ЛАБОРАТОРИЯЛАР ВА ИЛМИЙ БЎЛИМЛАР ТЎҒРИСИДА

КОЛЛОИД КИМЁ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Лаборатория мудири:

 

eshmetov-izzat-dusimbatovich

 

 

 

 

 

 

ЭШМЕТОВ ИЗЗАТ ДУСИМБАТОВИЧ, техника фанлари доктори

Лаборатория тўғрисида қичқача маълумот:   1958 йилда яратилган,

Коллоид кимё лабораторияси ходимлари томонидан 25 та докторлик ва 70 дан зиёд номзодлик диссертация ишлари ҳимоя қилинган. Улар томонидан олиб борилган илмий изланиш натижалари 2200 дан зиёд илмий мақола ва 25 та монография ва тематик илмий ишлар тўпламларида акс этган.

Илмий йўналиши:

Лаборатория йўналиши дисперс системалар физик кимёси ва юза ходисалари билан боғлиқ бўлган паст- ва юқоримолекулали (сувда эрувчан полимерлар ва полиэлектролитлар) сирт-фаол моддаларнинг (СФМ) мақсадли олиниш технологиялари муаммоларини ишлаб чиқишга қаратилган. СФМ ва уларнинг эритмалари хоссаларини ўрганиш бўйича илмий изланиш ишлари олиб борилмоқда.  СФМларнинг танлаб олиш ва уларни рационал қўлланиши, яни олдиндан мўлжалланган параметрлар асосида янги материал ва ситемалар олиш ва ушбу дисперсияларни бошқариш, жумладан гил ва кўмир дисперсиялари, гилли бурғилаш эритмали, структураланган тупроқ, грунт, силжувчи қумлар, керамик массалар, цемент эритмалари, эмульсиялар, кўпиклар, лок бўёқ системалари олишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган. Коллоид кимё йўналишида олиб борилган фундаменталь изланиш натижалари  дисперс системаларнинг коллоид-кимёвий хосалари ва уларнинг таркиби ва тузилиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги хамда сирт-фаол моддалар ва полиэлектролитларнинг кенг маънодаги мухим амалий хоссаларини илмий асослари ишлаб чиқилган. Минерал ва техник дисперсиялар учун уларнининг полифункционаллик аҳамияти, молекуляр массаси, эритмада турғунлик жараёнини бошқаришдаги макромолекула конфор-мацияси, майдалик даражаси, қаттиқ фаза заррачаларининг юза хоссалари ва ғоваклиги каби механизмлар ечилган. Флокуляция, коагуляция ва суспензияларни чўктириш жараёнларини бошқариш, қовушқоқ моддаларини қотириш, грунт ва тупроқларда структура ҳосил қилиш, Орол ва Оролбўйи силжувчи қум ва тузли туроқ қумларини мустаҳкамлаш, мўлжалланган хоссага эга бўлган минерал ва кўмир адсорбентлари, тўлдирғичлар, қурилиш материаллари, бурғилаш эритмаларининг оптимал шароитлари ишлаб чиқилган. Лаборатория тел. 262-46-13.

Илмий алоқалар:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент кимё-технология институти, АЖ «Алмалыкский ГМК», «Мубарекнефтегаз», АЖ «Андижанкабель»,  АЖ «Узтрансгаз», МЧЖ «Нефтегазодобыча», АЖ «Тошкент ёғ-мой комбинати» ҚК  и МЧЖ «Беруний ёғгар» и др.

Ҳалқаро гранты

Йўқ.


 

МЕТАЛЛУРГИК ЖАРАЁНЛАР ВА  МАТЕРИАЛЛАР ЛАБОРАТОРИЯСИ

Лаборатория мудири:

Ц.М-1-гуро

ГУРО ВИТАЛИЙ ПАВЛОВИЧ

Кимё фанлари доктори, катта илмий ходим

 ЎзР ФА УНКИ рангли металлар лабораторияси «Электрокимё ва гидрометаллургия» ва «Рангли ва ноёб металлар»  лабораторияларининг издоши ҳисобланади.

Илмий йўналиши: рангли металларни руда ва техноген хом ашёлардан гидрометаллургик усулда ҳамда метал юзасидаги анод ва катод реакцияларини ингибирлаш йўли билан ажратиб олиш усулларини ишлаб чиқиш.

 


 

  КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ҚУРИЛМАЛАРИ  ЛАБОРАТОРИЯСИ    

Лаборатория мудири:

  Хурмаматов

ХУРМАМАТОВ АБДУҒОФФОР МИРЗААБДУЛЛАЕВИЧ 

техника фанлари доктори, катта илмий ходим

 Мазкур лаборатория ЎзР ФА академиги З.С. Салимов ташаббуси билан 1989 йилда ташкил этилган.

Лабораториянинг илмий йўналиши: гидромеханик, иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнларини жадаллаштириш.

Лабораториянинг мақсади ва вазифалари. Асосий мақсад – кимёвий технология ҳамда нефть ва газни қайта ишлашнинг жараёнлари ва қурилмалари бўйича фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш.

Вазифалар: бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг асосий натижаларини кимё, нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда пахта тозалаш саноати корхоналарига жорий этиш; бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этиш, техника олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик ва ўқув қўлланмалари ёзиш; 02.00.08 – нефть ва газ кимёси ва технологияси ва Кимёвий технология жараёнлари ва ускуналари илмий мутахассисликлари бўйича фан докторлари тайёрлаш.

Лабораториянинг илмий салоҳиятитехника фанлари доктори — 1, профессор — 1, техника фанлари номзодлари — 2, катта илмий ходим-изланувчилар – 1, тадқиқотчилар — 4.

 

 


 

НЕФТЬ КИМЁСИ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Лаборатория мудири:

 

Хамидов Б.Н.


ХАМИДОВ БАСИТ НАБИЕВИЧ

техника фанлари доктори

1991 йилда янгидан яратилган Нефт кимёсилабораторияда, бутун қатор асл тадқиқотлар ўтказилди, янги нефтнинг таркиби ва хусусиятлар, нефт фракцияларни ва нефт маҳсулотларининг индивидуал углеводород таркибига таалуқли.

Нефтларни анализ учун янги услублар ишлаб чиқилган, бу нефт ва нефтмаҳсулотларни анализ учун уларни нефтни қайта ишлаш заводларга тавсия этиш учун рухсат берди. Ўзбекистон нефтларнинг гетероатом бирикмаларни ўрганишга лабораторияда катта диққат ажратилган, айниқса кислородсақлавчибирикмаларини ўрганишга катта диққат ажратилади.


CИЛИКАТЛАР КИМЁСИ ЛАБОРАТОРИЯСИ 

Лаборатория мудири:

 

КАДЫРОВА

Кадирова Зулайха Раимовна

ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти Cиликатлар кимёси лабораторияси (лаб.мудири кимё фанлари доктори, проф.Қодирова Зулайхо) 1930 йилда ташкил этилган бўлиб, (лабораторияга  академик И.С.Канцепольский асос солган, кейинчалик лабораторияга раҳбарликни  хизмат кўрсатган фан арбоби, проф.Н.А.Сирожиддинов давом эттирган) ўзининг ҳозирги кунгача бўлган иш фаолияти давомида асосан Ўзбекистон минерал хом ашёлари, иккиламчи ресурслари ва саноат чиқиндиларидан фойдаланиб, табиий газ ва электр энергияси сарфини камайтиришга имкон берувчи ресурс ва энергиятежамкорянгитурдагисиликатвақийинэрийдиганнометаллматериаллар, жумладанкерамика, чинни, шиша, шиша-кристалл, оловбардош, иссиқликданҳимояловчи, боғловчи материаллар(цемент, гипс, оҳактош) ва бошқа қурилиш материалларининг самарадор таркиблари ва уларни ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари,уларнинг фундаментал назарий асосларини яратиш ҳамда экологик муаммолари устида илмий—тадқиқот ишларини олиб боради.

Хозирги кунда лаборатория илмий ходимлари томонидан бирқанча ишланмалар яратилган бўлиб, Республикамизнинг ушбу соҳа бўйича фаолият кўрсатадиган корхоналарга тавсия этилган ва тавсия этилмоқда.


 

ДЕФОЛИАНТЛАР ЛАБОРАТОРИЯСИ

ОБЩАЯ-ЛАБ-Я-300x225

Лаборатория мудири:

ТУХТАЕВ САЙДИАХРАЛ, грант раҳбари, кимё фанлари доктори

Дефолиантлар лабораторияси 1966 йилда ташкил этилган. Ушбу лабораториянинг асосий илмий йўналиши пахтачилик таълабларига жавоб берадиган самарали дефолиантларни олиш технологиясини илмий асослаш ва ишлаб чиқаришга тавсия қилишдан иборат.

Синтез қилинган истиқболи порлоқ «Сихат», «Садаф», «Сардор», «Хаёт», «Морел», «Мезон», «Нажот», «УзДЕФ», «УзДЕФ-И» дефолиант-лари Давлат кимё текширувидан ўтган, ишлаб чиқаришга ва қишлоқ хужалигида кенг қўллашга тавсиялар берилган.


 

 ФОСФОР ЎҒИТЛАР ЛАБОРАТОРИЯСИ

Лаборатория мудири:

НАМАЗОВ-ШАФОАТ-САТТАРОВИЧ-228x300

 

профессор, техника фанлари доктори


КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Лаборатория мудири:

ЮСУПОВ-ФАРХОД-МАХКАМОВИЧ

ЮСУПОВ ФАРХОД МАХКАМОВИЧ, техника фанлари доктори

Кимёвий технология лабораторияси 1969 йилдан фаолият кўрсатиб, 2011 йили институтнинг технологик корпуси базаси асосида кимёвий реагентлар, сузувчи понтонлар ишлаб чиқариш мақсадида қайтадан ташкил этилди.  Кимёвий технология лабораторияси мудири вазифасини т.ф.н. Ф.М. Юсупов бажариб келмоқда.


АГРОКИМЁ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Лаборатория мудири:

Алиев-Акбар-Таджибаевич-214x300

Алиев Акбар Таджибаевич, қишлоқ хўжалиги фанлар номзоди


АЗОТЛИ ЎҒИТЛАР ВА СТИМУЛЯТОРЛАР ЛАБОРАТОРИЯСИ

Лаборатория мудири:

кУЧАРОВ

Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари номзоди                          


 

 

«АНТИКОР» бўлинмаси

Бўлинма раҳбари:

антикор

АДЫЛОВ ДЖАЛОЛ КАМАЛОВИЧтехника фанлари номзоди


 

«СТРОМ» ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ  ВА СИНОВ МАРКАЗИ

стром

 

Марказ раҳбари:

ИСКАНДАРОВА МАСТУРА

ИСКАНДАРОВА МАСТУРА- техника фанлари доктори, профессор, член-корреспондент

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти қошида бетараф тузилма бўлинмалари: «Стром» илмий—тадқиқот  ва синов Маркази («Стром» ИТваСМ) барпо этилган.

«Стром» ИТваСМ «Ўзстандарт» Агентлигида аккредитациядан ўтган  (лабораториянинг (марказнинг) аккредитацияланганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзстандартнинг Давлати реестрида 18.08. 2008 йилда № UZ.AMT.07.MAI. 659 рақами билан қайд этилган).

«Стром» СО «Ўзстандарт» Агентлигида аккредитациядан ўтган  (сертификатлаштириш органининг аккредитацияланганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзстандартнинг Давлати реестрида 26 июл 2006 йилда № UZ.AMT.06.MAI.167 билан қайд этилган).


 

 «СТРОМ» СЕРТИФИКАЦИЯ ОРГАНИ

 

ГАНИЕВ-ХАКИМ-ГАНИЕВИЧ

ГАНИЕВ ХАКИМ ГАНИЕВИЧ,  Сертификация органи раҳбари.

 

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти қошида «Стром» сертификатлаштириш  Органи («Стром»СО)

барпо этилган.