-техникавий хамкорликни кенгайтириш учун мухим деб биладиган хорижий компанияларнинг фаол иштирокини қайд этди. Бугунги кунда кенг кўламли илмий-техник лойихалар амалга оширилаётган Ўзбекистон, шунингдек, у бугунги кунда ўтказилаётган Халқаро илмий-техник анжуман кимё ва ёқилғи-мойлаш материаллари технологияси соҳасидаги инновацион ишланмаларга бағишланишини таькидлади. Ушбу анжуман ғоялар ва илғор технологиялар билан алмашиш учун ноёб имкониятни тақдим этади.

У ўз нутқида анжуманларнинг долзарблигини таькидлади, шунингдек, биринчи ва иккинчи халқаро илмий-техник анжуманлар 2015 йил октябр ойида Фарғона шахрида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ва 2017 йилда  — Бухоро шахрида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб ўтганлиги тўғрисида хабардор қилди.

Ташкилий  кўмита ва ишчи гуруҳ таркиби эьлон қилинди ва юқори даражадаги анжуманни ташкил қилгани учун ташкилий қўмитага миннатдорчилик билдирилди.

Шунингдек, анжуманда 9 та хорижий компанияларнинг 22 та вакиллари, 5 та хорижий компанияларнинг вакиллари қатнашдилар:

  1. «НПП Квалитет» МЧЖ (Россия Федерацияси);
  2. И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети (Россия Федерацияси);
  3. «ВНИИ НП» АЖ (Россия Федерацияси);
  4. Россия Фанлар академияси Сибир бўлими нефть кимёси институти (Россия Федерацияси);
  5. «ExxonMobil» Компанияси (АҚШ);
  6. «Honeywell UOP» Компанияси (АҚШ);
  7. «SK Engineering» Компания (Корея Республикаси) ;
  8. «Новомичуринский катализаторный завод» МЧЖ (Россия Федерацияси);
  9. М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети (Қозоғистон Республикаси);
  10. «Хромосиб» МЧЖ (Россия Федерацияси).

Анжуманнинг илмий дастурига ҳар бири 20 дақиқадан иборат 19 та ялпи маьруза, 26 та — хар бирига 10 минутлик оғзаки маьруза ва 111 та кўргазмали маърузалар тақдимоти киритилган.

Маьрузачилар: Россия Федерацияси Хукуматининг фан ва технологиялар соҳасидаги мукофоти лауреати, техника фанлари доктори, профессор Капустин В.М. (Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети) — ўз нутқида ушбу халқаро анжуман тажриба ва маьлумот алмашиш майдончаси, шунингдек, янги ютуқлар тақдимотлари учун жой сифатида мухимлигини таькидлади.  В.М.Капустиннинг “Перспективы развития мировой и российской нефтепереработки” мавзуси бўйича  маърузаси тангланди.  Шунингдек, куйидаги анжуман иштироқчилари: UOP компанияси катта регионал менежери К.А.Ибрагимов “Производство линейных алкилбензолов (LAB) по технологии UOP.  Прибыль от растущего рынка моющих средств, Honeywell UOP”; UOP  компанияси етакчи муҳандиси С.П. Кузнецов “Катализаторы UOP для максимальной рентабельности работы установок гидрокрекинга”; UOP  компанияси муҳандиси А. Г. Шатровская “Последнее поколение катализаторов гидроочистки, изомеризации и риформинга для максимальной рентабельности работы установок всего нафта комплекса”;  Россия Фанлар академияси Сибир бўлими нефть кимёси институти доценти Е.Ю.Коваленко “Сравнительная характеристика жидких продуктов сверхкритической флюидной экстракции горючих сланцев различной генетической природы”;  Корея Республикаси педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг  малакасини ошириш маркази директор ўринбосари, фалсафа доктори Ли Менг Сук “Нефтехимических кластеры Южной Кореи”;  И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети  докторанти Р.В. Хакимов “Преимущества использования цифровых двойников в нефтепереработке”(Россия) ва М.Ауэзов  номидаги  Жанубий Қозоғистон давлат университети (PhD) докторанти Абдикеримов Б.А. “Исследования  физико-химических свойств бензиновой фракций Прикаспийской впадины” мавзулари бўйича ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Ялпи маьрузалар ва ялпи маьрузаларнинг мухокамаси якунланди. Сўнгра илмий маьрузалар тингланди.

Анжман якунида мухокамалар бўлиб ўтди ва натижалар сарҳисоб қилинди. Улар маърузалар, илмий маърузалар ва кўргазмали маърузалар тақдимотларини мухокама қилиб, нефт ва газ саноатини ривожлантириш учун куйидаги долзарб илмий-техник муаммоларни хал қилиш учун:

— ёнилғи ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи қайта ишлашни ташкил этган холда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш;

— кимё ва табий газни чуқур қайта ишлаш технологияси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

— махаллий хом ашё асосида алифатик эритувчилар, деэмульгаторлар, адсорбентлар, катализаторлар, стабилизаторлар ва бошқа кимёвий реагентлар ишлаб чиқаришни ташкил етиш.

Куйидаги қарорлар қабул қилинди:

— Тошкент шахрида 2019 йил 19-20 сентябр  кунлари  ўтказилган «Ёнилғилар ва мойларнинг кимёси ва технология соҳасида инновацион ишланмалари» III Халқаро илмий-техник анжумани юқори  даражада ташкил этилганлиги тан олинсин;

— навбатдаги IV Халқаро илмий-техник анжумани Фарғона шахрида 2021 йил сентябрь ойида ўтказилиши тавсия этилсин.

 


Институтда Курамбаев Шерзод Раимбергановичнинг диссертация иши бўйича  илмий семинар йиғилиши бўлиб ўтди:

 2019 йил 4 октябрида  ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарда мустақил тадқиқотчи Курамбаев Шерзод Раимбергановичнинг “Кимё саноати қурилмаларини занг ва техноген ифлосликлардан тозаловчи воситалар олиш технологияси” мавзусидаги 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши дастлабки экспертизадан ўтказиш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.


Институтда Ҳайитов Руслан Рустамжоновичнинг диссертация иши бўйича  илмий семинар йиғилиши бўлиб ўтди:

 

2019 йил 4 октябрида  ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги  мустақил тадқиқотчи Руслан Рустамжонович Ҳайитовнинг “ Ишлатилган аминлар эритмаларини тозалаш учун маҳаллий хомашёдан фаоллаштирилган кўмир олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 02.00.11 – «Коллоид ва мембрана кимёси», 02.00.08 – «Нефть ва газ кимёси ва технологияси» бўйича техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши бўйича  илмий семинари йиғилиши бўлиб ўтди.


ЭЪЛОН!!!

2019 йил 9 октябрь соат 1500 да институт мажлислар залида (3 қават) «Ёш олимлар кенгаши» нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Кун тартиби:

«Коллоид кимё» лабораторияси илмий ҳодими

Адизов Бобиржон Замировичнинг
« Ишлаб чиқилган деэмульгаторлар композициясини қўллаб турғун юқориқатронли сувнефтли эмульсияларни микротўлқинли сувсизлантириш ва тузсизлантириш технологияси »
мавзусидаги фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини Ёш олимлар кенгашида муҳокамаси.
Ихтисослик шифри: 02.00.11 — Коллоид ва мембрана кимёси

Илмий раҳбар: Техника фанлари доктори, профессор Абдурахимов С.А.


“Ўзбекистон-Беларусь” халқаро илмий-техник лойиҳалар ва ёш олимлар илмий стажировкалари иштирокчиларининг 1-Республика форуми ўтказилди:

Безымянный

photo_2019-10-08_10-42-10

3 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон-Беларусь” халқаро илмий-техник лойиҳалар ва ёш олимлар илмий стажировкалари иштирокчиларининг 1-Республика форуми ўтказилди. Тошкент Халқаро Вестминстер университети биносида ўтказилган тадбирда вазирлик мутасаддилари, Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, Беларусда илмий стажировка ўтаб келган ёш олимлар, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Шу жумладан, тадбирда ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти етакчи илмий ходими Жумаева Дилноза Жўраевна қатнашди ва ўз маърузаси билан иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Беларусь Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич очиб бердилар. Улар давлатларимиз ўртасида илмий-техник ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланаётганини таъкидлаб, форум иштирокчиларини қутладилар.

— Ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси Давлат раҳбарларининг олий даражадаги самарали музокаралари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ва аниқ натижаларни қўлга киритиш имконини бермоқда, — деди И. Абдураҳмонов. — Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси Ҳукуматлари ўртасида 2018 йил 13 сентябрда имзоланган фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимга асосан икки томонлама илмий-техник ҳамкорлик алоқалари изчил ривожлантирилмоқда.

Элчи жаноблари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси Фан ва технологиялар бўйича давлат қўмитаси ўртасида икки томонлама илмий-техник ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар доирасида ҳозирги кунда умумий қиймати 7,4 млрд. сўмлик 15 та “Ўзбекистон-Беларусь” қўшма илмий-техник лойиҳалари бажарилаётганини, Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2 та замонавий қўшма илмий лаборатория ташкил этилаётганини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг июль, август, сентябрь ойларида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг нуфузли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида илмий фаолият билан шуғулланаётган 95 нафар ёш олимлар қисқа муддатли (2 ойгача) илмий стажировка ўташ учун, 24 нафардан иборат олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари инновацион фаолиятни бошқариш ва тижоратлаштириш амалиёти бўйича малака ошириш учун (2 ҳафтага) Беларусь Республикасининг Миллий фанлар академиясининг илмий муассасалари ҳамда ушбу мамлакатнинг 16 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасаларига юборилди.

Илмий стажировка дастурига мувофиқ, 29 нафар ёш олим Беларусь Республикаси Миллий фанлар академиясининг илмий муассасаларида янги энергия тежамкор технологиялар, ерни масофадан зондлаш аэрокосмик материалларидан фойдаланиш усуллари ва геоахборот тизимлари (ГИС) технологиялари, пробиотик препаратлар олиш усуллари, фитокимё корхоналарининг саноат чиқиндиларидан биологик ва физиологик фаол биополимерларни ажратиш, онкологик касалликларга қарши селен нанозаррали препаратларни олиш технологияларини ўргандилар. 15 нафар ёш олим Беларусь давлат университетида замонавий биотехнологиялар ва физик-кимёвий технологиялар, хом ашёни саноат усулида қайта ишлаш технологияларини ўзлаштирмоқда ҳамда юқори технологияларга асосланган замонавий илмий асбоб-ускуналарда ишлаш усулларини тадқиқ этдилар. 31 нафар ёш олим Беларусь тиббиёт академияси ва ихтисослаштирилган тиббиёт илмий-амалий марказларида замонавий тиббий диагностика усуллари, юқори технологияларга (ҳужайра, квант ва рақамли технологиялар) асосланган жарроҳлик амалиётини ўзлаштириш, иммунобиология бўйича илғор тажрибалар билан танишдилар. 15 нафар ёш олим Беларусь Миллий техника университетида замонавий лазер технологиялари, биотехнологиялар, самарадор керамик материаллар олиш технологияси, энерго ва ресурстежамкор технологияларни яратиш усуллари бўйича тадқиқотлар олиб бордилар. 4 нафар ёш олим эса Беларусь давлат технология университети, инновация марказлари ва илмий-технологик паркларда наноматериаллар ва нанотехнологиялар, юқори қўшилган қийматли янги турдаги инновацион қурилиш материалларини ишлаб чиқариш технологиялари, композит ва smart-материаллар олиш, IT-технологиялар, 3D-технологияларни ўргандилар.

24 нафар олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари жорий йилнинг 22 июль–5 август кунлари Беларусь Республикасининг илмий-инновацион ташкилотлари, нуфузли олий таълим муассасалари, йирик саноат корхоналари, янги ташкил этилган замонавий инновацион тузилмалар – “Великий камень” (Great Stone Industrial Park) махсус иқтисодий зонаси, IТ-бизнес соҳасида махсус солиқ-ҳуқуқий режимга эга бўлган Юқори технологиялар паркида (Парк высоких технологий) инновацион фаолиятни бошқариш, янги технологияларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва тижоратлаштириш бўйича илғор тажрибалар билан танишдилар ва икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувларга эришдилар.

Ҳозирги кунда Беларусь Республикасида қисқа муддатли илмий стажировкадан ўтган ҳар бир ёш олим томонидан стажировка натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, унга киритилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, танлов асосида саралаб олинган 10 нафар ёш олимларни жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Беларусь Республикасининг нуфузли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари аспирантурасида таълим олишлари ташкил этилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Яшнобод” инновацион технопарки ва Беларусь Республикасининг “Политехник” илмий-технологик парки ҳамда “Унитехпром” ўқув-илмий-ишлаб чиқариш корхонаси ўртасида имзоланган келишувлар доирасида ушбу инновацион тузилмалар билан “Яшнобод” инновацион технопарки изчил ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди, хусусан жорий йилнинг июль ойида технопаркнинг 2 нафар мутахассислари малака ошириб қайтди.

https://mininnovation.uz/uz/news/04-10-2019-Forum


Э Ъ Л О Н !!!

4 октябрь 2019 йил соат 1400 да Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий Кенгаш қошидаги илмий семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

 Мустақил тадқиқотчи Курамбаев Шерзод Раимбергановичнинг “Кимё саноати қурилмаларини занг ва техноген ифлосликлардан тозаловчи воситалар олиш технологияси” мавзусидаги 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган  диссертация ишини дастлабки муҳокамаси.

 

Илмий маслаҳатчи: т.ф.д.,  проф.  Жуманиязов М.Ж.

Тақризчилар:  т.ф.д., проф. Эркаев А.У.

т.ф.д. проф.  Таджиев С.М.

 


Э Ъ Л О Н!!!

4 октябр 2019 йил соат 15-00 да (3-қават, мажлислар зали) Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда ЎзР ФА УНКИ «Кимёвий технология ва СФМ» лабораторияси катта илмий ходими, к.ф.н. Руслан Рустамжонович Ҳайитовнинг «Ишлатилган аминлар эритмаларини тозалаш учун маҳаллий хомашёдан фаоллаштирилган кўмир олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги 02.00.11 – «Коллоид ва мембрана кимёси», 02.00.08 – «Нефть ва газ кимёси ва технологияси» ихтисосликлари бўйича техника фанлари доктори (DSс) илмий даражасини олиши учун тайёрлаган диссертация ишининг бир марталик Илмий семинардаги муҳокамаси.

Илмий маслаҳатчилар: т.ф.д. Юсупов Ф.М.,
к.ф.д., проф. Нарметова Г.Р.

Тақризчилар: к.ф.д., проф. Гуро В.П.
т.ф.д. Исматов Д.Н.

 


«Ёш олимлар кенгаши»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди:

2019 йил 2 октябрда институт мажлислар залида Пайғамов Рахимжон Абдукаюмовичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси бўйича «Ёш олимлар кенгаши»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


ЭЪЛОН!!!

2019 йил 2 октябрь соат 15-00 да институт мажлислар залида (3 қават) «Ёш олимлар кенгаши» нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

«Коллоид кимё» лабораторияси илмий ҳодими

Пайғамов Рахимжон Абдукаюмовичнинг

«Дарахт поялари асосида фаолланган кўмир адсорбентларини олиш ва уларнинг адсорцион хоссаларини ўрганиш»

мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини Ёш олимлар кенгашида муҳокамаси.

Ихтисослик шифри: 02.00.11 — Коллоид ва мембрана кимёси


Институтда диссертация иши бўйича  илмий семинар бўлиб ўтди:

2019 йил 25 сентябрида  ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги  мустақил тадқиқотчи Жуманиязова Дилноза Махсудовнанинг Импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган кислотабардош  зангга қарши қопламалар олиш технологияси” мавзусидаги 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича фалсафа  доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши бўйича  илмий семинари бўлиб ўтди.


«Кимё ва ёнилғи ва сурков материаллар технологиялари соҳасидаги инновацион ишланмалар»

III Халқаро илмий-техник конференция бўлиб ўтди:

photo_2019-09-24_14-41-54

IMG_1167

photo_2019-09-27_09-53-59-1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институтида 2019 йил 19-20 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида «Кимё ва ёнилғи ва сурков материаллар технологиялари соҳасидаги инновацион ишланмалар» III Халқаро илмий-техник конференция бўлиб ўтди

Aнжуман Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон нефт ва газ саноати илмий-муҳандислик жамияти, Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти ва Ислом Каримов номидаги Тошкент Техника Университети, «Фан ва тараққиёт» давлат унитар корхонаси, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона политехника институти, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро муҳандислик-технология институти.

Конференциянинг асосий вазифалари фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни қўллашнинг янги илмий ва амалий натижаларини муҳокама қилиш ва таҳлил қилиш; фикр алмашиш, қўшма тадқиқотлар йўналишини излаш ва таълим, илмий ва ишлаб чиқариш ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш; хорижий илмий марказлар билан янги алоқаларни ўрнатиш ва ёшларни илмий тадқиқотларга жалб қилиш.

Ташкилий қўмита қуйидаги асосий вазифаларни белгилаб олди: ёнилғи-энергетика мажмуасини ривожлантиришга йўналтирилган нефт-кимё, газ ва нефтни қайта ишлаш соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари. Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича пленар маърузалар, илмий маърузалар ва плакатлар тақдимотлари эшитилди:

  1. Нефт ва газ соҳасидаги йирик ютуқлар;
  2. Aльтернатив хом ашёлардан фойдаланган ҳолда мотор ёнилғисини олиш;
  3. Кимё ва нефтни қайта ишлаш соҳасидаги илғор технологиялар;
  4. Нефт ва газни қайта ишлаш соҳасидаги янги жараёнлар ва аппаратлар;
  5. Нефт ва газни қайта ишлашда экологик жиҳатлар.

 Конференциянинг очилиши билан Ташкилий қўмита конференцияни юқори даражада ўтказиш учун жуда катта иш олиб борди: дастур нашр қилинди ва 156 та илмий мақола ва маърузалардан иборат асарлар тўплами тайёрланди.

Конференцияда 130 дан ортиқ киши, жумладан AҚШ, Корея Республикаси, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа давлатларнинг кимё, нефт ва газни қайта ишлаш саноатининг етакчи мутахассислари; олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари, бошқа корхона ва компаниялар. Хусусан, конференцияда AҚШ (ЕххоnМоbil, UOP), Корея Республикаси, Россия (ВНИПИНефт ОAЖ), Қозоғистон (М. Aуезов номидаги ЖКДУ) мутахассислари ва олимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтлари, Тошкент кимё технологиялари институти, Тошкент давлат техник университети, Фарғона политехника институти, Бухоро давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, «Ўзбекнефтгаз» AЖ, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, «ЎзЛИТИнефтегаз» ОAЖ, вакиллари иштирок этдилар, шу жумладан, ёш олимлар ва докторантлар.

Aнжуманда олимлар томонидан углеводородларнинг таркиби ва физик-кимёвий хоссалари ва уларни чуқур қайта ишлаш, технологик жараёнлар ва аппаратларни такомиллаштириш, катализаторлар, деэмульгаторлар, сорбентлар, сурков материаллари ва бошқа реагентларни импорт ўрнини босиш муаммоларини ҳал қилиш, саноатнинг хом-ашё базасини кенгайтириш, нефт ва газ саноатининг экологик муаммолари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари хабар қилинди.

Конференцияда 19 та пленар маърузалар ва 26 та илмий маърузалар эшитилди, шунингдек қуйидаги йўналишлар бўйича 111 та плакатлар тақдимоти кўриб чиқилди: нефт, газ конденсати ва табиий газнинг таркиби ва хусусиятларини ўрганиш; нефтни илғор қайта ишлашнинг юқори самарали технологиясини ишлаб чиқиш; саноатнинг хом ашё базасини, биринчи навбатда, нефтнинг юқори хароратда қайнатиладиган оғир таркибий қисмларини, нефт қолдиқларини, ишлатилган нефт маҳсулотларини қайта ишлашга жалб қилиш билан кенгайтириш; саноат корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш ва янгилаш; табиий газни чуқур тозалаш ва қайта ишлаш муаммолари; нефт ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва аппаратларини кучайтириш; сурков материалларининг янги таркибларини ишлаб чиқиш, нефт ва газ саноатининг экологик муаммоларини ҳал қилиш ва бошқалар.

Кириш сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти Мирзаев Сирожиддин Зайниевич сўзга чиқди. У ўз нутқида конференция иштирокчиларини қутлади ва конференциянинг Ўзбекистон Республикаси учун аҳамияти ва долзарблигини таъкидлади, чунки Ўзбекистон нефт ва газ конларига бой мамлакатдир ва ёнилғи-энергетика комплексини ривожлантириш иқтисодиётнинг устувор йўналишларидан биридир. Барча ижтимоий-иқтисодий шаклланишлардаги илмий-техник тараққиёт иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омили ҳисобланади. Шу сабабли, Ўзбекистон нефт ва газ саноатининг шаклланиши ва ривожланишининг барча босқичларида илм-фан ва технологиялар ҳал қилувчи рол ўйнаган ва ўйнаб келмоқда. Халқаро илмий-техник конференция нафақат фикр ва фикр алмашиш, балки илмий ва ишбилармон алоқаларни ривожлантириш, иқтисодиётнинг етакчи соҳаларида ҳамкорлик қилишнинг энг мақбул механизмларини белгилаш учун жуда самарали майдон бўлади.

 Сўз «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ директори Ш. М. Сайдаҳмедовга берилди, у ўз нутқида – Ўзбекистонда бугунги кунда кенг кўламли илмий-техник лойиҳалар амалга оширилаётган, етакчи институт ва университетлар, шунингдек ёш олимлар билан халқаро конференцияда фаол иштирок этаётган хорижий компанияларнинг илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш учун долзарб аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у бугунги кунда бўлиб ўтган Халқаро илмий-техник конференция кимё ва ёнилғи ва сурков материаллари технологияси соҳасидаги инновацион ишланмаларга бағишланишини таъкидлади. Ушбу конференция ғоялар ва илғор технологиялар билан алмашиш учун ноёб имкониятни тақдим этади.

У ўз нутқида конференцияларнинг долзарблигини таъкидлади, шунингдек, биринчи ва иккинчи халқаро илмий-техник конференциялар 2015 йил октябр ойида Фарғона шаҳрида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ва 2017 йилда Бухоро шаҳрида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида, бўлиб ўтганлиги тўғрисида хабардор қилди.

Ташкилий қўмита ва ишчи гуруҳ таркиби эълон қилинди ва юқори даражадаги конференцияни ташкил қилгани учун ташкилий қўмитага миннатдорчилик билдирилди.

Шунингдек, конференцияда 5 та мамлакатдан 9 та хорижий компанияларнинг 22 та вакили иштирок этмоқда. Хорижий иштирокчилар:

  1. » НПП Квалитет » МЧЖ (Россия Федерацияси);
  2. И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети (Россия Федерацияси);
  3. «ВНИИ НП» ОAЖ (Россия Федерацияси);
  4. ИХН СО РАН;
  5. «ExxonMobil» компанияси (AҚШ);
  6. «Honeywell UOP»компанияси (AҚШ);
  7. SK Engineering компанияси (Корея Республикаси);
  8. «Новомичуринский катализатор заводи» МЧЖ (Россия Федерацияси);
  9. М. Aуезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети (Қозоғистон)
  10. «Хромосиб» МЧЖ (Россия Федерацияси).

Пленар маърузаларнинг натижалари ва муҳокама қилинди.

Илмий маърузалар эшитилди.

Aнжуман якунида муҳокамалар бўлиб ўтди ва натижалар сарҳисоб қилинди. Улар маърузалар, илмий маърузалар ва афишалар тақдимотларини муҳокама қилиб, нефт ва газ саноатини ривожлантириш учун қуйидаги долзарб илмий-техник муаммоларни ҳал қилиш:

— углеводород хом ашёсини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлашни ташкил этиш билан чуқурлаштирилган технологияларни ишлаб чиқиш;

— кимё ва табиий газни чуқур қайта ишлаш технологияси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

— маҳаллий хом ашё асосида алифатик эритувчилар, деэмульгаторлар, адсорбентлар, катализаторлар, стабилизаторлар ва бошқа кимёвий реагентлар ишлаб чиқаришни ташкил етиш.

Қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

—  2019-йил 19-20-сентябр кунлари ўтказилган «Кимё ва ёнилғи ва сурков материаллар технологиялари соҳасидаги инновацион ишланмалар» III Халқаро илмий-техник анжумани ташкилоти ва унинг юқори савияда ташкил этилганини қайд этилсин ва муваффақиятли ўтказилганлигини деб ҳисобласин.

— навбатдаги IV Халқаро илмий-техник анжуманини Фарғона шаҳрида ўтказишни тавсия этиш.

 


Диссертация  ишини ҳимояга қабул қилиш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди:

2019 йил 24 сентябрида Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда Сайдахмедов Ахрорбек Игамбердиевичнинг диссертация  ишини ҳимояга қабул қилиш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.


ЭЪЛОН!!!

 

2019 йил 24 сентябрида

Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи

DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда

Сайдахмедов Ахрорбек Игамбердиевичнинг

 диссертация  ишини ҳимояга қабул қилиш бўйича йиғилиши бўлиб ўтади.


«Ёш олимлар кенгаши» нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди:

2019 йил 18 сентябрда институт мажлислар залида (3 қават) Абдуназаров Ахлиддин Абдурашитовичнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси бўйича «Ёш олимлар кенгаши»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


ЭЪЛОН!!!

2019 йил 18 сентябь соат 15.00 да институт мажлислар залида (3 қават) «Ёш олимлар кенгаши» нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

«Нефть кимё» лабораторияси илмий ҳодими Абдуназаров Ахлиддин Абдурашитовичнинг

« МАҲАЛЛИЙ НЕФТЬ ХОМ АШЁСИДАН ТРАНСФОРМАТОР МОЙИНИ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ » мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини Ёш олимлар кенгашида муҳокамаси.

Ихтисослик шифри: 02.00.11 — Коллоид ва мембрана кимёси

Илмий раҳбар:  Техника фанлари доктори, профессор  Ҳамидов Б.Н.


2019 йилнинг 13 сентябр куни (3 этаж катта мажлислар залида) Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилиши бўлиб ўтди.


Э Ъ Л О Н !!!

2019 йилнинг 13 сентябрь куни соат 1500 да ( 3 этаж катта мажлислар залида) Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилиши бўлиб ўтади

Кун тартиби:

Урозов Мустафоқул Қултураевичнинг “Айрим бир йиллик ўсимликлар поясидан целлюлоза олиш технологиясини яратиш ва улар асосида органик материаллар олиш” мавзусидаги 02.00.14 — Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси мутахасислиги (техника фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган диссертация ишини етакчи ташкилот сифатида муҳокамаси.


Ф.М. Юсупов , Н. Ёдгоров, Р.Р.  Хайитов, С.К. Юсупов, Ш.Ф. Юсуповлар муаллифлигида янги монография чоп этилди:

Безымянный

Институт олимлари «Поверхностно-активные вещества, активированный уголь: получение, свойства и применение» мавзусидаги монографиясини чоп этдилар. Монография Ф.М. Юсупов , Н. Ёдгоров, Р.Р.  Хайитов, С.К. Юсупов, Ш.Ф. Юсупов муаллифлигида чоп этилган.


Умумий ва ноорганик кимё институти директори кимё фанлари доктори, профессор Закиров Бахтиёр Сабиржанович “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди:

photo_2019-09-04_13-29-31

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки билан алоҳида ажралиб турган ЎзР ФАнинг бир қатор ходимлари фахрий унвонлар билан тақдирланди.

Шу жумладан, Закиров Бахтиёр Сабиржанович — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.


ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида халқаро  илмий-техник анжуманини бўлиб ўтади:

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида 2019 йил 19-20 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган  «Инновационные разработки в сфере химии и технологии топлив и смазывающих материалов» мавзусидаги III халқаро  илмий-техник анжуманини ўтказиш бўйича тайёгарлик ишлари кетмоқда.

Мурожаат учун шахс –  Ганиева Сайёра Хуршитовна, 607-хона.

Факс (99871) 269-04-48,  (99871) 262-79-90

 

КОНФЕРЕНЦИЯ ТАШКИЛ ЭТИШ ҚЎМИТАСИ

Анжуманга таклифнома


2019 йил 26 августида  ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги  илмий семинарида

Тошкент кимё-технология институти «Ёқилғи органик бирикмалар кимёвий технологияси» факультети «Органик кимё ва оғир органик синтез технологияси» кафедраси мустақил тадқиқотчиси Хусенов Арслонназар Шерназаровичнинг “Инулин ҳосилалари: синтези, хоссалари ва ишлатилиши” мавзусидаги 02.00.14 — «Органик моддалар технологияси ва улар асосидаги материаллар» ихтисослиги бўйича кимё фанлари  доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини етакчи ташкилот сифатида муҳокамасидан мувафаққиятли бўлиб ўтди.

Тадқиқотчи Хусенов Арслонназар Шерназаровичнинг диссертация иши

Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc. 27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий даражалар берувчи Илмий кенгашга ҳимоя қилишга тавсия этилига қарор қилинди.


ЭЪЛОН!!!

 

2019 йил 26 августида

Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи

DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгаш қошида

Хусенов Арслонназар Шерназаровичнинг

Инулин ҳосилалари: синтези, хоссалари ва ишлатилиши” мавзусидаги

 диссертация  иши бўйича илмий семинарда етакчи ташкилот

сифатида муҳокама қилинади.


«Илм-фан ривожланмаган давлатда ривожланиш ҳам бўлмайди» — кимёгар олим билан суҳбат

Ҳар бир илм соҳаси ўзга бир олам. Ҳар бирининг ўз паст-баланди, ёндашуви бор. Кимё ҳам кенг тармоқли фан. Навбатдаги суҳбатдошимиз нефть ва газ кимёси соҳасида илмий тадқиқотлар билан шуғулланаётган олим, техника фанлари доктори Абдуғаффор Ҳурмаматовдир. У ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг «Кимёвий технология жараёнлари ва қурилмалари» лабораторияси мудири бўлиб ишлаб келмоқда.

Ii7LA1Zfu22o_Ugj9sopHFXNxiA2tSBH

– Сиз фаолият олиб бораётган илмий муассаса, лаборатория номидан ҳам маълумки, саноат билан бевосита боғланган. Бу ерда қандай илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва улар саноатда қанчалик қўлланиб келинмоқда?

– Бизнинг лаборатория асосан амалий ва инновацион лойиҳалар билан шуғулланади. Шулардан бири «Гидродинамик режимларни мақбуллаштириш орқали углеводород хом ашёларини қиздириш жараёнини жадаллаштириш» мавзусидаги амалий лойиҳа ва «Стриппинг-колонналаридаги гидродинамик режимларни мақбуллаштириш орқали ёнилғи фракцияларини буғлатиш жараёнининг самарадор технологиясини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш» хўжалик шартномаларини тугатдик.

Лойиҳанинг мазмуни шундан иборатки, ҳозирги кунда нефтни қайта ишлаш корхоналарида иссиқлик алмашиниш қурилмаларида хом ашёни қиздиришда ҳамда ректификацион қурилмаларида буғлатувчи омил сифатида қиздирилган сув буғидан фойдаланилади. Биз сув буғини углеводород буғига алмаштиришни таклиф қилганмиз. Бунинг бир қанча афзалликлари бор, албатта.

871087002

 

Сув буғининг камчиликлари қуйидагилардан иборат:

— сув буғи ректификацион қурилмаларига кирганда қурилманинг гидравлик қаршилиги бирдан ортиб кетади, бу эса қурилма ҳажми ортишини талаб қилади;

— қиздирилган сув буғини ҳосил қилиш учун сезиларли даражада энергетик ва технологик сарфлар талаб этилади;

— сув буғининг иссиқлик сиғими углеводород буғига қараганда юқори бўлганлиги учун ректификацион колоннага берилганда углеводород буғларини конденсацияланишига олиб келади, ўз навбатида углеводород фракцияларини сувдан ажратиш учун махсус қурилмалар талаб этилади ҳамда махсус технологик жараёнларни олиб бориш ва қўшимча энергетик харажатлар сарфланишига олиб келади;

— сув ва сув буғининг углеводород аралашмалари таркибида мавжудлиги иссиқлик ва модда алмашиниши (массаалмашиниш) жараёнларини секинлаштиради ва технологик қурилмалар кўрсаткичларини пасайтиради;

— ажраладиган сув конденсатлари қурилмалар контакт юзаларини коррозияга олиб келади;

— сув конденсати таркибида қўшимча харажат қилишга ҳамда уларни утилизация қилишга олиб келадиган нефть маҳсулотлари қолдиқлари мавжуд, яъни олтингугуртли ва бошқа кимёвий бирикмалар. Булар ишлаб чиқаришдаги экологик муаммолар чуқурлашишига олиб келади.

Олиб борилган тажрибалар ва ҳисоб-китоблар асосида сув буғининг моддааламашиниш коэффициенти 5,0·10–3÷5,7·10–3 м/с оралиғида бўлиши ушбу кўрсатгич углеводород буғларида эса 13·10–3÷21·10–3 м/ч гача ортиши аниқланди.

Ушбу муаммолардан келиб чиққан ҳолда биз, альтернатив иссиқлик ташувчи, яъни сув буғи ўрнига углеводород буғларидан фойдаланиш таклифини киритдик ва лойиҳа натижаларини Бухоро нефтни қайта ишлаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилдик.

871087005

 

871087009

Углеводород буғларидан иссиқлик ташувчи ёки буғлатувчи омил сифатида фойдаланиш учун адабиётларда маълумотлар етарли бўлмаганлиги учун келажакда ушбу ишлар бўйича фундаментал тадқиқотлар билан ҳам шуғулланиш режамиз бор.

– Лабораториянинг моддий техник базаси қилинаётган тадқиқотлар учун талаб даражасидами?

– Илмий тадқиқот институтлари лабораториясида тажрибалар қилиш осон эмас. Моддий-техник базамиз юқори даражада, деб ўйламайман. Замонавий қурилмалар ва ўлчов-назорат ускуналари етишмайди.

Асбоб-ускуналар танқислиги ҳам фақат бизда бор муаммо, деб бўлмайди, бу ҳаммада бор, аслида. Баъзи жиҳозларни ўзимиз ҳисоб-китоблар асосида ясаганмиз. Баъзи бир ўлчов-назорат асбобларимизни эса лабораториянинг нобюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олганмиз, қиммат турадиган ускуналарга молиявий имкониятларимиз ҳозирча йўқ.

871087008

Агар ушбу ускуналар мавжуд бўлса, ишлаш осон бўлади, вақтдан ютилади ва олимда янги фикрлар туғилади. Мисол учун, чет элнинг нуфузли журналларида мақолалар эълон қилиш учун замонавий асбоб-ускуналарда олинган тажриба натижалари талаб қилинади.

Илмда бўлаётган муаммолардан бири сифатида ёлғон илм қилмаслик кераклигини тушунаман. Замонавий ўлчов-назорат асбоблари етишмаганлиги учун ҳам баъзи бир соҳаларда олимларимиз назарияга суяниб қолмоқдалар. Ҳолбуки, назария ва ишлаб чиқариш ўртасида жуда катта фарқ бор.

– Кимё технологияси бўйича ҳозирча ривожланган давлатлар билан рақобатлаша олмаймиз. Фикрингизча, қўшни давлатлар билан солиштирганда қандай ўриндамиз?

– Илм-фан ривожланмаган давлатда ривожланиш ҳам бўлмайди. Фикримча, нефтни қайта ишлаш ва уларни утилизация қилиш бўйича Марказий Осиёда Қозоғистондан кейинги ўринда турамиз.

Ҳозирда мамлакатимизда илм-фанга эътибор берилмоқда, ўйлайманки, яқин орада илм-фан бўйича етакчи давлат қаторига кирамиз. Бу борада охирги йилларда республикамизда автомобиллар ишлаб чиқаришни ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК авиация паркини замонавий ҳаво лайнерлари билан тўлдириш йўлга қўйилиши муносабати билан маҳаллий углеводородли хом ашёлардан юқори октанли автобензинлар, авиакеросин (Jet А-1) ва дизель ёнилғиси (ЭКО) ишлаб чиқариш технологиялари яратиш бўйича бир қанча илмий ва амалий натижаларга эришилмоқда. Нефтни бирламчи қайта ишлаш технологияси самарадорлигини ошириш, нефтни атмосфера босими остида ҳайдаш ускунасининг оптимал иш режимларини аниқлаш ва унинг таркибига кирувчи қурилмаларни модернизация қилишга йўналтирилган амалий илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

– Лаборатория қандай давлат ва чет эл грантларида, лойиҳаларида қатнашган? Ва бунга бажарилиши учун тахминан қанча маблағ ажратилади, сир бўлмаса албатта?

– Албатта, бу сир эмас. Мен 2006 йилдан буён давлат лойиҳаларида қатнашиб келмоқдаман, шу вақтдан буён ушбу лойиҳаларга 70 млн. сўмдан 120 млн. сўмгача давлат бюджетидан маблағлар ажратилган. Лаборатория бу пайтгача ҳали чет эл грантларида қатнашмаган.

871087006

Ҳозирда Хитой олимлари билан қўшма лойиҳалар устида иш олиб бораяпмиз. Хусусан, нефтни қайта ишлаш корхоналарида ишлатиладиган техник сувларни тозалаш, углеводород қолдиқларини утилизация қилиш, иссиқлик алмашиниш қурилмаларида кечадиган жараёнларни жадаллаштириш бўйича ишламоқчимиз.

– Давлат лойиҳалари ва хўжалик шартномаларини бажариш учун лабораториянинг илмий салоҳияти қандай?

Ҳозирда лабораториямизда 3 нафар фан доктори, 4 нафар фан номзоди, 3 нафар кичик илмий ходим, 2 нафар лаборант ва 1 инженер фаолият олиб боради.

 

871087001

– Айни вақтда лаборатория қандай янги илмий фаолият билан шуғулланмоқда?

– 1. Бухоро нефтни қайта ишлаш корхонаси мутахассислари бизга берган маълумотларига кўра, иссиқлик алмашиниш қурилмаларини совитиш учун тўғридан-тўғри Тўдакўл суви ишлатилади. Ушбу сув қаттиқлиги 35-47 ни ташкил қилади (стандарт бўйича 1-2), бундан ташқари таркибида 3-4 фоизгача турли хил механик қўшимчалар мавжуд. Ушбу сувлар иссиқлик алмашиниш қувурларининг ички юзаларига қасмоқ (накип)лар йиғилиб қолишига сабаб бўлади, натижада иссиқлик бериш ва узатиш жараёнларини секинлаштиради. Бундан ташқари, қурилмани даврий тозалаб туришга тўғри келади. Буларнинг ҳаммаси қўшимча сарфни оширади. Биз бу сувларни механик қўшимчалардан тўлиқ тозалаб, қаттиқлиги бўйича стандарт талабларига жавоб берадиган янги технология ишлаб чиқдик.

2. Яна бир янги ишимиз, Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт газкимёкомплексида метанни газ конденсати билан пиролиз қилинади, натижада йилига 103 минг тонна пиролиз дистилляти ҳосил бўлади. Ушбу дистиллят республикамизда қайта ишланмайди. Уни лаборатория шароитида қайта ишлаб, таркибидан 80 фоизгача бензин олишнинг янги технологиясини ишлаб чиқдик. Ушбу технологияни амалиётга жорий қилишдан кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 15 млрд. сўмдан кам эмас.

3. Нефть маҳсулотлари олингандан кейин ундан қолган чиқиндидан ҳам маҳсулот олиш мумкин. Буни биз тажрибада исботладик. Нефть шламидан қурилиш битуми олиш технологиясини яратдик. Нефтни қайташ ишлаш корхоналарида нефть маҳсулотини тиндириш вақтида йилига 3000 тоннадан ортиқ нефть шламлари ҳосил бўлади. Ушбу нефть шламлари қайта ишланмаганлиги сабабли улар атроф-муҳитга салбий таъсир қилмоқда. Ҳозирда ушбу нефть шламларини қайта ишлаб 22 фоизгача қурилиш битуми олиш технологиясини ишлаб чиқдик. Яқин кунларда ушбу технологияни БухНҚИЗда амлиётга жорий қилмоқчимиз. Ушбу технологияни амалиётга жорий қилишдан кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 900 млн. сўмдан кам бўлмайди.

871087007

4. Ҳозирда пахта тозалаш корхоналарининг яна бир долзарб муаммоларидан бири бу – пахта қуритиш. Ҳаммамизга маълумки пахтани қуритишда корхоналарда электр энергияси ва ёнилғи муаммоси бўлганлиги учун пахтани қуритиш бўйича янги, дунёда аналоги йўқ бўлган янги технология устида иш олиб бормоқдамиз, бу ишимизни яқин кунлар ичида пахта тозалаш корхонларига жорий қилиш назарда тутилган.

– Таклиф ва мулоҳазаларингиз?

– Илм-фанни юқори чўққиларига эришмоқчи бўлсак, лабораторияларни аниқлиги юқори бўлган замонавий жиҳозлар билан таъминлашимиз керак.

Ҳозирда тадқиқотчиларимиз, яъни докторантларимиз илмий мақолаларини чет элнинг нуфузли журналларида чоп эттиришлари учун камида 300 АҚШ доллари тўлашлари керак. Пул тўланмайдиган журналлар ҳам бор, тўғри, лекин уларнинг импакт фактори паст ва чоп этиш жуда узоқ вақтни олади. Аксарият докторантлар ва тадқиқодчилар яшаш шароитлари ва оилавий ҳолатларидан келиб чиқиб, бу маблағларни тўлашга қодир эмаслар. Шу мақсадда, давлат лойиҳалари ва хўжалик шартномалари ҳисобидан ушбу мақсадлар учун маблағлар ажратиш зарур.

Олий таълим муассасалари магистратура талабаларининг илмий мавзуларини бевосита илмий текшириш институтлари илмий ходимлари билан ҳамкорликда белгилаш лозим. Диссертация ишларининг аксарият қисмини илмий-тадқиқот лабораторияларида бажарса, мақсадга мувофиқ бўлар эди, деб ҳисоблайман.

Йигитали Маҳмудов суҳбатлашди.

Kun.uz саҳифаларидан олинган.

 


 

Б.З. Адизов, С.А. Абдурахимов, А.С. Султанов, И.Д. Эшметовлар муаллифлигида янги монография чоп этилди:

Безымянный

Институт олимлари «Турғун сувли нефть эмульсияларини деэмульгирлашнинг комбинацияланган термокимёвий ва электрофизик технологиялари» мавзусидаги монографиясини чоп этдилар.


Беларусь Республикасида стажировка ўтаган ёш олиманинг таассуротлари

3967347127237ac94645a674849e9eef

c0c10a162dda719e27f9fb9d9bbf4a50

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан кетма кет эълон қилинаётган малака ошириш, илмий стажировка тўғрисидаги танловлар олимлар учун имконият эшикларини кенг очилганлигини кўрсатиб берди. Жумладан, Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигидаги мақсадли малака ошириш учун танлаб олинган 40 ёшгача бўлган 100 нафар ёш олим ўзларининг илмий малакаларини ошириб, ҳамкасб ҳамкорлар билан тажриба алмашишга Беларусь Республикаси заминига ташриф буюришди. Қисқа муддатли, аммо пухта ташкиллаштирилган бу ҳамкорлик ёш олимлар елкасига масъулиятли аммо, залворли вазифани юклаб қўйди. Ватанимиз, Президентимизнинг олий ишончини оқлаш ҳисси, ҳар бир олим учун сарфланган харажатга аввало кўнгил олдидаги, қолаверса ёрдамга муҳтож фан олдидаги, ортимиздан қўллари кафтини кенг очиб, ҳовучини дуога тўлдирган, шогирдларига оқ фотиҳа бериб кузатган устозлар олдидаги масъулият ҳиссини бир лаҳза бўлса-да унутмоқликка ҳақли эмасмиз.

Мақсадли малака ошириш учун юборилган ёшлар учун тайёрлаб қўйилган шароитлардан, дастур асосида ҳар бир ёш олимнинг ўз мутахассислиги йўналиши бўйича масъул илмий раҳбарларга бириктирилганлигидан ташриф буюрган ёш олимларнинг ёнган кўзларида фаннинг ривожлантириш ва алангалатиш учун етарлича учқун борлиги аниқ бўлди. Институтларга бириктирилган ёш изланувчиларнинг илк таассуротларини ифодалаш учун сўз топиш қийин. Беларусь Миллий Фанлар академияси тасарруфидаги Умумий ва ноорганик кимё институтида менинг ташрифим учун барча шароитлар яратилганлигини кўриб, биринчи куннинг ўзидаёқ шу ерлик олимлардан иш тугагач қолиб ишлаш учун рухсат сўраганимда мен ҳатто меҳмон эканлигимни ҳам унутиб қўйган эдим. Бу ердаги илк куннинг ўзида ходимга бириктирилган илмий раҳбар ёрдамида институт фаолияти билан танишиш жараёнида илғор технологиялар билан лабораторияларнинг таъминланганлиги, олиб борилаётган изланишларнинг юқори савияси, ёш кадрларнинг илмий салоҳиятидан миямга келган илк алдамчи фикрдан уялиб кетдим, бир оз виждоним олдида қизардим рости ва бу қизариш бошқа ҳолатларда ҳам такрорланди.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг фаннинг халқаро стандарт андозаларига мос ривожланиши учун олимларни қўллаб қувватлашлари ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг ёш олимлар учун яратиб бераётган имкониятларидан фойдаланиб Ўзбекистон-Беларусь қўшма ҳамкорлик доирасидаги илк малака ошириш дастури доирасида Беларусь миллий фанлар Академияси умумий ва ноорганик кимё институтининг “Полимер сақловчи дисперс системалар” ва “Адсорбент” каби лабораторияларида ўз малакамизни ошириб, бу ердаги илғор технологиялар билан танишдик. Саноат оқава сувларини тозалашнинг, адсорбентлар олинишининг янги усулларини ўзлаштирдик. Тозаланган сувни циклга қайта ишлатиш учун қайтарилиши сувни тежашга ва иқтисодий самарадорликка олиб келади. Биз ўрганган усуллар ёрдамида ва бу ердаги илғор технологияларни ўзимизда ҳам қўлланса, биринчи навбатда ишнинг сифати ошади, қолаверса олиб бориладиган тадқиқот учун кетадиган вақт беш мартага қисқаради. Илмий натижаларимиз халқаро Scopus нашрларида эълон қилиниши учун замин яратилади. Бу каби стажировкаларнинг уюштирилиши фан учун янги саҳифа очиб берди, сабаби ёш олимларимизнинг илмий фикрлашларида, дунёқарашларида ўлчами кенг ғоялар шакллана бошланди. Табиийки, аниқ мақсад билан Беларусь юртига ташриф буюрган ҳар бир ёш олим янги илмий ғоялар билан Ўзбекистонимиз фанига нафи тегадиган ишланмалар билан қайтади.

Мен фаолият юритадиган ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг “Коллоид кимё” лабораториясида қатор илмий изланишлар олиб борилади. Турли зарарли моддалар билан ифлосланган саноат оқава сувларини юмшатиш ва тозалаш шу ишланмалар жумласидандир. Ҳар бир корхона қандай маҳсулот ишлаб чиқаришига қараб, суви турлича ифлосланади. Ифлосланган сувларни рухсат этилган меъёрий нормаларгача тозаламасдан туриб дарё ва денгиз ҳавзаларига оқизиб юбориш мумкин эмас. Бу аввало, дарё ва денгизда яшайдиган сув жониворлари ва сувўтларнинг ҳаётига хавф туғдиради, қолаверса атроф муҳитнинг ифлосланишига ва дарё-денгиз атрофида яшайдиган аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади. Бу каби жиддий экологик муаммоларнинг ечими сифатида олиб бориладиган ишланмаларда, саноатнинг оқава сувларини тозалашда янги адсорбентлар ишлаб чиқиш учун маҳаллий хом ашёлардан фойдаланилади. Адсорбент -ютувчи модда бўлиб, маҳаллий хом ашё сифатида таклиф этилаётган табиий адсорбент бу биз билган кўмирдир. Турли зарарли моддалар билан ифлосланган саноат оқава сувининг кимёвий таркибида энг камида 20 га яқин турли элементлар мавжуд. Ҳар бир элементнинг миқдорини билиш учун эса биз таркибидаги мавжуд элементлар сонига тенг миқдордаги усуллар ёрдамида аниқлаймиз. Кимёвий таркибини аниқламасдан туриб, зарарли зарралар миқдорини билмай туриб уни тозалаш учун адсорбент ёки реагентни тавсия этиб бўлмайди.

Институт лабораториясида мавжуд қурилмаларда бизнинг маҳаллий хом ашё асосида термик ва паргаз ишлов берилган адсорбентларни ҳам ўрганиш учун рухсат сўраганимда илк олинган натижаларимиз беларуслик тадқиқотчи менга фахр билан кўрсатган ўз тажрибаси натижаларига нисбатан бир ярим баравар юқори натижа эканлигини кўриб, кўксимда фахр туйғуси уйғонди. Ҳозиргидек илмий тажриба алмашиш учун йўналтирилган стажировкалар илмимиз ва фанимизнинг гуркирашига асос бўлади, деб ўйлайман. Беларусь ҳамкор ҳамкасбларимиздан ўзимиз учун янги усулларни қўллаб олий таълим-фан-ишлаб чиқаришни интеграциялашуви натижасида фаннинг янги саҳифаси очилишидан умидимиз катта.

Дилноза Жумаева,

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти

“Коллоид кимё” лабораторияси етакчи илмий ходими, техника фанлари доктори


Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда  Усманов Ильхам Икрамовичнинг  диссертация  ишининг ҳимояси  бўлиб ўтди

 

2019 йил 15 августида ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг мажлислар залида Усманов Ильхам Икрамовичнинг кимё фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун “Ўғитлар ишлаб чикариш чиқиндилари ва мирабилитни суюк, ўғитлар, натрий хлорид, сульфатга қайта ишлаш ҳамда флотацияли калий хлорид хоссасини яхшилаш” номли 02.00.13– Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича докторлик диссертация ҳимоясисиз патентлар асосида ҳимояси муваффақиятли бўлиб ўтди.


Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда  Алланиязов Давран Оразымбетовичнинг диссертация  ишининг ҳимояси  бўлиб ўтди

 

2019 йил 15 августида  ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг мажлислар залида Алланиязов Давран Оразымбетовичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун  “Қорақалпоғистон глауконити ва фосфоритларидан мураккаб ўғитлар олиш жараёнининг назарий асослари ва технологиясини ишлаб чиқиш” номли 02.00.13– Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича докторлик диссертация ҳимояси муваффақиятли бўлиб ўтди.


 

Ўзбекистонлик олимларнинг бир гуруҳи Беларусь Миллий Фанлар академиясида стажировкани якунлади

 

Безымянный

Беларусь Миллий Фанлар академиясида МФА илмий ташкилотларида стажировка ўташ дастурини якунлаган ёш ўзбек олимларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатларни Беларусь МФА Раёсати раиси Владимир Гусаков топширди. Ушбу стажировкалар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Беларусь Миллий фанлар академияси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.

Беларусь МФА Раёсати раиси Владимир Гусаков ёш олимларни стажировкани муваффақиятли якунланганлари билан табриклаб: “Беларусь ва Ўзбекистон илмий ташкилотлари ўртасида самарали алоқалар ўрнатилгани, мамлакатларимиз олимлари ўзлари эришган натижалар ва ютуқлар билан ўртоқлашаётгани жуда муҳимдир. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти билан ушбу ҳамкорлик янада кенгайишига келишиб олганмиз”, — деди.

2019 йилнинг 18 июлидан 12 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтлари, давлат ҳокимияти органлари ва илмий-амалий муассасалари вакиллари бўлган Ўзбекистон фуқароларининг бир гуруҳи Беларусь Республикаси фанлар академиясининг академик-илмий ва илмий-ишлаб чиқариш ташкилотларида раҳбар ходимлар (мутахассислар) стажировкаси ўқув дастури бўйича таълим олдилар. Стажировкалар Беларусь Миллий фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти, Биофизика ва ҳужайра муҳандислиги институти, Энергетика институти, Фалсафа институти, Бирлашган информатика муаммолари институти, Материалшунослик бўйича илмий-ишлаб чиқариш маркази, Геофизик мониторинг маркази, Беларус маданияти, тили ва адабиёти тадқиқотлари марказида ўтказилди.

Ўқув дастури доирасида стажёрлар институтлар фаолияти, лаборатория усакуналари ускуналари, ишлаб чиқариш ва технологияларни ташкил этилиши билан танишдилар, кутубхоналар ва архив фондларида ишладилар.

Амалиёт якунларига кўра қуйидаги ҳамкорлик тўғрисидаги бешта ҳужжат имзоланди: Беларусь Геофизик мониторинг маркази ва ЎзР ФА Сейсмология институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум; Беларусь Миллий Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти ҳамда ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома; Беларусь МФАнинг Энергетика институти ва Ўзбекистон Илмий-техника маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим; Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Беларусь МФАнинг Биофизика ва ҳужайралар муҳандислиги институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.

Олимлар орасида Белорусь Фанлар академиясида стажировка ўтаган ўзбекистонлик, ЎзР ФА Умумий ва нооорганик кимё институти ёш олимаси, институтнинг етакчи илмий ходимаси Жумаева Дилноза Жўраевна сертификатлар топшириш маросимида фаол қатнашди ва унга тантали равишда сертификат топширилди.

 


 

 Институт олимлари янги монография чоп этишди

photo_2019-08-08_17-03-08

Институт олимлари «Новые дефолианты на основе хлоратов и техногенных отходов хлопкоочистительных заводов»  мавзусидаги монографияни чоп этдилар. Монография Тоғашаров Аҳат Салимович, Шукуров Жамшид Султонович, Тухтаев Сайдиахрол муаллифлигида чоп этилган.


Институт олимлари монография чоп этишди

photo_2019-08-08_17-03-03

Институт олимлари «Комплекснодействующие дефолианты, обладающие физиологически активными и инсектицидными свойствами»  мавзусидаги монографияни чоп этдилар. Монография Шукуров Жамшид Султонович,  Тоғашаров Аҳат Салимович, Асқарова Маъмура Комиловна, Тухтаев Сайдиахрол муаллифлигида чоп этилган.


ЭЪЛОН!!!

 

2019 йил 15 августида

Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи

DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда

Алланиязов Давран Оразымбетовичнинг

 диссертация  ишининг ҳимояси  бўлиб ўтади.


ЭЪЛОН!!!

 

2019 йил 15 августида

Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи

DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда

Усманов Ильхам Икрамовичнинг

 диссертация  ҳимоясисиз патентлар асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш бўйича ҳимояси бўлиб ўтади.


Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда Хандамов Даврон Абдукодировичнинг докторлик диссертация ишининг ҳимояси бўлиб ўтди:

 

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг мажлислар залида  Хандамов Даврон Абдукодировичнинг кимё фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун  Модификацияланган монтмориллонитларда баъзи органик моддалар буғларининг адсорбцияланиш термодинамикаси” номли 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси ихтисослиги бўйича докторлик диссертация ҳимояси муваффақиятли бўлиб ўтди.


Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда  Тошев Шерзод Орзиевичнинг диссертация  ишининг ҳимояси  бўлиб ўтди:

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг мажлислар залида Тошев Шерзод Орзиевичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун  “Юқори ҳарорат ва тузларга чидамли бурғилаш эритмаларини олишда навбаҳор гилмояларидан полиминерал композициялар яратиш” номли 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси ихтисослиги бўйича докторлик диссертация ҳимояси муваффақиятли бўлиб ўтди.

 


Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда Алимов Умарбек Кадырбергеновичнинг  диссертация  ишининг ҳимояси  бўлиб ўтди:

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг мажлислар залида Алимов Умарбек Кадырбергеновичнинг техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун  “Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида юқори концентрацияли фосфорли ўғитлар олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш” номли 02.00.13– Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича докторлик диссертация ҳимояси муваффақиятли бўлиб ўтди.


Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмй даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда  Волынскова Надежда Владимировнанинг диссертация  ишининг ҳимояси  бўлиб ўтди:

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг мажлислар залида Волынскова Надежда Владимировнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун  “Марказий Қизилқум фосфоритларидан экстракцион фосфор кислотасини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва такомиллаштириш” номли 02.00.13– Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича докторлик диссертация ҳимояси муваффақиятли бўлиб ўтди.


Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда диссертация  ишининг Кошанова Бибигул Турганбаевнанинг  ҳимояси  бўлиб ўтди:

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг мажлислар залида Кошанова Бибигул Турганбаевнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун  “Қорақалпоғистон сульфатли тузларидан буркеит олиш технологиясини ишлаб чиқиш” номли 02.00.13– Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича докторлик диссертация ҳимояси муваффақиятли бўлиб ўтди.


ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг   «Стром»   илмий-тадқиқот лабораторияси ва синов марказининг лойиҳаси  амалий лойиҳалар танлови ғолиби деб топилди:

sert

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг  «Стром»  илмий-тадқиқот лабораторияси ва синов маркази раҳбари Искандарова М.И. раҳбарлигида яратилган “Ангрен ИЭС фаоллашган култошқол чиқиндилари билан модификацияланган қўшимчали ва сульфатбардош цементлар олиш технологиясини ўзлаштириш» мавзусидаги лойиҳаси Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019-2020 йилларга мўлжалланган  амалий лойиҳалар танлови ғолиби деб топилди ва ЎзР Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг  «Стром»  ИТЛваСМ раҳбари Искандарова М.И. га лойиҳани 2 йилда бажарилиши учун 1 млрд. сўмлик сертификат топширилди.


ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 27.06.2017.К/Т.35.01 рақамли илмий кенгашда диссертация  ишининг ҳимояси  бўлиб ўтди:

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг мажлислар залида 2019 йил 30 июль куни Турдиалиева Шаҳзода Исматуллаевнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун  Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган буғлатилган экстракцион фосфор кислотаси асосида концентрланган фосфорли ўғитлар олиш технологияси” номли 02.00.13– Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича докторлик диссертация ҳимояси муваффақиятли бўлиб ўтди.

 


Минск шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди

1

Минск шаҳри марказидаги сўлим хиёбонда улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий бюсти очилди.

Ушбу тадбир маданиятларо муносабатларнинг янги тарихидаги улкан воқелик бўлди. Боиси, шу кунгача бу ерда биронта шарқ мутафаккирига бу қадар юксак эҳтиром кўрсатилмаган. Ушбу бюст Беларусь Республикасида шарқ адабиётининг буюк даҳосига қуйилган илк ёдгорликдир.

Тантанали маросимда икки мамлакат парламенти аъзолари, адабиёт, маданият намояндалари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Алишер Навоий асарлари бугунги кунда ҳам жаҳонда тинчлик, дўстлик, биродарликни тарғиб қилаётган бебаҳо мерос сифатида бошқа халқлар томонидан ҳам қадрланаётганини эътироф этиш жоиз.

Аслида чинакам адабиёт вақт, макон, чегара танламайди. Токи инсоният комилликка интилар экан, Навоий асарлари ҳар бир даврда, ҳар қандай қатлам учун қадрли ва долзарб бўлиб қолаверади.

Беларуслик ёш ҳайкалтарош Максим Макаревич томонидан ишланган бюст буни яна бир бор тасдиқлайди.

Шу куни Навоий бобомиз ёдгорлиги пойи гулларга бурканди. Маросим ўзбек ва Беларусь халқлари адабиётининг байрамига айланиб кетди.

Тадбирда ЎзР Фанлар академияси вакиллари биргаликда ЎзР ФА  Умумий ва ноорганик кимё институти ёш олимаси. етакчи илмий ходими Жумаева Дилноза Жураевна Минск шаҳрида, буюк шоир Алишер Навоий бюст ҳайкалининг тантанали оҹилишида қатнашди.


Институт ёш тадқиқотчиси Беларусь Республикасига тажриба алмашиш учун жўнаб кетди

 photo_2019-07-31_16-31-40

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан танлов ўтказилиб, ёш олимлар саралаб олинди.

Улардан 29 нафари Беларусь Фанлар академиясида, Миллий университетида 15 киши, Миллий техника университетида 15 киши, Педагогика университетида эса 5 киши стажировка ўтайди.

22 июль куни эса ёш олимлардан 27 нафари Беларусь тиббиёт академиясига, 2 нафари Техника университетига ҳамда 2 нафари Техника университети қошидаги технопаркка, шунингдек, ОТМларнинг 26 нафар илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва илмий-тадқиқот институтларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари тажриба алмашишга юборилади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегациясининг 2019 йил 8—11 апрель кунлари Беларусга хизмат сафари чоғидаги Минск шаҳрида ўтказилган Фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича биринчи қўшма мажлисида ўзбекистонлик ёш олимларни Беларусь Республикасининг нуфузли олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига илмий стажировка ҳамда дастурларга юбориш бўйича келишувга эришилганди.

photo_2019-07-18_14-50-47-680x510

Вазирлик томонидан танлов ўтказилиб, рус тилини мукаммал билиши, номзоднинг ёши, олиб борадиган илмий-тадқиқот мавзуси бўйича мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ҳамда амалий ечими бўйича маълумотга эга бўлиши, маҳаллий, халқаро журналларда, конференцияларда мақола ва тезислар билан иштирок этганлиги, IT технологияларидан фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши каби тамойиллар асосида Беларусга юбориладиган ёш олимлар саралаб олинди.

Шу жумладан, ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ёш олимаси, етакчи илмий ходими Жумаева Дилноза Жураевна бу сараловда ғолиб деб топилди ва Жумаева Дилноза Жураевна Беларусь Республикасига, Беларусь Республикаси Фанлар академияси илмий-тадкикот институтига илмий стажировка ўташ учун ва тажриба алмашиш учун  жўнаб кетди.

 


 

“El-yurt umidi” жамғармаси стипендия ғолиблари аниқланди

 

по стипен

 

“El-yurt umidi” жамғармаси стипендия ғолиблари аниқланди. Ушбу танловда Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларидан 1 та докторантура, 2 та магистратура, 14 та стажировка ва 21 та малака ошириш бўйича, жами 38 нафар ходим “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси  сертификатини қўлга киритди.

Шу жумладан, ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ёш олимлари Жуманова Мияссар Ортиковна, Жумаева Дилноза Жураевна, Адизов Бобиржон Замирович “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси  сертификатини қўлга киритдилар.

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ел-юрт умиди” жамғармасининг стипендияси ғолиби бўлган ёш олимларни табриклайди ва  келажакда уларнинг Ватан равнақи йўлидаги самарали фаолиятларига муваффақиятлар тилайди.

 


ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида  “Навруз” миллий байрамига  бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди:

Бу йил апрель ойида ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида  “Навруз” миллий байрамига  бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида институт ходимларига байрам дастурхони ёзилди, ҳалим тарқатилди ва институт ходимларини байрам билан  Институт директори, институт етакчи олимлари ва Касаба уюшмаси раиси табрикладилар.


 

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида  хотин-қизлар байрамига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди:

2019 йил март ойида ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида  хотин-қизлар байрамига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди ва байрамда институт ходимларига ош берилди, дастурхон ёзилди ва институт ходималарни байрам билан Институт директори, институт етакчи олимлари ва институт Касаба уюшмаси раиси табрикладилар. Касаба уюшмаси ташабусси билан Институт маъмурияти томонидан бу байрамда ҳамма ходималар пул мукофоти билан тақдирланди.

 


Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда илк бор TransformersRoadshow тадбирини ўтказди ва бу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти “Стром” илмий-текшириш лабораторияси ва синов маркази докторанти, техника фанлари номзоди, доцент  

ГУЛИСТАН ОРАЗЫМБЕТОВА ғолиб деб топилди:

photo_2019-03-29_09-38-06

 

 

photo_2019-04-09_15-33-43

 

TransformersRoadshow’га 2018 йилнинг июл ойида Трансформ жамғармаси томонидан асос солинган. Жамғарманинг ўзи Ислом тараққиёт банки (ИТБ)нинг инсон капиталини яратиш ва ривожлантириш бўйича стратегик йўналишини қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган. Аввалги танловлар Нигер, Қозоғистон ва Бангладешда бўлиб ўтди, унда банк аллақачон тўққизта инноваторни мукофотлашга муваффақ бўлди. Уларнинг барчаси ўзларининг ғоялари билан озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлом ҳаёт, кенг қамровли ва адолатли таълим, барқарор сув таъминоти ва санитария бошқаруви, арзон ва тоза энергиядан фойдаланиш ва ривожланаётган дунёда барқарор саноатлаштиришга эришишда тараққиётни жадал ривожлантиришга ёрдам беради.

Ислом тараққиёт банки 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида кенг миқёсда ижобий таъсир кўрсатадиган жамоаларнинг ҳаётини яхшилаш учун ишлайдиган халқаро молиявий ташкилот. Банкнинг бош офиси Жидда (Саудия Арабистони) да жойлашган, шунингдек, Марокаш, Малайзия, Қозоғистон ва Сенегалдаги йирик марказларга, шунингдек, Миср, Туркия, Индонезия, Бангладеш ва Нигерияда офисларга эга. ИТБ дунёнинг ҳар бешинчи аҳолисининг ҳаётига таъсир қилувчи тўртта қитъада 57 аъзо давлатларни бирлаштиради.

Ўзбекистон 2003 йилда ИТБга аъзо бўлган.

2019 йил март  ойида Ўзэкспомарказ ҳудудида ITC биносида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) кўмагида TransformersRoadshow илмий танлови ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг сўзи билан бошланди. У танлов мамлакатдаги илмий ташаббусларни амалга ошириш учун ажойиб имконият эканини таъкидлади. Шундан сўнг сўз ИТБ Бош маслаҳатчиси Ҳаят Синдинга берилди ва у TransformersRoadshow танловининг ижтимоий-муҳим ташаббуси ҳақида гапирди.

Танловда жами 50 дан ортиқ тадбиркор, олим ва инноватор иштирок этди. 20 та ариза БРМ дастурига (2030-йилгача Барқарор ривожланиш мақсадлари), жумладан, инновация, таъсир ва қамрови, йириклиги, барқарорлиги, патентлаш ва тижоратлаштириш каби омилларга мувофиқ лойиҳаларни баҳолаш учун танланган. Танлов иштирокчилари лойиҳаларни ривожлантириш, топшириш ва амалга ошириш бўйича мураббийлардан маҳорат дарсини ҳам қўлга киритдилар.

Танловда ҳайъат ва менторлар сифатида ИТБ Бош маслаҳатчиси Ҳаят Синди, LeverageScience компанияси бош директори Фил Рондаззо ва компания асосчиси Ларс Cроер, AlliedCrowds вакили, шунингдек, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирок этган.

Мутахассислар турли соҳаларда ўнлаб тақдимотларни тинглаб, учта ғолибни аниқлади:

Шулардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти “Стром” илмий-текшириш лабораторияси ва синов маркази докторанти, техника фанлари номзоди, доцент Гулистан Оразымбетованинг “Қорақалпоғистон Республикасида цемент ишлаб чиқаришда хомашё унумдорлигини ошириш” лойиҳаси энг яхши лойиҳа деб топилди ва унга  махсус мукофот тақдим этилди.

Ходимимиз  Гулистан Оразымбетова 3000 АҚШ доллари соҳиби бўлиб, 2019-йилда Сенегалда ўтказиладиган TransformersRoadshow саммитига таклиф қилинди ва унга SmartImpactCapital онлайн курсига ўқиш имкониятлари берилди.


2016 йил 14 декабрь куни ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида ёш олимларнинг Республика илмий анжумани бўлиб ўтди

2016 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институтида «Юқори технологик ишланмалар ишлаб чиқаришга» мавзусидаги ёш олимларнинг Республика илмий анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда асосан ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти, ЎзР ФА Биоорганик кимё институти ёш олимлари ва бошқалар иштирок этишди. Анжуманда 20 дан ортиқ маърузалар эшитилди.
Анжуман дастури, тезислар тўплами нашр этилди ва маърузачиларга тақдим этилди.

 


ЭЪЛОН!!!

2016 йил 24 ноябрь куни ўтказилишига режалаштирилган

 «Юқори технологик ишланмалар ишлаб чиқаришга» мавзусидаги ёш олимларнинг илмий-амалий анжумани

2016 ЙИЛ 14 ДЕКАБРИДА ЎТКАЗИЛАДИ

Анжуман  ташкилий  қўмитаси


ЭЪЛОН!!! Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институтининг «Ёш олимлар кенгаши» Сизларни 2016 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Юқори технологик ишланмалар ишлаб чиқаришга» мавзусидаги ёш олимларнинг илмий-амалий анжуманида иштирок этишга таклиф этади.

Конференция куни тезислар нашр этилиб, иштирокчиларга тарқатилади.

Тезис нашрига талаблар:

  1. Ҳажми – 1 бет, А4 форматда, Times New Roman 12 ўлчамли шрифтда, чапдан 3 см., ўнг томондан 1,5 см. масофада ва қаторлараро 1 интервалдан иборат.
  2. Тезис номи катта харфлар билан ўртага ёзилсин. Навбатдаги қаторга муаллиф тўлиқ фамилияси ва исм-шарфи ёзилади. Навбатдаги қаторда шаҳар, вилоят ва ташкилот номи тўлиқ кўрсатилади. Маърузачининг фамилияси остига чизиқ тортилган ҳолда белгиланади. Тезис матни таркибида жадвал, график тасвир ва адабиётларга ишоралар қўйилмаслиги лозим.
  3. Тезислар ўзбек ва рус тилида қабул қилинади. Тезислар электрон почта орқали юборилади. Белгиланган талаблар асосида тузилмаган тезислар ташкилий қўмита томонидан қабул қилинмайди ва тўплам нашрига киритилмайди.

Тезисларни қабул қилиш муддати ва манзили:

2016 йил 15 ноябрь кунига қадар қуйидаги электрон манзилда қабул қилинади:

e-mail: aanozima@mail.ru

Манзил: Тошкент Ш., М.Улуғбек кўчаси,  77-а, 405 –хона (441-ички телефон), Тел.: (998 94) 658-78-47

Ташкилий масалалар бўйича  қуйидаги манзилга мурожаат этишингиз мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти “Ёш олимлар кенгаши”, Абдурахмонова Нозима.А., Тел.:(998 94) 658-78-47, e-mail: aanozima@mail.ru

Конференция қуйидаги манзилда ўтказилади:

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти. Манзил: Тошкент ш., М.Улуғбек кўчаси,  77-а

КОНФЕРЕНЦИЯ ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Конференция ахборот хати:yangi-konferenciyada-ishtirok-etishga-taklif-va-axborot-xati


 

Академия наук Республики Узбекистан

Национальная Холдинговая компания «Узбекнефтегаз»

АК «Ўзбекнефтмахсулот»

ОАО «ВНИПИНефть» (г.Москва)

Институт общей и неорганической химии

Ташкентский химико-технологический институт

Ферганский нефтеперерабатывающий завод

Бухарский нефтеперерабатывающий завод

Шуртанский газохимический комплекс

Международная научно — техническая конференция

 «Состояние и перспективы инновационных идей  и технологий в области нефтехимии»

  Первое информационное сообщение

 15-16 октября 2015 года

г.Фергана

Размер организационного взноса для участников конференции составляет 50000 сум, для иностранных участников – 30 долларов США.

Организационный взнос можно оплатить

до 1 июля 2015 г. или перечислить на

ФНПЗ УнИТАР КОРХОНА

Адрес: 150106 г. Фергана, ул. Саноат 240

Тел: 222-5537; Факс: 222-1649

Расчетный счет: 20210000900229024001

МФО: 00494 ИНН: 200152921;

Фаргона АТ СКБ;  ОКОНХ 11220

Валютный расчетный счет: 29801840400229024001

Фаргона Миллий Банки:

МФО: 00493  ИНН:200202099

ОКОНХ: 11220

e-mail: refinery@fnpz.uz

На платежном поручении написать фамилию автора с пометкой –

оргвзнос конф. «МНТК-2015».

Адрес организационного комитета:

 700170, г. Ташкент, ул. Мирзо Улугбека

77-а, Институт общей и неорганической химии АН РУз,  комн. 607, тел.: (99871) 269-04-48;   367 (внутр.). Обращаться к Ганиевой Сайёре Хуршитовне.

Факс: (99871) 262-79-90

E-mail: ionxanruz@mail.ru
Комитет по координации развития науки и технологий при Кабинете Министров Республики Узбекистан

Уважаемый(ая)_________________________!

Организационный комитет Международной научно-технической конференции «Состояние и перспективы инновационных идей  и технологий в области нефтехимии» приглашает Вас принять участие в работе конференции, которая состоится 15-16 октября 2015 года в г. Фергане, НПЗ  (Республика Узбекистан).

На конференции будут рассмотрены актуальные проблемы современного состояния и перспективы развития научно-исследовательских и опытно-конструкторских разработок в области нефтехимии, газо- и нефтепереработки, направленные на развитие топливно-энергетического комплекса. На конфе-ренции планируются пленарные доклады, научные сообщения и стендовые доклады по следующим направлениям:

  1. Крупные достижения в области нефти и газа;
  2. Получение моторных топлив с использованием  альтернативных сырьевых ресурсов;
  3. Перспективные технологии в области нефтехимии и нефтепереработки;
  4. Новые процессы и аппараты в области нефтегазопереработки.

Запланировано издание сборника трудов конференции.

Специалистов, желающих принять участие в конференции, просим предварительно подать заявку на участие и направлять материалы докладов (на полных 3-х страницах), оформленные в  соответствии  с  прилагаемыми  требованиями   до  1 августа 2015 г. 

Требования к оформлению доклада в виде научной статьи:

Текст научной статьи на узбекском, русском или английском языках должен быть набран в редакторе Microsoft Word, формат А4,  объемом полных 3 стр., поля: сверху-20 мм, справа -15 мм, снизу- 20 мм, слева-25 мм, через 1,5 интервала, шрифт Times New Roman. Размер шрифта – 14.

Название статьи печатается прописными, жирными буквами. Далее пропускается одна строка, инициалы и фамилии автора(-ов) печатаются строчными, полужирными буквами. На следующей строке —  название организации, города и страны — печатаются строчными буквами курсивом, все центрируется. Перед основным текстом пропускается одна строка, отступ красной строки – 1,0 см.

Образец оформления доклада в виде

научной статьи

НАЗВАНИЕ ДОКЛАДА (жирным шрифтом)

(пустая строка)

Фамилия, имя, отчество авторов

Наименование организации, город, страна (курсивом)

(пустая строка)

Текст  статьи.

Автор представляет в Оргкомитет материалы доклада в 2-х экземплярах с сопроводительным письмом, актом экспертизы и электронной версией.

Статьи будут печататься в редакции автора, повторно не редактируются и считаются оригиналами. Материалы, не отвечающие указанным требованиям, в сборник трудов конференции не будут включены и автору не возвращены.

Регистрационная карта участника

Международной научно-технической конференции «Состояние и перспективы инновационных идей  и технологий в области нефтехимии»

Фамилия________________________________

Имя____________________________________

Отчество________________________________

Год рождения____________________________

Организация_____________________________

________________________________________

Должность, ученая степень________________

________________________________________

Служебный  адрес, телефон, факс, e-mail:

________________________________________

________________________________________

Домашний адрес, телефон_________________

________________________________________

 

Я планирую участвовать в работе конференции   (нужное подчеркнуть)

  • Выступить с докладом
  • Выступить с научным сообщением
  • Выступить со стендовым докладом
  • Участвовать в качестве слушателя

 

Автор и название доклада или сообщения  __________________                                                                                   __

 

Подпись заявителя

 

Рабочие языки конференции:

узбекский, русский, английский.