Интерфаол ҳизматлар

Интерфаол хизматлар ДАВЛАТ ХИЗМАТАРИ РЕГЛАМЕНТИ ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти (УНКИ) 1. ЎзР ФА УИНКИ «Стром» Илмий-тадқиқот ва синов маркази (ИТваСМ) ва «Стром» Сертификатлаштириш органи (СО) хизмат (паспорт) тасвири 1.1. Хизмат тури Ушбу бўлимда меъёрий-ҳуқуқий актларда белгиланган номланишга мувофиқ давлат хизмат турлари кўрсатилади, масалан: Маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларини қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда яроқлилигини аниқлаш бўйича тадқиқ этиш;меъёрий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш; тармоқ корхоналари маҳсулотларини назорат, даврий ва сертификатлаштириш синовларини олиб бориш; сертификатлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқарилишини текшириш ва маҳсулотга мувофиқлик сертификатини бериш. 1.2. Хизматлар натижаси Хизмат олувчи учун кўрсатилган хизматнинг охирги натижаси қай кўринишда бўлиши баён этилади, масалан: Олиб борилган тадқиқотларнинг натижаси илмий-техник ҳисобот; ишлаб чиқилган ва тасдиқланган меъёрий-техник ҳужжат; ўтказилган синовларники — синов баённомалари; сертификатлаштиришда – маҳсулотга мувофиқлик сертификати сифатида расмийлаштирилади. Кўпчилик ҳолларда, хизмат натижаси бирон-бир хужжат беришдан иборат бўлади, лекин баъзи ҳолларда берилаётган ҳужжат хизмат натижаси эмас, балки хизматга зарур бўлган ҳаракат кўрсатаётган орган бажарган ишнинг тасдиғи бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда натижа баёни маълум хизмат ҳаракатлари кўрсатадиган орган амалга ошириши заруриятини ўз ичига олган бўлиши керак. 1.3. Хизмат кўрсатувчи органлар ва бланклар олиш жойи Хизмат кўрсатадиган ва ушбу регламент ёзилган орган (органлар) нинг тўла номи кўрсатилади. Зарур бўлганда органлар тармоғи жойлашган ҳудуд кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти, «Стром» илмий-тадқиқот ва синов маркази, «Стром» сертификатлаштириш Органи. Хизмат кўрсатишга сўровни амалга ошириш учун бланк олинадиган жой кўрсатилади. Зарурият бўлганда, аниқ бўлинма кўрсатилади. Бланк олиниши ва қоғозга чиқариб олиниши мумкин бўлган Веб-сайт кўрсатилиши ҳам мумкин, мисол учун: Тадқиқот ўтказилиши, меъёрий-техниклар ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, синовлар олиб борилиши, сертификатлаштириш синовлари ўтказилиши, маҳсулотни сертификатлаштириш учун шартномалар бланкини «Стром» илмий-тадқиқот ва синов Маркази ва «Стром» сертификатлаштириш Органидан олиш мумкин. 1.4. Ҳуқуқий асослар Хизмат кўрсатишга асос бўлувчи меъёрий актлар санаб ўтилади. ISO / IES 17025:2005 — халқаро стандарт «Синов олиб борувчи ва калибрловчи лабораторияларнинг компетентлигига умумий талаблар». Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2005 й 18 мартда №1458 – рақам остида қайд этилган маҳсулотни сертификатлаштириш Қоидалари, синов лабораториясининг аккредитацияланганлиги тўғрисидаги 18 август 2008 йилдаги № UZ.AMT.07. MAI.659 рақамли Гувоҳнома, сертификатлаштириш органини аккредитацияланганлиги тўғрисидаги 01.03.2010 йил 1 мартдаги № UZ.AMT.06. MAI.167 рақамли Гувоҳнома. 1.4. Хизмат олувчилар Хизмат олувчи фуқаролар, хусусий тадбиркорлар ёки ташкилотлар, хизмат олувчи мувофиқ бўлиши лозим мезонларни, хизмат олишни ман этувчи мезонларни баён этишлари лозим. Баёнда ўзларини хизмат олувчи (ёки уни олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс) сифатида қиёслай олишга имкон берадиган махсус билимларга эга бўлмаган фуқароларга (ташкилотларга) тушунарли бўлган ифодалардан фойдаланиш зарур. Қурилиш материаллари ва маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлат ва хусусий корхоналарга хизмат кўрсатилади. 1.5. Талабнома бериш муддати Хизмат кўрсатилиши учун талабнома бериш муддати. Агар у қонунчиликда белгиланмаган бўлса, бундай муддат ўрнатилмаганлигини кўрсатиш. Мисол: Хизмат кўрсатилишига талабнома бериш муддати чекланмаган. Талабнома бериш муддатига риоя қилмаслик оқибатини кўрсатиш, мисол: 1.6. Бажариш муддати Хизмат кўрсатишнинг умумий муддатини кўрсатиш зарур. Одатда бу муддат хизмат кўрсатишни кўзда тутувчи ҳуқуқий-меъёрий акт билан белгиланади. Агарда муддат ҳуқуқий-меъёрий акт билан белгиланмаган бўлса, уни ушбу регламентда ўрнатиш зарур. Яна аниқ муддатлар кўрсатилиши керак: хизмат кўрсатиш тўғрисида оғзаки (ёки) ёзма мурожаат қилинган лаҳзадан бошлаб, хизмат кўрсатиш тўғрисида электрон сўровнома берилган лаҳзадан бошлаб, юқорида турган органга мурожаат қилинган лаҳзадан бошлаб, ҳамда ушбу хизмат бажарилиши учун махсус бошқа муддатлар. Давлат хизмат кўрсатиш жойида битта буюртмачи учун, у мурожаат қилган лаҳзадан бошлаб, хизмат кўрсатишнинг йўл фўйилган энг кўп вақтини кўрсатиш Хизмат кўрсатишни бажариш муддати хизмат кўрсатиш борасидаги шартномада кўрсатилади. Маҳсулотга сертификат бериш бўйича хизмат кўрсатилаётганда уни бажариш муддати 30 календар кундан ошмаслиги керак. 1.7. Тасдиқдан ўтказиб бериш муддати Барча зарур ҳужжатларни мурожаат қилган шахсдан топширилган лаҳзадан буюртмачининг қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжат бериш муддатини кўрсатиш. 2. Хизмат олувчиларни хабардор этиш 2.1. Маълумот таркиби ва ҳажми Ушбу бўлимда хизмат олувчиларга бериладиган маълумотлар рўйхати тақдим этилади. Тақдим этилаётган маълумот ҳажмини аниқлашда маълумот олиш учун мурожаат қилувчи билан ўз хизмат олиш ҳуқуқини тасдиқлаган ўртасида фарқ белгиланиши мумкин. Ҳар қандай мурожаат қилган шахсга қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши кафолатланади: — хизмат кўрсатувчи органнинг жойлашган манзили, унинг иш графиги ҳақида; — хизмат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳақида; — бланкларни тўлдириш учун зарур маслаҳатлар олиш усули ва тартиби, тўлов тартиби ҳақида; -хизмат олишнинг тартиб — қоидалари ҳақида; — хизмат регламенти мавжудлиги ва регламент билан танишиш услуби ҳақида 2.2. Кенг миқёсда маълумот бериш Кенг маълумот бериш деганда хизмат кўрсатиш борасида стандарт маълумотларни тарқатиш ва интерфаолликни назарда тутмаган хизмат кўрсатиш усуллари тушунилади. Кенг маълумот беришнинг ҳар бир канали учун маълумот бериш усули, унинг ҳажми,маълумотни тақдим этилиш шакли ва даврийлигини кўрсатиш лозим. Ташкилотларни тавсифлаш ёки санаб ўтиш, Интернет тармоғидаги манзилини кўрсатиш зарур. Хизмат ҳақидаги маълумотлар «Ўзстандарт» Агентлиги ва ЎзР ФА УНКИ веб-сайти орқали амалга оширилади. 2.3. Сўров бўйича маълумот бериш Хизмат олувчининг ёки уни вакилининг мурожаат қилиши шартлари ва хизмат олувчининг ёки унинг вакилининг имкон бўлган ҳар қандай усулда мурожаат қилганда маълумот олиши, жумладан: — шахсий мурожаат; — хат; — телефон; — факс; — электрон манзил. Коммуникациянинг ҳар бир усули бўйича кўрсатиш керак: — иш вақти; — маълумот таркиби; — тақдим этиш шакли. Телефон бўйича; (99871) 269-02-69; 262-50-82 9-00 дан 16-00 гача катта ҳажмдаги маълумотлар аниқ узатилиши шарт бўлмаган оғзаки ҳар қандай масала бўйича маслаҳат (5 дақиқадан кўп эмас), масалан, тўлов реквизитлари. Факсдан: (99871)269-02-69 сутка мобайнида ҳар қандай хат орқали сўровлар, 9-00 дан 16-00 гача сўров бўйича ёзма ҳужжатлар юбориш (2 бетдан ошиқ эмас). Электрон манзил бўйича – odanm@mail.ru хат орқали сўровлар матннинг ҳар қандай умумий тарздаги форматда сутка мобайнида қабул (оддий матн, DOC бириктирилган файл, RTF, PDF) ёкм келишилган тарзда бошқача турдагилар, 9-00 дан 16-00 гача. 2.4. Хизмат кўрсатиш жойининг ўзида маълумот бериш Автомобил йўлида хизмат кўрсатиш жойининг ва жамоат транспорти бекатларини манзилини мўлжаллари билан кўрсатиш. Тошкент ш, ул.Мирзо Улугбек кўчаси-77а, авт: 17; 129; 110; 63; 96; 83; 50; 98, «Кимё институти» бекати. 2.5. Фойдаланиладиган ҳужжатлар бланки (шакли) Хизмат олаётганда фойдаланилаётган ҳужжатлар бланки (шакли) санаб ўтилади. Тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар учун уларни тасдиқлаган меъёрий актнинг реквизитлари кўрсатилади, стандарт билан киритилган бланклар учун эса, регламентга тегишли иловага ҳавола этилади. Синов баённомалари бланки. Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизимида қайд этилган мувофиқлик сертификати бланки. 3. Хизмат кўрсатиш 3.1. Иш вақти Иш вақтини кўрсатиш лозим, ҳамда аҳолининг турли қатламларини қабул қилиш керак бўлса (масалан, ногиронларни, нафақахўрларни ва бошқаларни қабул қилиш учун қўшимча вақт) уларни қабул қилиш учун махсус вақтни кўрсатиш керак. Ҳужжатларни қабул қилиш ва тайёр ҳужжатларни бериш зарурияти мавжуд бўлса, унинг графигини кўрсатиш керак. Иш вақти 9-00 дан 6-00 гача. 4. Хизмат кўрсатиш тартиби 4.1. Зарур ҳужжатлар Хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган бўлган ҳужжатларнинг батафсил рўйхати кўрсатилади. Агарда рўйхатда, олиш учун маълум ҳаракатларни амалга ошириш (аниқ бир ташкилотга мурожаат ) зарур бўлган ҳужжат бўлса, у ҳолда бу ҳужжатларни қачон ва қандай тартибда олиш мумкинлигини батафсил тушунтириш лозим. Агарда, ҳужжатларнинг бир қисми аниқ бир шаклда (бланкда) тузилиши зарур бўлса, бу ҳолда тўлдириш учун зарур шаклларни (бланкларни) қаердан олиш мумкинлигини кўрсатиш керак. Хизмат кўрсатилиши тўғрисида ёзма мурожаат. Маҳсулотни синовдан ўтказиш хизматини кўрсатиш бўйича: Маҳсулотдан намуна олинганлиги тўғрисида далолатнома. Синовлар олиб бориш тўғрисида Қарор, синовлар Дастури. Сертификатлаштириш бўйича хизмат кўрсатишда: маҳсулотга меъёрий ҳужжат нусхаси, гигиеник сертификат нусхаси, тамғалаш намунаси. 4.2. Хизматларга ҳақ тўлаш. Агарда хизмат текин бўлса, буни регламентда кўрсатиш керак. Агарда хизмат учун тўлов олиш кўзда тутилган бўлса, у ҳолда ҳақ белгиланган меъёрий-ҳуқуқий актга мурожаат этилади, ҳамда унинг миқдори батафсил тушунтирилади. Бундан ташқари, хизмат учун ҳақ олиш тартиби ҳам баён этилади. Бунда тўловлар ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали амалга оширилса, у ҳолда ҳисобнинг реквизитларини кўрсатиш зарур. Хизматга ҳақ тўлаш келишилган нарх тўғрисидаги келишув баённомаси бўйича тегишли шартномада кўзда тутилган. Хизматга ҳақ тўлаш ЎзР ФА УИНКИ ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 4.3. Давлат хизмати кўрсатишнинг босқичлари Ушбу бўлимда хизматни босқичлар бўйича олиш тартибини тақдим этиш зарур. Бу бўлимни баён этишда хизмат олувчининг бажарувчи билан ўзаро ҳаракатларини қайд этиб бориш усулларини кўзда тутиш лозим. 1. Хизмат босқичи: синов баённомаси 2. Хизмат босқичи: мувофиқлик сертификати. 4.4. Тармоқ ичида давлат хизмат кўрсатишининг тартиби Буюртмачидан сўровнома олингандан кейин хизматни тармоқ ичида амалга ошириш тартиби ва тўла рўйхати кўрсатилади, масалан: Тартиб 1: буюртмачидан буюртма қабул қилиш Тартиб 2: хизмат бажарилиши тўғрисида қарор қабул қилиш Тартиб 3: буюртмачидан намуна олишни ташкил этиш Тартиб 4: синовларни ўтказиш Тартиб 5: синовлар баённомасини ва маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш. 4.5. Рад этиш учун асос Хизмат кўрсатишни рад этиш учун асосни баён этиш керак. Асослар рўйхати батафсил бўлиши ва аниқ ва тушунарли баённи ўз ичига олиши керак. Хизмат кўрсатувчи орган, амалдаги қонунда кўзда тутилган рад этиш учун асосни ўзгартира олмайди ва унга қўшимча кирита олмайди. Лекин, айрим ҳолларда қонун баёни тушунтиришга муҳтож. Хизмат кўрсатишни рад этиш учун асосга қуйидагилар база бўлиб хизмат қилади: — хизмат олиш учун мурожаат қилган шахсда уни олиш ҳуқуқи, ё бўлмаса бошқа шахс номидан ҳаракат қилиш учун ваколати йўқлиги; — ҳужжатларнинг ўрнатилган талабларга мувофиқ келмаслиги (рўйхатнинг тўла эмаслиги, нотўғри тўлдирилганлиги); — тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг келтирилиши; — хизмат олиш бўйича мурожаат этган шахснинг маълум талабларга жавоб бермаслиги. Рад этишнинг асоси қуйидагилардан иборат: буюртма берилаётган хизмат турининг ҳамда сўралаётган синов кўрсаткичларининг синов лабораториясининг аккредитация соҳасида мавжуд эмаслиги; сертификатлаштириш учун буюртма берилган объектнинг маҳсулотни сертификатлаштириш органининг аккредитация соҳасида йўқлиги. 5. Сифатни таъминлаш 5.1. Сифат кўрсаткичлари Хизмат сифатини ва хизматни олувчини кониқиш даражасини аниқлайдиган кўрсаткичларни, энг кам йўл қўйиладиган ва мақсадли қийматларни, уларни ўлчаш даврийлигини санаб ўтиш зарур. Тақдим этилаётган хизматнинг сифат кўрсаткичи, хизмат учун буюртмачи томонидан ва маҳсулот истеъмолчисидан рекламация келмаслигидир. Хизмат олувчининг хизматдан қониқиши сурункали сўровнома олиб бориш орқали аниқланади. 5.2. Сифатсиз хизматдан арз қилиш Кўрсатилган сифатсиз хизмат юзасидан хизмат олувчининг арз қилиш ҳуқуқини аниқлаштириш лозим: хизмат кўрсатиш тартибини бузилганлиги бўйича (жойга, вақтга, муддатига, хизмат кўрсатиш шароитига талаб), ариза бериш тартибини назарда тутиб, арз қилишнинг барча усулларини санаб, ҳамда мазмунан бузилганлик (ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш в шунга ўхшаш) бўйича арз қилишнинг барча усулларини кўрсатиб ўтиш зарур. Хизмат олувчи, синов лабораторияси ва сертификатлаштириш органининг ҳужжатлар тартибига мувофиқ, сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги ҳақида арз қилиш ҳуқуқига эга. ЎзР ФА УНКИ директори, к.ф.д. Закиров Б.С. «СТРОМ» ИТваСМ раҳбари, т.ф.д., проф. Искандарова М.И. Регламентга мажбурий илова Давлат хизматини тақдим этишнинг тахминий тизими Контактлар Институт манзили: 100170, Тошкент, Мирзо Улугбек кўчаси, 77А; Телефонлар: (99871) 262-56-60, 262-79-90; 269-02-69; 262-50-82; Факс: (99871) 262-79-90; 269-02-69 E-mail: ionxanruz@s-link.uz Е-mail: strom13.ooc mail.ru