«СТРОМ» илмий тадқиқот ва синов маркази

Стром «Стром» илмий-тадқиқот ва синов Маркази ( «Стром» ИТваСМ) ва «Стром» сертификатлаштириш Органи («Стром» СО) ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти қошида бетараф тузилма бўлинмалари: «Стром» илмий — тадқиқот ва синов Маркази («Стром» ИТваСМ) ва «Стром» сертификатлаштириш Органи («Стром» СО) барпо этилган. «Стром» ИТваСМ «Ўзстандарт» Агентлигида аккредитациядан ўтган (лабораториянинг (марказнинг) аккредитацияланганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзстандартнинг Давлати реестрида 18.08. 2008 йилда № UZ.AMT.07.MAI. 659 рақами билан қайд этилган). «Стром» СО «Ўзстандарт» Агентлигида аккредитациядан ўтган (сертификатлаштириш органининг аккредитацияланганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзстандартнинг Давлати реестрида 26 июл 2006 йилда № UZ.AMT.06.MAI.167 билан қайд этилган). «Стром» ИТваСМ хом ашё ва қурилиш маҳсулотларининг барча турдаги (технологик, қиёсий, назорат, даврий ва сертификатлаштириш) синовларини олиб боради. «Стром» ИТваСМнинг аккредитациялаш соҳасига қуйидагилар киради: — цемент — гипс и унинг асосидаги буюмлар; -гипс тоши; — оҳак; — оҳактош; — цемент учун фаол минерал қўшимчалар; — ноорганик тўлдирувчилар; — қурилиш ишлари учун қум; — қурилиш ишлари учун ғовакли ноорганик тўлдирувчилар; — енгил, оғир ва майдадонали бетонлар, бетон буюмлар; — иссиққа чидамли бетонлар; — бетонлар учун қўшимчалар; — қурилиш қоришмалари; — хризотил асбести ва ундан фойдаланиб олинган буюмлар; — табиий тошдан ясалган буюмлар; — мел ва унинг асосидаги материаллар; — шиша ва цемент саноати учун доломит; — цемент ишлаб чиқариш учун темирли компонентлар; — цементни синовдвн ўтказиш учун стандарт қум; — сопол кошинлар; — санитар мақсадлар учун сопол буюмлар; — сопол, оловбардош, ўта оловбардош, кимёвий ва иссиққа чидамли материаллар ишлаб чиқариш учун хом ашёлар; — бурғалаш қоришмалари таёрлаш учун хом ашё материаллар; — сопол, сирт қоплама ва оловбардош, ўта оловбардош, хромит периклазли ғиштлар, кислотага чидамли кошинлар ва сопол том ёпқичлар; — силикат ғиштлар; — куйдирмасдан олинадиган ғиштлар; — оҳактош уни ва унинг асосидаги материаллар; — шиша саноати учун далашпатли ва кварц-далашпатли материаллар; — синчланган манзарали гипс тахтачалар. «Стром» СО қурилиш материаллари маҳсулотларини сертификатлаштириш синовларини ўтказади, уларни сертификатлаштиришни ташкиллаштиради ва олиб боради, сертификатлаштириш натижаларининг ишончлилиги ва ҳақиқийлигини, ҳамда сертификатлаштириш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди. «Стром» СО қурилиш маҳсулотларини аккредитация буюртмаси соҳасига мувофиқ сертификатлайди. «Стром» ИТваСМ, ЎзР Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2007 йил 5 июл даги № 64 буйруғига биноан, қурилиш материалларини стандартлаштириш бўйича унинг база ташкилотидир. «Стром» ИТваСМ меъёрий ҳужжатларни (QzDSt, Ts и ТИ) ишлаб чиқади ва синов баённомаларини беради, сертификатлаштириш Органи эса – қурилиш маҳсулотига сертификат беради. «Стром» ИТваСМ физик-кимёвий таҳлил учун замонавий жиҳозлар ва усуллар билан таъминланган, қурилиш тармоғи махсулотларининг физик-механик хоссаларини аниқлаш борасидаги синов ишларини олиб бориш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланган. «Стром» ИТваСда қурилиш материаллари ва буюмларини яратиш, тадқиқ этиш ва синаш соҳасида катта илмий-амалий тажрибага эга юқори малакали мутахассислар фаолият юритадилар. «Стром» ИТваСМ: — хом ашё ва тайёр қурилиш маҳсулотининг кимёвий-минералогик ва структура тузилишини аниқлаш борасида илмий изланишлар олиб боради; — хом ашёнинг технологик синовларини олиб боради ва унинг асосида истиқболли, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг юқори самарадор технологиялари ишлаб чиқади; — янги конлар минерал хом ашёларининг ва турли хил саноат чиқиндиларининг юксак самарадор қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш учун яроқлилигини аниқлаш мақсадида комплекс қидирув-тадқиқот ишларини олиб боради; — турли хил қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда хом ашё материаллари сарфиёти меъёрларини аниқлаш ишларини бажаради; — импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг янги, истиқболли энергия- ва ресурстежамкор технологияларини саноатда ўзлаштириш борасида тавсиялар беради; — қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш борасида амалий илмий-техник кўмак кўрсатади ва маслаҳатлар беради. «Стром» ИТваСМ нинг асосий тадқиқот йўналишлари: — маҳаллий хом ашё ресурслари ва турли хил саноат чиқиндилари асосида юқори сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг ресурс- ва энергиятежамкор технологияларини ишлаб чиқиш, ҳамда уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш борасида фундаментал, амалий илмий-тадқиқот ва инновация ишлари амалга оширилади. «Стром» ИТваСМ да натижалари саноатга жорий этилган ёки саноатда синовдан ўтган, ҳамда саноатда ўзлаштиришга тайёрланаётган ёки лабораторияда тадқиқ этиш босқичида бўлган комплекс тадқиқотлар олиб борилади. 1. Саноатда ўзлаштирилган ва ўзлаштириш босқичида бўлган ишланмалар: 1.1. Портландцемент ишлаб чиқаришда маҳаллий вулқон тоғ жинсларидан комплекс фойдаланиш технологияси Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, маҳаллий вулқон тоғ жинслари цемент хом ашё аралашмаси таркибида асосий алюмосиликат компоненти ва темирли минерализатор сифатида ишлатилади, бу эса четдан темирли минерализатор олиб келишга барҳам бериб, уларни тайёрлаш ва ташиб келтиришга сарфланадиган молиявий маблағларни тежаш имконини беради. Бундан ташқари, энергия- ва ресурстежамкорликка эришилади, технологик тизим ихчамлашади, клинкер куйдириш агрегатларининг унумдорлиги ошади ва цемент таннархи арзонлашади. Ишланма бўйича тажриба-саноат ва саноат шароитида олиб борилган синов ишлари далолатномалари, меъёрий-ҳужжатлар тўла тўплами мавжуд. Технология “Қизилқумцемент” ОАЖ ва “Қувасойцемент” ОАЖда ўзлаштирилган. «Охангаронцемент» ОАЖда тажриба-синов ишлари олиб борилган. Технологияни 2013-2015 йилларда саноат миқёсида “Оҳангаронцемент” ва “Бекободцемент” ОАЖ ларда.ўзлаштириш режалаштирилган. 1.2. Композицион қўшимчали сульфатбардош цементлар олиш технологияси Ушбу ишланма маҳаллий минерал композицион қўшимчали (диабаз-пироксенит, диабаз-порфирит, туффоалевролит ва ҳ.к.) кўп мақсадли цемент ишлаб чиқариш технологиясини кенг миқёсда жорий этишнинг долзарб муаммосини ечишга қаратилган бўлиб, у четдан келтириладиган қимматбаҳо кўшимчалар ишлатилишига барҳам беради, цементда клинкернинг улушини камайтиришга ва айни пайтда унинг қатор қурилиш-техник хоссаларини яхшилашга, жумладан сульфатбардошлигини оширишга имкон беради. Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, клинкерга кукунлаш жараёнида фаол минерал қўшимча сифатида таркиби вулқон тоғ жинслари, глиеж, карбонатли жинслар, ИЭС култошқоли, фосфогипс ва кварц-далашпатли иборат композициялар қўшилади. Технология цементнинг мустаҳкамлигини камайтирмасдан туриб, унга композицион минерал қўшимчалардан (15-20)% гача қўшиш имконини беради. Бунда цемент таркибидаги қимматбаҳо клинкер тежалади, цементнинг таннархи арзонлашади ва унинг қурилиш-техник хоссалари яхшиланади. Ишланма бўйича тажриба-саноат синов далолатномалари мавжуд, композицион минерал қўшимчалар ва композицион цементларга ТШ (Техник шартлар) ишлаб чиқилган. Цементларнинг тажриба-саноат партиялари “Қизилқумцемент» ОАЖ ва «Қувасойцемент» ОАЖларнинг аккредитацияланган лабораторияларида муваффақият билан синовдан ўтказилган. Технология “Қизилқумцемент” ОАЖ да ўзлаштирилган. У 2013-2014 йилларда республикадаги барча цемент корхоналарида кенг миқёсда ўзлаштиришга тавсия этилган. 1.3. ИЭС чиқиндиси култошқол, асбозурит, фосфогипс, глиеж, доломит ва бошқалар асосида куйдирмасдан ғишт олиш технологияси Технология ИЭС чиқиндиси култошқол, асбозурит, фосфогипс, глиеж, доломит ва бошқалардан комплекс фойдаланиб юқори босимда қолиплаб куйдирмасдан қурилиш ғишти олишни кўзда тутади. Куйдирмасдан ғишт олиш технологияси ўзлаштирилганда Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ ҳудудлари экологияси яхшиланади, ғишт ишлаб чиқариш технологик тизими ихчамлашади, ғишт ишлаб чиқаришга култошқолнинг катта миқдорда сарфланиши, энергия- ва ресурстежамкорликка эришилиш туфайли ғиштнинг таннархи арзонлашишига олиб келади, унинг қурилиш-техник хоссалари яхшиланади, биноларнинг эксплуатация ишончлилиги ошади ва жуда юқори экологик ва иқтисодий самарадорликка эришилади. Куйдирмасдан тўлиқ жинсли ва ғовак тузилишли сирт қопламалар учун (лицевой) ғишт олишнинг технологик тизими, тажриба-саноат синовлари далолатномалари мавжуд. Технологияни ўзлаштириш, куйдирмасдан тўлиқ жинсли ва ғовак тузилишли сирт қоплама (лицевой) ғиштлар олишнинг технологик линиясини қуриш орқали амалга ошириш режалаштирилган. Бунда йилига 12-30 млн. дона ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган Хитой, Украины ва Японияда ишлаб чиқарилган қурилмалар танланган. 2. Саноатда ўзлаштиришга тайёрланаётган ишланмалар 2.1. ИЭС култошқолларини магнит ёрдамида саралаб олинган маҳсулотлардан портландцемент клинкери ва цемент олишда комплекс фойдаланиш технологияси Технологиянинг моҳияти шунда иборатки, Ангрен ва Янги-Ангрен ИЭС култошқоллари барабанли магнит сепараторида магнит ёрдамида сараланади. Бунда, тошқолдан олинган магнитли қисми цемент хом ашёсига минерализатор сифатида, магнитсиз қисми эса цементга фаол минерал қўшимча сифатида ишлатилади. Ишланма бўйича култошқолларни магнит ёрдамида саралашнинг технологик тизими ва жараённи олиб бориш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқилган. Култошқолларни магнит ёрдамида саралаш борасида олиб борилган саноат-тажриба синов ишлари далолатномалари мавжуд. Култошқолдан магнит ёрдамида ажратиб олинган темирли ва алюмосиликатли қисмлардан фойдаланиб клинкер ва цемент олиш борасидаги натижалар “Қизилқумцемент” ОАЖ да клинкер ва қўшимчали цементлар чиқарилиб, синовдан ўтказилган. Ҳудудий яқинлигини ҳисобга олиб, ушбу технологияни “Охангаронцемент” ОАЖ ва «Ангренцемент» ОАЖ ларда ўзлаштириш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган. 2.2. Нефт-газ саноати учун четдан келтириладиганларнинг ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган оғирлаштиргич ва оғирлаштирилган цемент ишлаб чиқариш ва қўллаш технологияси Бурғалаш лой қоришмалари учун ишлаб чиқилган “ОК” и “Композит”оғирлаштиргичлар четдан келтириладиган баритнинг ўрнини босишга, нефт-газ саноатининг шундай материалларга бўлган эҳтиёжини тўла қоплашга қаратилган. Зичлиги (4,0-5,0) g/cm3 атрофида бўлган юқори сифатли оғирлаштиргичлар ишлаб чиқаришнинг реал имкониятлари аниқланган. Янги оғирлаштиргичларнинг эксплуатация хоссалари меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ келади. Янги оғирлаштиргич асосида нефт-газ қудуқларини маҳкамлаш учун ишлатиладиган оғирлаштирилган тампонаж цемент олиш технологияси ишлаб чиқилган. Оғирлаштирилган цемент зичлиги (2,0-2,3) g/cm3 бўлган ва сифат кўрсаткичлари меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган цемент қоришмаси ҳосил қилади. Оғирлаштиргичнинг 500 тн саноат-тажриба партияси “Ангренцемент” ва “Нефтгазминерал” ҚК ишлаб чиқарилган ва «СурхонПИ» ОАЖ ва «КўқонПИ» ОАЖ ларда нефт-газ қудуқларини бурғалашда лойли қоришмаларни ва уларни маҳкамлашда тампонаж цементни оғирлаштирувчи сифатида синовдан ўтказилган. “Нефтгазминерал” ҚК да “Окалина” русумли оғирлаштиргичнинг йирик саноат-тажриба партияси чиқарилиши ва унинг асосида тайёрланган лойли бурғалаш қоришмалари ва оғирлаштирилган тампонаж цементларни синаш ишлари “Узгеобурнефтегаз” АК тасарруфидаги майдонлардаги қудуқларни бурғалашда ва цементлашда олиб борилиши кўзда тутилган. 2.3. ИЭС кулчиқиндиларидан енгил бетон олиш технологияси Технологиянинг моҳияти ИЭС култошқолларин механик фаоллаштириш ва улардан автоклавда ишлов бериб ва автоклавламасдан туриб қотадиган ғовакли бетон олишдан иборат. Лаборатория шароитида ўртача зичлик кўрсаткичи бўйича маркаси Д 500, Д 700, Д 800, Д 900 ва мустаҳкамлик кўрсаткичи бўйича В 0,75, В 1, В 2. В 2,5 и В 3,5 синфларга мансуб автоклавланмай қотадиган бетонлар олинган. Ғовакли кулбетон ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси оддий бўлиб, уни ишлаб чиқарувчи ихчам линияни бетон ва темир-бетон ишлаб чиқарувчи ҳар қандай корхонада жиҳозлаш мумкин. 2.4. Фосфогипсни ишқорий компонентлар билан модификациялаб, ундан цемент ва куйдирмасдан ғишт ишлаб чиқаришда фойдаланиш технологияси Технологиянинг моҳияти фосфогипсни ишқорий компонентлар (оҳак, куйдирилган мармар уни, клинкер куйдириш печларининг чанги ва ҳ.к.) модификациялаш йўли билан ундаги зарарли (кислотали) аралашмаларни бартараф этиш, сўнгра нейтралланган фосфогипсдан цементнинг тишлашиш муддатини расоловчи сифатида табиий гипс ўрнида ва ярим қуруқ усулда пресслаб куйдирмасдан ғишт олишда асосий компонент сифатида фойдаланишдан иборат. Ишланма бўйича меъёрий ҳужжатлар жилди, клинкер куйдириш печларининг чанги билан модификацияланган фосфогипснинг тажриба-саноат партиясини ва ундан табиий гипс ўрнида фойдаланиб “Ангренцемент” ОАЖ да цементнинг саноат-тажриба партияси ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида далолатномалар мавжуд. 3. Лаборатория тадқиқот босқичидаги ва фундаментал, амалий ва инновация танловларида иштирок этишга тайёрланаётган лойиҳалар 3.1. Доломитлашган оҳактош ва таркибида магнийли бирикмалар миқдори юқори бўлган саноат чиқиндиларидан комплекс фойдаланиб портландцемент ишлаб чиқариш технологияси. Технологиянинг моҳияти портландцемент клинкери ишлаб чиқаришда маҳаллий доломитлашган оҳактош, вулқон тоғ жинслари, таркибида магний бирикмалари миқдори юқори бўлган техноген чиқиндилардан фойдаланишдан иборат. Хом ашё аралашмасининг таркибини кераклича танлаб олиниши, куйдириш жараёнида портландцемент клинкери минералларининг магнийалмашган аналоглари ҳосил бўлишига олиб келади, бу ўз навбатида унинг асосидаги цементнинг гидравлик фаоллиги ва иссиққа чидами юқори бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари, доломит ва доломитлашган оҳактошдан цементга тўлдирувчи сифатида фойдаланиш, унинг гидравлик фаоллигини ошириш билан бир қаторда, унинг таркибидаги клинкернинг улуши камайиши ҳисобига таннархи арзонлашишига ҳам олиб келади. Ишланма лаборатория шароитидаги тадқиқот босқичидадир. 3.2. Портландцемент ишлаб чиқаришда қайта ишланган пўлат эритиш тошқолларидан комплекс фойдаланиш Технологиянинг моҳияти қайта ишланган пўлат эритиш тошқолларидан портландцемент клинкери олиш учун хом ашё аралашмасининг асосий компоненти ва қўшимчали цементлар учун фаол минерал қўшимча-тўлдирувчи сифатида комплекс фойдаланишдан иборат. Ушбу ишланма бўйича клинкер синтез қилиш ва қўшимчали цемент олиш бўйича лаборатория тадқиқот натижалари, қайта ишланган пўлат эритиш тошқолидан цемент саноатида комплекс фойдаланишнинг технологик схемаси, техник шартлар ва технологик йўриқнома лойиҳаси мавжуд. «Стром» ИТваСМ ва «Стром» СО барча қизиққан ташкилотларни ўзаро фойдали ҳамкорликка таклиф этади. «Стром» ИТваСМ раҳбари, т.ф.д., проф. Искандарова Мастура Искандаровна Манзилимиз: Тошкент ш., 100170 Мирзо Улугбек кўчаси, 77а, ЎзР ФА УНКИ, «Стром» ИТваСМ Телефонлар: 269-02-69; 262-50-82 Факс: 269-02-69; e-mail: ionxanruz@s-link.uz e-mail: strom13.ooc mail.ru