ИЛМИЙ БўЛИМЛАР (ЛАБОРАТОРИЯЛАР)

 

  1. Коллоид кимё лабораторияси
  2. Cиликатлар кимёси  лабораторияси
  3. Фосфорли ўғитлар лабораторияси
  4. Азотли, комплекс ўғитлар ва  стимуляторлар лабораторияси
  5. Дефолиантлар лабораторияси
  6. Агрокимё лабораторияси
  7. Кимёвий технология жараёнлари ва қурилмалари лабораторияси
  8. Нефт кимёси лабораторияси
  9. Металлургик жараёнлар ва материаллар лабораторияси
  10. Кимёвий технология ва сирт-фаол моддалар лабораторияси
  11. «Стром» илмий-тадқиқот ва синов Маркази
  12. «Стром» сертификация органи

КОЛЛОИД КИМЁ ЛАБОРАТОРИЯСИ

ЎзР ФА УНКИ  коллоид кимё лабораторияси 1958 йили академик К.С.Ахмедов раҳбарлигида ташкил этилган. 1988 йилдан хозирги кунгача лабораторияга к.ф.д., проф., Халқаро экология ва ҳаёт хавсизлиги фанлари академияси (МАНЭБ) академиги А.А.Агзамходжаев раҳбарлик қилиб келмоқда. Ушбу ташкил этилган лаборатория коллоид кимё йўналишида чуқур олиб борилган фундаментал ва амалий ишлари билан кўп йиллар давомида республикамиз ва чет элларда тан олинган мактаб ҳисобланади. Лаборатория йўналиши дисперс системалар физик кимёси ва юза ходисалари билан боғлиқ бўлган паст- ва юқоримолекулали (сувда эрувчан полимерлар ва полиэлектролитлар) сирт-фаол моддаларнинг (СФМ) мақсадли олиниш технологиялари муаммоларини ишлаб чиқишга қататилган. СФМ ва уларнинг эритмалари хоссаларини ўрганиш бўйича илмий изланиш ишлари олиб борилмоқда. СФМларнинг танлаб олиш ва уларни рационал қўлланиши, яни олдиндан мўлжалланган параметрлар асосида янги материал ва ситемалар олиш ва ушбу дисперсияларни бошқариш, жумладан гил ва кўмир дисперсиялари, гилли бурғилаш эритмали, структураланган тупроқ, грунт, силжувчи қумлар, керамик массалар, цемент эритмалари, эмульсиялар, кўпиклар, лок бўёқ системалари олишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган. Коллоид кимё йўналишида олиб борилган фундаменталь изланиш натижалари  дисперс системаларнинг коллоид-кимёвий хосалари ва уларнинг таркиби ва тузилиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги хамда сирт-фаол моддалар ва полиэлектролитларнинг кенг маънодаги мухим амалий хоссаларини илмий асослари ишлаб чиқилган. Минераль ва техник дисперсиялар учун уларнининг полифункционаллик ахамияти, молекуляр массаси, эритмада турғунлик жараёнини бошқаришдаги макромолекула конформацияси, майдалик даражаси, қаттиқ фаза заррачаларининг юза хоссалари ва ғоваклиги каби механизмлар ечилган. Флокуляция, коагуляция ва суспензияларни чўктириш жараёнларини бошқариш, қовушқоқ моддаларини қотириш, грунт ва тупроқларда структура хосил қилиш, Орол ва Оролбўйи силжувчи қум ва тузли туроқ қумларини мустахкамлаш, мўлжалланган хоссага эга бўлган минераль ва кўмир адсорбентлари, тўлдирғичлар, қурилиш материаллари, бурғилаш эритмаларининг оптимал шароитлари ишлаб чиқилган. Академик К.С.Ахмедов, к.ф.д. Арипов Э.А.  ва к.ф.д. Глекель Ф.Л. хамда серунум ишлаётган фан докторлари Агзамходжаев А.А., Хамраев С.С., Муминов С.З., Гуро В.П. ва фан номзодлари Зайнутдинов С.А., Копп Р.З., Алимов А.А., Абдуллаев Н.Ф., Муинов Б.Х., Тилляев С.К., Рахимова Г.Б., Абдуллаев А.А., Зияев Т.З. ва бошқалар коллоид кимё лабораторияси илмий йўналишининг ривожига катта ҳисса қўшиб келишмоқда.

1991 йилдан хозирги кунгача

  • махалий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида энергия тежамини таъминловчи янги самарали сув ва ёғли муҳитда эрийдиган сирт-фаол моддалар, эмульгаторлар, совуқ битум эмульсиялари, юқори қовушқоқли битумлар, эмулсион смазкалар ва елим материаллари олиш технологиялари ишлаб чиқилган;
  • тузли қум ва тупроқларни мустахкалашнинг самарали усуллари ишлаб чиқилган, органоминерал ва углеминераль сорбентлари олинган;
  • махалий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида хархил табиий ва техник дисперсиялардан флокулянт, стабилизатор, адсорбент, пластификатор сифатида фойдаланиш учун бир неча хил янги сирт-фаол моддалар ва полиэлектролитлар олинган;
  • Na-КМЦ синтези жараёнида унга хисобли равишда ПАА қўшиш йўли билан юқори самарали янги РС-1 флокулянти олинган. РС-1 флокулянти Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатининг Мис бойитиш фабрикасида мис концентратларини қуюлтириш жараёнида саноат синовидан ўтган;
  • ангрен қўнғир кўмири асосида юқори самарали кўмир адсорбентлари олинган. Ушбу адсорбентлар Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатининг «Каульды» маъдан оқава сувларини юмшатиш (13,9 дан 8,1 мг.экв/л гача) ва сувдаги натрий, кальций ионларидан, хлорат и сульфатлардан ПДК нормасигача тозаланиши аниқланган хамда сув таркибидаги мис ионларини ажратиб олиниши исботланган. Олинган адсорбентларнинг мис ионларига нисбатан сорбцион сиғими 77-90 мг/г ташкил этиб, четдан (Россиядан) келтиралидиган сульфоуголь сорбцион сиғимидан бирмунча юқори  (60-75 мг/г);
  • Ўзбекистон Ангрен қўнғир ва Шаргун тош кўмирлари асосида мазут ва табиий газ ўрнини босаоладиган юқори самарали сувли кўмир ёқилғи суспензиялари (СКЁС) олинган. Олинган янги ёқилғи СКЁС Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати олтин ажратиб олиш фабрикасида нодир металл концентратларини қуритиш агрегатида cаноат синовидан ўтказилган ва бундан кутилган йиллик иқтисодий самара 291,6 млн.сўмни ташкил этди;
  • мисни рафинациялаш жараёнида ишлатиладиган четдан олинадиган СМС “Айна” ўрнини босаоладиган янги ИД препарати олинди ва ушбу препарат ёрдамида дендрит хосил бўлиш ингибитори сифатида электролит таркибидаги мисни рафинациялаш усули ишлаб чиқилди;
  • лабораторияда аввалги ишлаб чиқилган нитрон толаси чиқиндиларидан янги полиэлектролитлар олиш технологияси асосида авалига ОАЖ «Чирчик-Максам» да «К-4» препарати, хозирги кунда эса ОАЖ «Навоиазот» да «К-9» и «Унифлок» препаратлари ишлаб чиқарилаяпти. Ушбу препаратлар нефть ва газ скважиналарини ўта чуқур бурғиланишида самарали бурғилаш эритмалари стабилизатори сиқатида ишлатилади.

Коллоид кимё лабораторияси ходимлари томонидан 21 та докторлик (Арипов Э.А., Хамраев С.С., Глекель Ф.Л., Агзамходжаев А.А., Аминов С.Н., Ахмедов У.К., Сатаев И.К., Бейсенбаев О., Асамутдинов О., Рахматкариев Г.У., Муминов С.З., Нарметова Г.Р., Махмудов Т.М., Хамидов Б.Н., Махкамов Р.К., Вапаев С.Ф., Гуро В.П., Мантрова С.К., Кадыров А., Нурмамедов А., Эшметов И.Д.) ва 50 дан зиёд  номзодлик диссертация ишлари ҳимоя қилинган. Улар томонидан олиб борилган илмий изланиш натижалари 2000 дан зиёд илмий мақола ва 20 та монография ва тематик илмий ишлар тўпламларида акс этган.

Лаборатория реквизитлари: хиз.тел. 262-46-13

 

CИЛИКАТЛАР КИМЁСИ  ЛАБОРАТОРИЯСИ

 ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти Cиликатлар кимёси лабораторияси (лаб.мудири кимё фанлари доктори, проф.Қодирова Зулайхо) 1930 йилда ташкил этилган бўлиб, (лабораторияга  академик И.С.Канцепольский асос солган, кейинчалик лабораторияга раҳбарликни  хизмат кўрсатган фан арбоби, проф.Н.А.Сирожиддинов давом эттирган) ўзининг ҳозирги кунгача бўлган иш фаолияти давомида асосан Ўзбекистон минерал хом ашёлари, иккиламчи ресурслари ва саноат чиқиндиларидан фойдаланиб, табиий газ ва электр энергияси сарфини камайтиришга имкон берувчи ресурс ва энергиятежамкорянгитурдагисиликатвақийинэрийдиганнометаллматериаллар, жумладанкерамика, чинни, шиша, шиша-кристалл, оловбардош, иссиқликданҳимояловчи, боғловчи материаллар(цемент, гипс, оҳактош) ва бошқа қурилиш материалларининг самарадор таркиблари ва уларни ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари,уларнинг фундаментал назарий асосларини яратиш ҳамда экологик муаммолари устида илмийтадқиқот ишларини олиб боради.

Хозирги кунда лаборатория илмий ходимлари томонидан бирқанча ишланмалар яратилган бўлиб, Республикамизнинг ушбу соҳа бўйича фаолият кўрсатадиган корхоналарга тавсия этилган ва тавсия этилмоқда.

Улардан охирги йилларда ишлаб чиқилганлари қуйидагилардир: Республикамиздаги СултонУвайс кони каолини ҳамда АКС-30, AKF-78 маркали бойитилган Ангрен каолинларидан фойдаланиб, самарадор таркибли, паст ҳароратда пишадиган чинни лойи қоришмасини олиш технологияси ишлаб чиқилди. Ишланма Хоразмдаги «Хивасополи» АЖ корхонасида синовдан ўтказилиб, ушбу корхонага таклиф этилган. Ушбу яратилган таркибга Ўзбекистон Республикасининг патенти олинди. (Патент IAP 2003 0421).

Қорақалпоғистон каолини таркибли дала шпати, ангрен каолинидан  ҳамда гальваник шламлардан фойдаланиб, пардозбоп керамик кошиннинг янгитаркиблари яратилиб, Тошкент қурилиш материаллари комбинатида ва Бухородаги  «Минокор»  корхоналарида синовданўтказилиб, ишлаб чиқаришга тавсия этилди.

Республикамиздаги бирнеча сув омборларининг сув сиғими ҳажмини кенгайтириш муаммосидан келиб чиқкан ҳолда, уларнинг тубида йиллар давомида тўпланиб қолган гилсимон иллар асосида қурилиш ғиштининг янги таркиби ва уни ишлаб чиқариш технологияси яратилиб, қурилиш ғишти ишлаб чиқарувчи корхоналарга тавсия этилди. Янги ишлаб чиқилган таркибдаги қурилиш ғишти оддий қурилиш ғиштидан ўта совуққа чидамлиги билан фарқ қилади.

Хозирги кунда қурилиш ғишти ишлаб чиқарувчи МЧЖ «Заминсервис», МЧ «Геоконуниверсал», «Гулистонғишт» корхоналари билан хўжалик шартномалари тузилган. Биргаликда янги топилган хом ашё конларидан сифатли ғишт олиш технологияси ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари Ўзбекистонда металл ишлаб чиқарувчия ягона бўлган металлургия корхонаси «Узметкомбинат» ОАЖ, ҳамда «Бекабодогнеупор» Қўшма корхоналари билан узвий алоқа боғланган бўлиб,  металлургия соҳасида кўплаб фойдаланиладиган оловбардош материалларнинг янги таркиблари маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиб, синовдан ўтказилмоқда.  Ишлаб чиқилган алюмосиликатли ва форстеритли таркибларга 2 патентолинган.

Бундан ташқари лаборатория ходимлари Фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қумитасининг йирик идоралараро лойиҳадоирасида Ўзбекистондаги гилли сланецлардан фойдаланиб, қурилиш материалларини энергиятежовчи технологиялари ишлаб чиқарилди. Лойиҳалаштирилган янги таркибга патент олиш учун ариза берилди.

Лабораториямиз ёш тадқиқотчи олими, техника фанлари номзоди Собиров Бахтиёр томонидан Республикада катта заҳирага эга бўлган бентонитсимон ва бентонит гилларидан фойдаланиб, янги гидроизоляцион материал олиш ушбу лойиҳа доирасида бажариш режалаштирилган. Чунки Ўзбекистон шароитида бундай гидроизоляцион материалга бўлга эҳтиёж катта бўлиши кутилмоқда. Чунки йирик сув иншоотлари, сув ҳавзалари ва каналлар қурилишида ва уларни капитал таъмирлашда, йирик саноат корхоналарининг оқавалари тўпланадиган ва сақланадиган иншоотларда юқори босим таъсирида сув ва бошқа суюқликларни фильтрациясини йўқотишга имконят берувчи бундай турдаги  материал ишлаб чиқариш шу кунгача нафақат Республикамизда, балки Марказий Осиёдаги бошқа қўшни давлатларда ҳам мавжуд эмас.  

Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастуридан келиб чиққан ҳолда, лабораториямиз ишлаб чиқариш корхоналари билан бир қаторда олий таълим муассасалари билан ҳам ҳамкорлик олиб бормоқда. Тошкент архитектура қурилиш, Тошкент кимё-технология, К.Бекзод номидаги Рассомчилик ва дизайн институтлари  магистратура талабаларига ходимларимиз маърузалар ўқишади ва улар ўз амалиётларини ҳамда магистрлик диссертацияларини ушбу лабораторияда бажаришади. Шу кунгача лабораторияда 80 нафар фан номзодлари ва фан доктори етишиб чиққан.

Лабораториянинг малакали илмий ходимлари томонидан Республикада фолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлик субъектларининг силикат материаллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва мавжуд технологяларни такомиллаштириш, четдан келтириладиган хом  ашёлар ўрнига маҳаллий минерал хом ашёлар ва саноат чиқиндиларидан фойдаланиш имкониятларни  ишлаб чиқариша жорий этиш замонавий технологиялар ва ускуналарни танлашда зарур тавсия ва консалтинг хизматлари шартномалар асосида кўрсатилади.  

Шундай қилиб, Ўз ФА УНКИ Силикатлар кимёси лабораториясининг жамоаси бугунги кунда қўйилган фундаментал, шунингдек, илмий-амалий долзарб масалаларни ечимидан келиб чиқадиган силикат ва оловбардош нометалл материалларнинг кимёси ва кимёвий технологиясининг муҳим йўналишлари соҳасида ўзининг барча интеллектуал салоҳияти ва илмий-техник имкониятларини Мустақил Ўзбекистоннинг равнақига сафарбар этмокда.

ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР ЛАБОРАТОРИЯСИ

 

 

«АЗОТЛИ, КОМПЛЕКС ЎҒИТЛАР ВА СТИМУЛЯТОРЛАР ЛАБОРАТОРИЯСИ»

          Азотли ўғитлар ва стимуляторлар лабораторияси академик М.Н.Набиевнинг ташаббуси билан 1966 йили ташкил этилган. Лабораториянинг ўша вақтлардаги мудирлари кимё фанлари доктори, профессор М.Т.Саибова, техника фанлари номзоди М.Г.Хусанхўжаев эдилар. Кейинги 25 йиллар давомида лабораторияни кимё фанлари доктори  Б.С.Зокиров бошқариб келмоқда.

Лаборатория ходимлари томонидан яхшиланган товар хоссалари ва экологик тоза таркибдаги физиологик актив  моддали азотли ўғитлар, кўп қиррали ўсимликларни ўстирувчи ва ривожлантирувчи стимуляторларнинг янги турлари, модификацияланган емишга қўшимчалар ва янги давр дефолиантларини олиш технологияларини физик — кимёвий асосларини яратиш мақсадида кенг ҳарорат ва концентрация чегарасида мураккаб кўп компонентли системаларда физик — кимёвий изланишлар олиб борилди. Янги олинган кристалл ҳолатидаги моддалар ренгенструктура, термография, ИК- спектроскопия ва электронно — микроскопик анализ усуллари билан тасдиқланди.

1976-1985 йиллар давомида лаборатория ходимлари аммиакли селитрани товар хоссаларини яхшилаш бўйича амалий мавзулар  билан шуғулландилар. Чирчиқ «Электрохимпром»  ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан амалий тадбиққа қабул қилинган амиакли селитрани суюғига РФМ, РАП ларни қўшиш технологияси ишлаб чиқилди.

Ўзбек қийин эрувчан ва иссиқга чидамли металлар комбинатидаги сульфо-нитрат-амонийли саноат чиқиндилари асосида микроэлементли суюқ ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилди. Ушбу ўғитлар 18-22% азот,    2,0-3,5% олтингугурт, микроэлементлардан молибден ва мис таркиблидир.

К.ф.д. М.Т.Саибова раҳбарлигида оксидланиш муҳитида синтез қилинган асосий ортофосфат марганецни MnОHPO4 термик парчалаш усули билан пирофосфат марганецни олиш бўйича изланишлар олиб борилганлигини таъкидлаш зарурдир. Биринчи ва иккинчи ўрни алмашган ортофосфат кальцийни сувсизлантириш механизм ва кинетикасини ўрганиш натижасида сувсизланиш жараёни сиқилган доира тенгламаси билан ёзилиши аниқланди. Фосфат кальцийларни сувсизланиш иссиқлиги ва кинетик параметрлари ҳисобланди.

1989 йили ҳозирги «Максам – Чирчиқ» АЖда ўстирувчи моддали суюқ ўғитдан 1300 кг микдорида тажриба партияси ишлаб чиқарилди. Суюқ этаноламин таркибли ўғитларнинг агрокимёвий текширувлари пахтага қўлланганда юқори самара берганлигини кўрсатди.

2002-2008 йиллари ҳозирги давр кимёсини бир актуаль масаласи бўлган қишлоқ хўжалиги учун қийматли фойдали хоссага эга бўлган  янги кимёвий бирикмалар ва материалларни яратиш бўйича ишлар олиб борилди, ўсимликларни ўстирувчи ва ривожлантирувчи стимуляторларни ижобий таъсири янги давр ўсимликшунослигини муҳим элементларидан бири бўлиб қолди.

Таркибида микроэлемнтлардан мис, руҳ, никель ва кобальт бўлган фосфат, сульфат этаноламин стимуляторларни пахта ўсимлигида ўтказилган агрокимёвий текширувлар ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар эксперименталь биологияси институтида олиб борилди. Ушбу стимуляторлар билан устидан пуркаб сепиш усули билан пахтага 2 марта ишлов берилганда ҳосилдорлик гектарига 2-3 центнергача ошди.

Лабораторияда систематик изланишлар асосида З.Исабоев томонидан юқори самарали ўсимликларни ўстирувчи ва ривожлантирувчи кўп қиррали таъсирга  эга стимулятор «Хосил» синтез қилинди. “Хосил” препаратининг олиш технологияси ва техник шартлари ишлаб чиқилди.

«Хосил» препарати Д.З.Исабоев томонидан 2007-2016 йилларда институтнинг тажриба-саноат дастгоҳида  2,1 млрд. сўмлик 82 тонна миқдорида ишлаб чиқарилди.

«Хосил» стимуляторини кўп йиллар давомида қўлланилиши натижасида пахта ва буғдойнинг ҳосилдорлигини энг камида 3-6 центнергача  ошириши аниқланди.

«Хосил»  препарати  Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  кимё комиссияси қарори  билан  қишлоқ  хўжалигида  қўллашга  рухсат  этилди. (Гувохнома № 1Д 736).

Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси томонидан суюқ «Супер ХМД-с» дефолиантини 2012-2016 йилларда пахтанинг баргини тўкишда ишлатишга рухсат этилди. (Гувохнома № 1B 529).

«Супер ХМД-с» дефолианти қишлоқ хўжалигида дефолиант сифатида пахтанинг терим олдидан баргларини тўкиш ва поясини қуритиш учун мўлжалланган.

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ва «Фарғонаазот» АЖ томонидан 27.07.2012-27.07.2017 йилларга техник шартлари ишлаб чиқилди.

2007 йили «Фагғонаазот» АЖда институтнинг етакчи мутахасислари, Б.С.Зокиров ва З.Исабоев томонидан тавсия қилинган маълум хлорат магний дефолиантидан юмшоқроқ таъсир этувчи, самарали ва рақобатбардош «Супер ХМД-с» дефолианти ишлаб чиқарила бошланди.

2007-2015 йилларда 7 млн. гектардан кўпроқ майдонларда пахта дефолиациясида муваффақиятли қўлланган «Супер ХМД-с» дефолианти 156,9 млрд. сўмлик, 47,8 минг тонна ишлаб чиқарилди.

Мамлакатимизнинг ички бозорини таьминлаш учун «Супер ХМД-с» дефолианти фақат 1 миллионда қўлланса қўшимча 200 минг тонна пахта олинишига эришилади. Суюқ «Супер ХМД-с» нинг 1 гектарлик сарф меьёрига (6,5-7л) 25мл «Хосил» препарати қўшилса ХМД нинг қаттиқлиги кескин камаяди, унинг фаоллиги ошади.

«Супер ХМД-с» нинг қўллашдаги гектарлик сарф меъёри ҳаво ҳарорати ва пахтанинг ҳолатига қараб  ўзгариши мумкин.

2011-2012 йилларда З.Исабоев томонидан пахта ва буғдойга барг ёзиш, туплаш, гуллаш, мева тугиш даврларида устидан пуркаш усули билан ишлатиладиган юқори самарали, безарар ўсимлик ўсишини авжлантирувчи «Мадад» препаратини олиш технологияси яратилди.

«Мадад» препарати Давлат кимё комисияси томонидан қишлоқ хўжалигида кенг тартибда қўллашга рухсат этилди. (Гувохнома № 1А 530).

Унинг эколого-токсикологик ҳужжатлари, ишлатиш бўйича қўлланма, пахта ва буғдойда ўтказилган тажрибаларнинг далолатномалари мавжуд. Агрокимёвий тажрибалар шуни кўрсатдики, «Мадад» қўлланганда пахта ва буғдой ўсимлигининг илдиз системасини яхшиланиши, вегетация муддатини қисқариши ва ҳосилдорликни гектаридан 4-6 центнергача ошиши аниқланди.

Лаборатория бошқа давлатлар институтлари билан яқин илмий алоқададир. Ўтказилган илмий изланишларнинг натижалари 4 монография, 2200 илмий мақолаларда ва ишларнинг тематик тўпламларида тақдим этилган.

Лаборатория илмий ходимлари ҳар йили ташкил этилаётган «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар» Республика ярмаркасида фаол иштирок этиб келишмоқда.

Кимё фанлари номзоди, етакчи илмий ходим З.Исабоев кимё фани соҳасидаги ютуқлари ва жамоат ишларида фаол иштироки туфайли 2011 йили «Мехнат шухрати» ордени билан мукофотланди.

Кимё фанлари доктори Б.С.Зокиров кимё фани соҳаси бўйича эришган натижалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси жамоат ишларида самарали иштироки учун 2013 йили «Ўзбекистон Фан арбоби” унвонига сазовор бўлди.

 

 ДЕФОЛИАНТЛАР ЛАБОРАТОРИЯСИ

 Дефолиантлар лабораторияси 1966 йилда ташкил этилган. Ушбу лабораториянинг асосий илмий йўналиши пахтачилик таълабларига жавоб берадиган самарали дефолиантларни олиш технологиясини илмий асослаш ва ишлаб чиқаришга тавсия қилишдан иборат.

Ўзбекистонда илк бора ғўза учун кам заҳарли, янги дефолиантлар олиш бўйича илмий тадқиқотларни академик М.Н.Набиев ташаббуси асосида олиб борилган.

Академик М.Н.Набиев раҳбарлигидаги ЎзРФА Кимё институтида илмий тадқиқотчилар гурухи мунтазам равишда лаборатория ва саноатда олиб борган назарий тадқиқотлари асосида, таркибида магний хлорати, кальций хлорат-хлориди ва минерал ўғитлар (аммофос, карбамид, кальций ва аммонийли селитралар ва  бошқалар) бўлган “УДМ” сериясидаги бирнеча янги дефолиантлар ғўза дефолиацияси учун ишлатишга таклиф этилган.

М.Н.Набиев раҳбарлигида ишлайдиган бир гурух ўқувчиларнинг сай ҳаракати туфайли аҳоли соғлигига ва экологияга катта салбий зарар келтириувчи, юқори заҳарли “бутифос” дефолиантини ишлаб чиқариш ва қўллаш 1987 йили бутунлай тақиқланди.

Пахтачиликда қуйилган таълабларга жавоб берадиган, янги самарали дефолиантлар синтезини илмий асослаш мақсадида академик С.Тухтаев шогирдлари билан биргаликда 140 дан зиёд мураккаб, кўп компонентли системалардаги кимёвий компонентларнинг ўзаро таъсирлашувини, физик-кимёвий, илмий тадқиқотларни мунтазам равишда олиб бориб, комплекс ҳосил қилувчи компонентларнинг эрувчанлиги, эриши, ўзаро таъсирлашув характери ўрганилди, ҳамда ўрганилган системалар асосида “таркиб-хосса” диаграммалари қурилди. Олинган натижалар янги препаратларнинг технологиясини ишлаб чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади.

     Академик С.Тухтаев раҳбарлигида ноорганик тузлари асосида ғўзага “юмшоқ” таъсир этувчи, кам заҳарли, юқори самарадорли дефолиантлар синтези назарий асосланди ва қуллаш учун тавсиялар берилди. Натижада илк бора пахта ҳосилини кузнинг совуқ кунларига қолдирмасдан, кўсаклар очилишини ва ҳосилни етилишини тезлаштирувчи биринчи теримнинг ўзидаёқ ҳосилнинг асосий қисмини йиғиб олиш ва уни йўқотмасдан теримни  тугаллаш имконини берувчи дефолиантлар яратилди, синаб кўрилиб юқори самарадорлиги тасдиқланган.

Синтез қилинган истиқболи порлоқ «Сихат», «Садаф», «Сардор», «Хаёт», «Морел», «Мезон», «Нажот», «УзДЕФ», «УзДЕФ-И» дефолиант-лари Давлат кимё текширувидан ўтган, ишлаб чиқаришга ва қишлоқ хужалигида кенг қўллашга тавсиялар берилган.

Кам заҳарли, самарали кристалл холдаги  «Сихат» дефолианти 1989 йилда “Фарғонаазот” ОАЖда тажриба-саноатида, кейинчалик ишлаб чиқариш саноатида ишлаб чиқариш ташкил этилган.

«Сихат» дефолианти таркибидаги ўзига хос озуқа элементлари бўлганлиги туфайли етиштирилган ҳосилни йиғиб олишини ва шу билан бирга ҳосилдорликни оширилишини ҳам таъминлайди.

1991 йилдан бошлаб, ҳар йили 2 минг тоннадан 8 минг тоннагача «Сихат» дефолианти ишлаб чиқарилиб, Республиканинг барча пахта экинзорларида кенг қўлланилган.

Махаллий хом-ашёлар асосида синтез қилинган суюқ препаратларни қўллаш мақбулигини инобатга олган ҳолда кам заҳарли суюқ «Садаф» дефолианти 2003-2005 йилларда тажриба-саноатда кенг масштабда ишлаб чиқарилди ва Республиканинг барча вилоятларида ҳар тарафлама синаб кўрилган. У ўзини юқори самарага эга эканлигини курсатди. 2006 йилдан бошлаб ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртмасига асосан «Садаф» дефолианти саноатда ишлаб чиқарилиши ва пахтачиликда кенг қўлланилиши ташкил этилди. Ушбу препарат пахтачиликда қўлланилганда 86% дан ортиқ баргларнинг тукилишини, кўсакларни 90%дан зиёд очилишини ва ғўзага “юмшоқ” таъсир этиб ҳосилдорликни сақлаб қолиб ошишини таъминлайди. Бу эса ҳосилни биринчи теримнинг ўзидаёқ асосий қисмини йиғиб олиш имконини беради.

Янги синтез қилинган мураккаб таркибли «УзДЕФ» дефолианти (Ўзбекистон дефолианти) кўп тарафлама таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, 2009 йилдан бошлаб “Фарғонаазот” ОАЖда йилига 1,5 минг тоннадан ортиқ масштабда ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулот ғўза дефолиацияси учун ишлатилмоқда. «УзДЕФ» дефолианти ўзига хос таркибга эга бўлганлиги сабабли умумий пахта хосилдорлигини ҳар 1 гектар майдонда 1,5-2,0 центнерга оширди.

Илмий изланишлар натижасида ҳозирги вақтда дунё амалиётида биринчи маротаба кўп томонлама таъсир этувчи (учтаси бирга: дефолиацияловчи-стимуляторловчи-инсектицид хусусиятга эга бўлган) дефолиантларни ишлаб чиқиш ва қишлоқ хўжалигида тадбиқ этиш учун тавсиялар берилди, ушбу дефолиантлар пахта далаларида қўлланилганда пахта баргларини самарали тўкилишини ва  хосилни пишиб етилишини тезлаштиради, ҳамда шира, клоп, ўргамчаккана каби сўрувчи зараркунандаларни ва уларни қишлаш учун қўйган тухумларини бутунлай йўқотади, толанинг ёпишқоқ масса билан ифлосланишини олди олинади. 

 Ҳозирда дефолиантлар лабораторияси ходимлари Давлат илмий-техникавий ва инновацион лойҳалар устида тадқиқотлар олиб бормоқда.

Жумладан 2012-2014 йилларга мўлжалланган ФА-А12-Т154 рақамли «Маҳаллий хом ашёдан кам захарли кальций-магний хлорат дефолиантини ва унинг асосида янги самарали препаратларни олиш ва қишлоқ хўжалигида қўллаш» илмий техникавий лойиҳани бажариш устида иш олиб борилмоқда.

Маҳаллий хом ашё доломит минералидан кальций-магний хлориднинг концентрланган эритмаларини олиш ва кейинчалик конверсион усули ёрдамида, ҳозирда кенг қўлланилаётган суюқ ХМД дан “юмшоқ” ва самарадорли таъсир этиш хусусиятига эга бўлган, кальций-магний хлорати дефолиантини олиш устида тадқиқотлар ўтказилмоқда.

ИФА-2012-7-7 “Янги “Сардор” дефолиантини “Фарғонаазот” ОАЖ тажриба-саноатида ишлаб чиқариш инновацион лойиҳа пахтачиликда долзарб муаммоларни ечишга йўналтирилган бўлиб, жумладан ўсимликка комплекс таъсир этиш хусусиятига эга бўлган ғўзага “юмшоқ” таъсир этувчи, юқори самарадорли, кам заҳарли дефолиантларни яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборатдир. Ушбу муаммоларни хал қилишни бирдан бир самарали йўли чуқур илмий тадқиқотлар ўтказиш ва технология амалиётида комплекс таъсир этувчи дефолиантларни яратишни кенг миқёсида ташкил этишни таъминлашдан иборатдир.

 АГРОКИМЁ ЛАБОРАТОРИЯСИ

 

 КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ҚУРИЛМАЛАРИ ЛАБОРАТОРИСИ

 Мазкур лаборатория ЎзР ФА академиги З.С. Салимов ташаббуси билан 1989 йилда ташкил этилган.

Лабораториянинг илмий йўналиши: гидромеханик, иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнларини жадаллаштириш.

Лабораториянинг мақсади ва вазифалари. Асосий мақсад – кимёвий технология ҳамда нефть ва газни қайта ишлашнинг жараёнлари ва қурилмалари бўйича фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш.

Вазифалар: бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг асосий натижаларини кимё, нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда пахта тозалаш саноати корхоналарига жорий этиш; бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этиш, техника олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик ва ўқув қўлланмалари ёзиш; 02.00.08 – нефть ва газ кимёси ва технологияси ва Кимёвий технология жараёнлари ва ускуналари илмий мутахассисликлари бўйича фан докторлари тайёрлаш.

Лабораториянинг илмий салоҳиятитехника фанлари доктори — 1, профессор — 1, техника фанлари номзодлари — 2, катта илмий ходим-изланувчилар – 1, тадқиқотчилар — 4.

Бажарилган ва бажарилаётган давлат лойиҳаларнинг номлари: Амалий лойиҳалар: 1) Разработка состава и технологии получения эффективного импортозамещающего катализатора с использованием местного сырья для гидроочистки дизельного дистиллята новых нефтей Узбекистана (2006-2008 гг.). 2). «Модда алмашиниш жараёнларини жадаллаштириш асосида нефть-газ конденсати аралашмаларини ректификациялашнинг юқори самарали технологиясини яратиш» (2012-2014 йиллар); 3) инновация лойиҳаси: «Ҳаво ташланмаларини толали чанглардан чуқур тозалаш технологик линиясини ишлаб чиқиш ва уни пахта тозалаш корхонасига жорий этиш» (2012-2013 йиллар). 4) Разработка высокоэффективной технологии глубокой очистки воздушных выбросов от волокнистой пыли с утилизацией уловленной массы и её промышленное испытание (2009-2011 гг.). 5) Создание высокоэффективной технологии ректификации нефтегазоконденсатных смесей на основе интенсификации массообменных процессов (2012-2014 гг.). 6) Разработка энергосберегающей технологии процессов нагревания углеводородного сырья для первичной перегонки путем оптимизации гидродинамических режимов (2015-2017 гг.). Инновацион лойиҳалар: 1) Разработка технологической линии для глубокой очистки воздушных выбросов от волокнистой пыли и её внедрение на хлопкоочистительном предприятии (2012-2013 гг.). 2). Подготовка научно-технических документов технологии сухой перегонки нефтегазоконденсатных смесей и проведение её опытно-промышленных испытаний (2014-2015 гг.). 3) Углеводород аралашмаларини механик қўшимчалардан тозалашнинг самарадорли технологияси ва уни саноат синови (Эффективная технология очистки углеводородной смеси от механических примесей и её промышленное испытание) (2017-2018 гг.). 4) Пиролиз дистиллятини қайта ишлашнинг самарадорли технологияси ва уни “Қўнғирот газ-ойл” МЧЖ да саноат синови (2018-2019 гг.)

Лабораториянинг эришган асосий ютуқлари: илмий мақола ва тезислар сони – 421; ихтирога муаллифлик гувоҳномалари ва патентлар – 88; монографиялар – 14; дарслик ва ўқув қўлланмалари – 6; тайёрланган фан докторлари – 14; фан номзодлари – 32.

Бажарилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётда қўлланилиши.

1). Бухоро нефтни қайта ишлаш корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда маҳаллий хом ашё асосида Джет А-1 навли авиация ёнилғиси олиш технологияси ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Қуйида ушбу ишнинг қисқача мазмуни келтирилган.

Республика иқтисодиёти учун муҳим бўлган ишлаб чиқариш корхоналари жадал суръатда модернизация ва реконструкция қилинаётган бир шароитда, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда ҳаво кемалари паркини “Боинг”, “Аэробус”, RG русумидаги замонавий самолётлар ҳисобига янгилаш жараёни юз бермоқда. Шу сабабдан, юқорида номлари келтирилган самолётлар учун замонавий ёқилғи ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, Ўзбекистон Республикаси учун долзарб муаммо ҳисобланади.

МДҲ мамлакатлари орасида илк бор Джет А-1 навли авиация ёқилғисини олишнинг самарали усули ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Ушбу усул олдиндан берилган нисбатда тузсизлантирилган ва сувсизлантирилган нефть ва газ конденсатини оқимда компаунд қилишдан иборат бўлиб, ҳосил бўлган аралашма атмосфера босимида ишлайдиган ҳайдаш қурилмасида фракцияларга ажратилади. Компаунд таркибидаги компонентларнинг физик-кимёвий хоссалари инобатга олинган ҳолатда, аралашмадаги нефтнинг миқдори 2250% атрофида ўзгартирилади. Джет А-1 ёқилғисини олиш усулининг янгилиги Ўзбекистон Республикаси патенти билан исботланган (№ IAP 04471, 2012 й.).

Джет А-1 авиация ёқилғисини Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун катта ҳажмдаги ишлар бажарилди. Ёқилғини ҳалқаро ASTM услублари билан таҳлил қилиш учун корхона лабораторияси замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Маҳсулотни ўта тозалаш учун замонавий полипропиленли фильтр-элементлари билан жиҳозланган фильтрлаш ускуналари ўрнатилди. Корхонада Джет А-1 ёқилғисини узатиш ва қуйишнинг алоҳида тизими жорий этилди. Бухоро НҚИЗ Джет А-1 ёқилғисини ишлаб чиқариш халқаро авиаташувчилар ассоциацияси (IATA) томонидан маъқулланди. Ишлаб чиқаришнинг сифат тизими эса Германиянинг DQS компанияси томонидан AS 9100 “Авиация ва космос” стандарти бўйича сертификация қилинди.

Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқарилаётган Джет А-1 авиация ёқилғиси сифат кўрсатгичларини халқаро стандартлар (АҚШ, ASTM D 1655; Буюк Британия, Det Stan 91-91) да белгиланган кўрсатгичлар билан солиштирилганда маълум бўлдики, ушбу авиация ёқилғиси ҳалқаро талабларга тўла жавоб беради ва бир қатор кўрсатгичлар (ароматик углеводородларнинг миқдори, умумий олтингугуртнинг массавий улуши, кинематик қовушоқлик, иссиқлик таъсирида оксидланиш барқарорлиги ва бошқалар) бўйича эса Америка ва Европа аналогларидан устун туради.

Шундай қилиб, замонавий самолётлар учун энг илғор жаҳон стандартлари талабларига уйғунлаштирилган ва катта амалий натижага эга бўлган Джет А-1 навли ёқилғи олиш технологияси яратилди ва Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқариш ташкил этилди. 2009–2012 йиллар мобайнида умумий қиймати 173,5 млрд. сўмга тенг бўлган 341734 тонна Джет А-1 ёқилғиси ишлаб чиқарилиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК истеъмолчиларига юборилди; иқтисодий самара 28,2 млрд. сўмни ташкил этди; чет эл ҳаво кемаларида ишлатиш учун 140,3 млн. АҚШ долларига эквивалент бўлган ушбу ёқилғининг бир қисми (138146 тонна) сотилган. Джет А-1 авиация ёқилғисини олиш технологиясини ўзлаштириш орқали, ТС-1 авиация керосинини ишлаб чиқариш учун Қозоғистоннинг “Кумколь” конидан 604698 тонна нефтни олиб келиш учун сарфланадиган 461 млн. АҚШ доллари тежалди.

2). Нефтгазконденсати аралашмаларини механик қўшимчалардан тозалаш учун гидроциклон қурилмаси Бухоро нефтни қайташ ишлаш заводида амалиётга жорий этилган. Қуйида ушбу ишнинг қисқача мазмуни келтирилган.

Нефть хом-ашёсини физик-кимёвий хоссалари (зичлиги 853 кг/м3, қовушқоқлиги 6,65 мм2/с, ҳажмий кенгайиш коэффициенти b30-50 = (1,05÷1,07).10-3 К-1), унинг таркибидаги сув 0,04 % ва эркин олтингугурт 0,008 % миқдори ҳамда механик чиқиндилар тури ва гранулометрик таркиби аниқланган.

Нефть хом-ашёси таркибидан ажратиб олинадиган қаттиқ механик заррачаларни гидроциклоннинг конуссимон қуйи қисми баландлиги бўйлаб ўлчамлари бўйича тақсимланиши таъминланган, унга кўра қурилманинг мазкур қисми қабариқсимон шаклда тайёрланган. Суспензиянинг айланма оқимидаги муаллақ заррачалар диаметри ва гидроциклоннинг конуссимон қисми баландлиги ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи тенглама ишлаб чиқилган.

Гидроциклоннинг оптимал конструктив-технологик параметрлари аниқланган, яъни оқим тезлиги — 20 м/с, цилиндрик қисми диаметри — 0,4 м, гидравлик қаршилиги — 1200 Па, тозаланган хом-ашё таркибидаги қаттиқ заррачаларнинг қолдиқ концентрацияси — 0,02 % эканлиги кўрсатилган.

Гидроциклонда юзага келувчи суспензиянинг турбулент оқими таъсирида қаттиқ заррачаларнинг коагуляцияланиш механизми ўрганилиб, ўлчами <10 мкм заррачаларни ажрата олувчи қабариқсимон тубли гидроциклоннинг самарадорлиги анъанавий тузилишдаги гидроциклон самарадорлигига нисбатан 5,4 % га юқори бўлиши кўрсатилди.

Гидроциклоннинг қуйи қисми қобариқсимон шаклда ишланиши ҳисобига суспензияни таркибий қаттиқ заррачалардан тозалаш даражаси    99,8 % гача кўтарилади ва механик қўшимчалар концентрациясидан келиб чиқиб, қаттиқ фазани ажратиш чегарасини бошқариш усули кўрсатилган.

Таклиф этилган янги гидроциклонни технологик тизимга киритилиши қайта ишланадиган хом-ашёнинг тозаланганлик даражасини ортиши натижасида технологик қурилмаларда ҳосил бўлувчи дашқол қатлами қалинлиги камаяди, уларда амалга ошириладиган иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнлари самадорлиги 20-30 % га ортади, энергия ресурслари сарфи эса 25 % га қисқаради.

Нефть-газ конденсати хомашёсини механик қўшимчалардан чуқур тозалаш қурилмаси ва технологик жараёни такомиллаштирилди.

3). Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва уларга туташувчи қувурларда ҳаракатланаётган нефтегазоконденсат хомашёси оқимларининг оптимал гидродинамик шароитлари «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» унитар корхонасида жорий этилган. Қуйида ушбу ишнинг қисқача мазмуни келтирилган.

Нефть, газ конденсати ва улар аралашмаларининг физик ва иссиқлик-физик хоссаларининг чегаравий қийматлари 20÷250 оС оралиқда аниқланган ва ушбу кўрсаткичларни аниқлаш учун номограммалар тавсия этилди.

Углеводород аралашмалари таркибида газ конденсатининг улуши 10 дан 90 % гача ортиб бориши билан қувурнинг гидравлик қаршилиги DР қиймати 33,8 дан 9,2 Па гача пасайиши, оқим тезлиги 0,053÷1,592 м/с бўлганда нефть учун DР = 50÷6310 Па, газ конденсати учун DР = 8÷4871 Па, аралашмалар учун DР = 30÷5000 Па, ҳарорат 20 дан 250 оС гача кўтарилганда қувурнинг қаршилиги нефть оқимида 1,35 марта, газ конденсат оқимида эса 1,28 марта камайиши аниқланди.

Қувурдаги оқим ламинар режимдан оралиқ режимга ўтганда иссиқлик бериш коэффициенти a2 2 марта, оралиқ режимдан турбулент режимга ўтганда эса 5,3 марта ортиши, бу пайтда иссиқлик узатиш коэффициенти К, мос равишда, 2,1 ва 3,2 марта, узатилаётган иссиқлик миқдори Q эса 4,2 ва 5,5 марта ортди.

Аралашма оқими ламинар режимдан турбулент режимга ўтганда қувурдаги қовушқоқ қатлам қалинлиги 11,6 марта камайган ва К коэффициенти қиймати 5 марта ортган, қувурда дашқол тўпланиши шароитида К коэффициенти қиймати оқимнинг ламинар режимида 2,6, оралиқ режимида 3,2 ва турбулент режимида эса 4 марта камайган ва оқим тезлиги 2,8 мартага оширилганда қурилмадаги К коэффициенти қийматини 73 % га ортди.

Хомашё ҳарорати ва қувват сарфини трубкалардаги оқим тезлиги билан боғлиқлигини ифодаловчи эмпирик тенгламалар яратилди ва нефтегазоконденсат хомашёсини қувурли қурилмада қиздириш жараёнининг оптимал гидродинамик режимлари оқим тезлиги 0,6÷0,64 м/сда бўлиши тавсия этилди.

Горизонтал иссиқлик алмашгич қувурларида ҳаракатланаётган нефть ва газ конденсати аралашмалари оқими тезлигининг оптимал чегараларининг аниқлаш асосида иссиқлик бериш технологик жараёни такомиллаштирилди.

НЕФТ КИМЁСИ ЛАБОРАТОРИЯСИ

1991 йилда янгидан яратилган Нефт кимёсилабораторияда, бутун қатор асл тадқиқотлар ўтказилди, янги нефтнинг таркиби ва хусусиятлар, нефт фракцияларни ва нефт маҳсулотларининг индивидуал углеводород таркибига таалуқли.

Нефтларни анализ учун янги услублар ишлаб чиқилган, бу нефт ва нефтмаҳсулотларни анализ учун уларни нефтни қайта ишлаш заводларга тавсия этиш учун рухсат берди. Ўзбекистон нефтларнинг гетероатом бирикмаларни ўрганишга лабораторияда катта диққат ажратилган, айниқса кислородсақлавчибирикмаларини ўрганишга катта диққат ажратилади.

Нефт ва нефт маҳсулотларинитаркиб ва хусусиятларинианиқлаш учун анализусуллар ишлаб чиқилган,ва улар селектив сорбентларнинг кузги саралашда асоссланган, уларни ёки бошқа гуруҳлар бирикмаларни чиқариб олиш учун,ва кейинчалик уларнинг сифатини ва миқдорий таркибини хроматография усули орқали турли вариантларбилананиқлаш учун:

— адсорбцион усули ҳар хил нефт компонентларнисуюқ фазадан селектив адсорбция орқали чиқариб олиш;

— адсорбцион-криоскопик усули нефт ва нефт маҳсулотларининг ғурух таркибини аниқлаш, ҳамда криоскопик усули динамикада сорбентларнингсуюқ фазада ҳажмни аниқлаш (Н.Д. Рябова, Т.Т. Адылова)

— газохроматографик усули ишлаб чиқилган полифаз сорбентларни қўллаш билан нефт фракцияларни ва аралашмаларни юқоримолекуляр моддаларни сифатини ва миқдорий таркибини аниқлаш (Нарметова Г.Р.);

— нефтни қайта ишлаш ишқорли чиқиндиларни мойсизлантириш усули, нефтнинг қимматли таркибий қисмларничиқариб олишмақсадида ва экспресс-усулишқорли чиқиндиларда нафтен кислоталарини миқдорни аниқлаш (Хамидов Б.Н.).

Ўз ичида кўпдан-кўп қимматли таркибий қисмларни сақланадиган, нефтни қайта ишлаш заводларининг ишқорли чиқиндиларни лабораторияда қайта ишлаш йўллари аниқланган. Уларни нефт кислоталарни сақлашга анализ усули ишлаб чиқилган, сифатини ва миқдорий таркибини аниқлаш билан.

Нафтен кислоталарининг тозалиги даражасини аниқлаш учун адсорбцион-криоскопик усули ишлаб чиқилган, ҳамда фенолларни аниқлаш билан полиамид адсорбенти ва катта тешигли силикагел (тешикчалар радиуси 30 нм) ёрдамида; совунтирмайдиган моддаларнинг миқдори фарқи бўйича аниқланади.

Мылонафт ва ишқорли чиқиндиларни совунтирмайдиган моддаларнинг қоришмалардан бинар эритувчи экстракция билан тозалаш усули ишлаб чиқилган ва амалий фойдаланиш учун тавсия этилади.

Нефт кимёси лаборатория билан собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида нефтни қайта ишлаш заводларида нафтен кислоталарнинг манбаълари биринчи марта бутун тафсилотлари билан аниқланди ва ўрганилган (Хамидов Б.Н.).

Ўрнатилган, нафтен кислоталарнинг энг кам миқдори парафин нефтларда ва уларнинг фракцияларда, ва энг катта миқдори — кичик парафин ва смолали нефтларда сақланади. Нафтен кислоталар, асосан Баку ва Грозний шаҳарларнинг нефтларда керосин-газойл фракцияларда мужассамланганлар, ҳамда Сахалин нефтларда.

Оҳирги йилларда лабораторияда бензин, керосин, дизел ёнилғиларнинг сифатини яхшилаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмоқда. Янги синтезланган кўндирмалар киритиш билан ёнилғини ишлатишда эффектив сарфни пасайтириши ва экология хавфсизлиги кўтарилиши ўрнатилган.

Оҳирги йилларда маҳаллий хомашё манбаълари асосида сурков мойларнинг олиш бўйича тадқиқотлар ўтказилган ва темир йўл транспорти учун янги сурков мойлари ҳар хил кўндирмалар фойдаланиш билан ишлаб чиқилган (Б.Н. Хамидов ва Б.Х. Убайдуллаев), ҳамда яқин келажакда  нефтларнинг ўрнини босувчи мавжуд моддалар билан ишлар олиб бориляпти, масалан, ёнувчи сланцлар, Ўзбекистон ёнувчи сланцларга бой. Уларнинг Республикасининг барча қонлар бўйича умумий захиралар 47,0 млрд. тоннага баҳоланяпти. Булардан суюқ углеводород хом-ашёни олиш бўйича олдиндан тадқиқотлар ўтказилган, хусусан ҳар хил нефт маҳсулотларни.

Нефт кимёси лаборатория билан айни вақтда ўсимликларнинг мойлари ва уларнинг эфирлар асосида альтернатив био ёнилғиларни олиш бўйича ишлар бошланган.

Янги нефтларни ва газоконденсатларни чуқур қайта ишлашга ва нефт маҳсулотларининг сифатини яхшилашга лабораторияда катта диққат ажратилади. Янги нефтегазоконденсат хом-ашёдан бензин ва дизел ёнилғиларни олиш бўйича ишлар бажарилган, замонавий Евростандартлар талабларига экологик ва ишлатиладиган хусусиятларига жавоб берадиган.

Нефт кимёси лабораториясининг 650дан ортиқ мақоллалар, 6 монографиялар нашр қилинган, 5 муаллифлик  гувоҳликлар ва 10 Ўзбекистон Республикасининг патентлар олинган. 2 докторлик диссертациялар, 16 номзодлик диссертациялар, ҳамда 50 магистрлар тайёрланганлар ва ҳимояланганлар.


МЕТАЛЛУРГИК ЖАРАЁНЛАР ВА  МАТЕРИАЛЛАР ЛАБОРАТОРИЯСИ

 ЎзР ФА УНКИ рангли металлар лабораторияси «Электрокимё ва гидрометаллургия» (мудирлар: 1943-1946 йй – т.ф.д. Фишер; 1946-1989 йй. – проф.Цыганов Г.А.) «Рангли ва ноёб металлар» (мудир проф. Исматов Х.Р.) лабораторияларининг издоши ҳисобланади. Илмий йўналиши: рангли металларни руда ва техноген хом ашёлардан гидрометаллургик усулда ҳамда метал юзасидаги анод ва катод реакцияларини ингибирлаш йўли билан ажратиб олиш усулларини ишлаб чиқиш.

Гидрометаллургия дунёда ХХ асрнинг 40-йилларида уран кимёси билан юзага келган. Унга асос бўлган иккинчи ҳолат мис ишлаб чиқариш чиқиндиларининг қайта ишланиши бўлган. Бугунги кунда чанг ва олтингугурт газларининг ажралиб чиқиши ва компонентларнинг тўлиқ ажратиб олиш мумкин эмаслиги каби камчиликларга эга бўлган пирометаллургияга нисбатан гидрометаллургиянинг рақобатбардошлиги ортиши ҳақида айтиш мумкин. Шунинг учун ЎзР металлургия мажмуаси учун хом ашёни экологик тоза, жадал ва комплекс қайта ишлаш усулларини яратиш долзарб мавзудир.

 Лабораториянинг гидрометаллургия соҳасида эришган илмий-технологик натижаларининг рўйхати (1965-2013 йй.):

 Мис рудасини азот кислотаси билан эритиш схемаси

Ангрен-Олмалиқ конлари рудасининг саноат учун муҳим бўлган минераллари бу халькопирит ва пиритдир. Халькопиритнинг мустаҳкамлиги ва унинг таркибида темир борлиги уни эритиш жараёнини қийинлаштиради.Уни қайта ишлашда азот кислотасидан фойдаланиш мумкинлиги ўрганилган. Натижада мисни 99-99,6 % гача ажратиб олишни таъминловчи усул ишлаб чиқилган.

 Пирит Сu-концентратини қайта ишлаш

Уларни азот кислотаси билан қайта ишлаш усули таклиф этилган. Бунда олтингугурт, темир ажратиб олинган ва қимматбаҳо металлар эритиш кекида йиғилган (концентрланган). 200оС да 10 % ли азот кислотасидан фойдаланилган, бу эса автоклавда кислотанинг регенерация қилинишини ва темир нитратнинг Fe2O3 гача гидролизланишини таъминлаган, кекда Au 40 г/т ва Ag 100 г/т гача концентрланган.

 Мисни органик экстрагентлар билан экстракция қилиш

Мисни азот кислотали эритмалардан ажратиб олиш учун АБФ экстрагенти билан 20-25оС да керосинда экстракция қилиш усули ишлаб чиқилган. Мисни реэкстракция қилиш 20 % ли сульфат кислота билан амалга оширилган. Маҳсулотнинг таркиби, г/л: Cu(II) 25, сульфат кислотаси 170-190.

 Мис ва цинк ишлаб чиқариш ярим маҳсулотларини қайта ишлаш

Мис кекларини цинксизлантиришни сульфат кислоталарида олиб бориш таклиф этилган. Цинк ва қўрғошин кекларидан цинкни охиригача ажратиб олиш учун цинк ферритнинг эрувчанлигига темир (III) таъсирининг механизми кўрилган. Кекларни кокс ва цинк ишлаб чиқариш чиқиндисини қўшиб эритиш шароитлари топилган. Эритмадаги марганец бўлса (қолдиқ миқдори 4 г/л дан кўп эмас) аммоний персульфат ёрдамида ажратиб олинган.

 Мо-концентратини бойитишнинг гидрокимёвий усули

Минераллар билан ифлосланганлиги туфайли Мо-концентратида молибденнинг миқдори 18-20 % гача боради. Бойитиш учун кераксиз компонентларни алоҳида ажратиб олиш усули таклиф этилган. Мо миқдори 42 % гача етказилган.

 Вольфрам хом ашёсини қайта ишлаш

Таркибида молибден, кремний минераллари бўлган кўп компонентли системаларда вольфрамат ионларининг ўзини тутиши ўрганилган ва бу ўрганилган қонуниятлар тоза вольфрамни автоклав-содали усул билан ишлаб чиқаришга асос бўлган.

 Метал юзасидаги анод ва катод реакцияларини ингибирлаш

Маҳаллий хом ашё асосида яратилган (к.ф.н. Дюсебеков Б., Юлдашев Х.Н., Шамшиев С.Т. ва б.) ингибиторлар билан металлар коррозиясини ҳимоялашга асос қўйилган. Катод жараёнларини ингибирлаш тасаввурларига асосан ОТМК электролиз цехида мис катоди юзасида дендрит ҳосил бўлишини, олтиннинг мис билан бирга чўкишини олдини олиш (К-1 қўндирмаси) усуллари яратилган. Ишлаб чиқарилган қўндирма ҳажми 50 м3бўлган линиядаги тажриба ванналарида тажриба-саноат синовларидан ўтказилган. Олинган 10 т электролизланган товар мис ТИ-48-0338-44.020-91 ва ГОСТ 546-2001 талабларига жавоб берган. Қўндирмага ТШ хужжатлаштирилган. 2013 йилда К-1 қўндирмасини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш мақсадида синовлар ўтказилади.

 Қимматли металларни янги потенциал хом ашё турларидан ажратиб олиш

ОТМК рудалари ва Ангрен ГЭС куллари асосида технологиялар яратилган:

— Ангрен кўмиридан береллий ва германий олиш;

— оқава эритмалардан металларни тутиб қолишда СФМ қўллаш;

— юқори сифатли сурьма олиш;

— сурьма технологиясида кўпатомли спиртларни қўллаш;

— мишьяк ишлаб чиқаришда экстракцияни қўллаш.

95% Ge, 50% Ga ни ажратиб олиш имконини берувчи перкаляцион эритиш усули таклиф этилган.

ЎҚҚЎЧМ комбинати руда хом ашёси асосидаги технологиялар яратилган:

— махсус ипли симлар олиш учун ўта тоза парамолибдат ва паравольфрамат аммоний олиш;

— НИМО қотишмали идишларни ноёб металлар куйиндиларидан тозалаш;

— таркибида молибден бўлган эритмаларда мис ва никелни ажратиш;

— вольфрамни кальцийдан тозалаш.

Республикадаги заҳираси 24-47 млрд.т.га етадиган таркибида метал бўлган ёнувчан сланецлар ва нефтни қайта ишлаш чиқиндилари текширилган. Ёнувчан сланецлар бўйича Республикада фақат геологик-минералогик тадқиқотлар олиб борилган, металларни ажратиб олиш технологиялари ишлаб чиқилмаган. Шундай бўлса ҳам сорбция ва экстракция усуллари синаб кўрилган. Баъзи органик экстрагентлар билан экстракция қилиш усули орқали ванадий, уран, молибден ва лантаноидларни ажратиб олишда яхши натижалар олинган. Металларни алоҳида ажратиб олиш усулини қўллашга асосланган уран, ванадий, молибден, лантаноидлар группаси, таллий, мисс, марганец, хром, никел ва бошқаларни ишлаб чиқариш технологияларини яратиш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилиши кўрсатилган.

 Таркибида метал сақловчи саноат чиқиндиларини қайта ишлаш

1965-2013 йиллар оралиғида минерал-техноген хом ашёни қайта ишлаш мавзуси бўйича 600 дан ортиқ мақолалар, қатор муаллифлик гувоҳномалари чоп этилган, диссертациялар ҳимоя қилинган, жумладан: Гуро В.П. «Хром кислотали эритмалардан хромни электролитик чўктириш механизмининг ўзига хос хусусиятлари» (электрокимё, 1995); «Гетероген системалардан Мо, W, Re, Cu, Ni металларини алоҳида ажратиб олишнинг илмий асослари» (коллоид ва мембрана кимёси, 2009); Ибрагимова М.А. «Молибденни вольфрам иштирокида пероксидли, аммиакли электролитлардаги эриш кинетикаси» (физик кимё, 2000); Ахмедов М.Э. «Ацетат-гипофосфит электролитида автокаталитик никеллашнинг кинетик хусусиятлари» (физик кимё, 2002); Каландаров Қ.С. «Ишлаб чиқаришнинг таркибида темир бўлган чиқиндиларидан темир (II) сульфат олиш технологиясининг ишланмаси» (НМТ, 2003); Эркабаев Ф.И. «Таркибида хромат бўлган қайта ишланган эритмалардан хром (III) оксидини олиш технологиясининг ишланмаси» (НМТ, 2004); Менгтураев М.М. «Термал сувлардан йод олиш технологияси» (НМТ, 2005).

Ишлаб чиқариш чиқиндилари: машинасозликда – чўян ва қотишмалар; металлургияда – заҳирадаги рудалар, шлаклар; кимё ва нефтгаз саноатида – ишлатилган катализаторлар; энергетикада – иссиқлик электростанциялари куллари; гальванотехникада – шламлар перспектив техноген хом ашё ҳисобланади. Лаборатория ишланмалари орасида айниқса молибден, рений, вольфрам ва улар асосидаги қотишмалар чиқиндиларини пероксидли ва анодли қайта ишлаш усули ажралиб туради.

Чиқиндилар – ГРЭС, ИЭС кулларидан алюмокалийли ва алюмоаммонийли кваслар (аччиқтошлар) олиш технологияси, сульфат аммоний олиш усули яратилган. Стараангрен ГРЭС кулларидан сульфат алюминий ишлаб чиқариш регламенти жорий қилинган. Шундай чиқиндилардан (проф. Ходжаев О.Ф.) темир купороси олиш технологияси хам яратилган.

Пирит концентратини сульфат кислотада 150оС да эритиб метал сульфидлари ва оксидларини сувда эрувчан сульфатларга ўтказиш усули таклиф этилган. ОТМК МЭЦ даги кислород олови ёрдамида эритиладиган шлаклар ноёб металлар ва темир олиш манбаи бўла олиши кўрсатилган.

Таркибида никел бўлган метал чиқиндиларини қайта ишлаш электрогидрометаллургик технологияси ишлаб чиқилган. Никелни эритмага самарали энерго ва ресурстежамкор ўтказиш имконинии берадиган технологик қурилмаларга талаблар ва технологик шартлар, электролит таркиби ишлаб чиқилган. («MaxamChirchiq» ОАЖ да таркибида никел бўлган ўтга чидамли пўлат метал чиқиндиларини қайта ишлашда синалган).

Ўзбекистоннинг гуллаб яшнаши учун бу илмий натижаларни келажак авлодга етказиш учун бор кучни ишга солмоқ зарур.

 

КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ ВА СИРТ-ФАОЛ МОДДАЛАР ЛАБОРАТОРИЯСИ

 Кимёвий технология лабораторияси 1969 йилдан фаолият кўрсатиб, 2011 йили институтнинг технологик корпуси базаси асосида кимёвий реагентлар, сузувчи понтонлар ишлаб чиқариш мақсадида қайтадан ташкил этилди.  Кимёвий технология лабораторияси мудири вазифасини т.ф.н. Ф.М. Юсупов бажариб келмоқда. Лабораторияда 12 та илмий ходим 5 та техник ва 1 та парогенератор оператори ишлаб келмоқда. Илмий ходимлар таркиби: 1 та фан доктори, 4 та фан номзоди, 7 та кичик илмий ходимларни ташкил этади. Лабораториянинг асосий илмий йўналиши нефт ва газ саноати учун химиявий реагентлар ишланмаларини яратиш (деэмульгатор, сульфанол, эмульгаторлар) ва ишлаб чиқариш, бензин ва газоконденсатларни сақлашда енгил углеводородларни буғланишдан йўқотилишини олдини олиш ва сиғим ичида тўсатдан пайдо бўладиган ёнғинни бартарф этувчи сузувчи понтонлар ишлаб чиқариш. Лаборатория ходимлари 2012-2014 йиллар учун ФА-А12-Т155 рақамли “Сувли нефтгазоконденсат хом ашёсини кон шароитида тайёрлаш учун импорт ўрнини босувчи деэмульгатор олиш технологиясини ишлаб чиқиш” давлат гранти, 2012-2013 йиллар учун ИФА-2012-7-6 рақамли «Нефт махсулотлари ва газоконденсатни сиғимларда  сақлашда буғланишдан йўқолиши ва фавқулотда содир бўладиган ёнғинга қарши сузиб юрувчи понтон ишлаб чиқариш ва қўллаш технологияси» инновацион лойиҳани бажариш учун илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

Лабораторияда Давлат гранти ва лойиҳаларидан ташқари “Ўзбекнефтегаз” МХК ташкилотлари билан 845 млн. 934 минг сўмлик хўжалик шартномалари тузилган бўлиб, шундан 330 млн. сўмлик шартномалар бажарилган ва бугунги кунда шартномалар бажарилиши давом этмоқда. Лаборатория қошида полиэтилентерефталатдан бензин ва газоконденсатни сиғимларда  сақлашда енгил углеводородларнинг буғланишдан йўқолиши ва фавқулотда содир бўладиган ёнғинга қарши сузиб юрувчи понтонлар ишлаб чиқарилиши ташкил этилган.

2011-2013 йиллар лабораторияга нефтегаз саноати учун импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган химиявий реагентлар, препаратлар ва сузувчи понтонлар ишлаб чиқариш ва уни саноат миқёсида тажрибавий синовини ўтказиш учун Хитой Халқ Республикасидан 100 млн. сўмлик 6 дона муҳим ускуналар: LWS маркали буғ генератори, WFS-15 маркали дезинтегратор, SMW-500 маркали тегирмон,  сузувчи понтон ишлаб чиқарувчи машина, JD-88 маркали компрессор, сузувчи понтон қолиплари келтирилди. Ускуналар муаффақиятли ўрнатилиб ишга туширилди. 10 та янги иш жойи яратилди. Буюртмачилар билан 465 млн. 610 минг сўмлик шартнома тузилди.  Буюртмачиларга 330 млн. сўмлик 32000 дона сузувчи понтон етказиб берилди, бензин ва газоконденсат сақланадиган сиғимларга ўрнатилди.

Сузувчи пантонлар Қарши нефтебазасида. Шуртан УШК корхонасида, Муборак нефтни қайта ишлаш заводида, Муборак нефтегаз УШК сида ишлаб чиқариш шароитида ёнғинни учириш опробацияси ўтказилди ва пантон самарали ишлаб тўсатдан пайдо этилган ёнғинни бир зумда бартараф этиши аниқланди. (видеолавха-илова 3) (далолатнома-илова 4) Қарши нефтбазасида А-80 маркали автобензин сақланадиган 2000 м3      сиғимда енгил углеводородларни буғланишдан йўқотилишини камайтириш бўйича  март ойи 2013 йилда  саноат-тажриба синовлари ўтказилганда 800 кг автобензин учиши сақлаб қолинганлиги аниқланди. (далолатнома-илова 5) Шуртан УШК корхонасида газоконденсат сақланадиган 2000 м35-сиғимда енгил углеводородларни буғланишдан йўқотилишини камайтириш бўйича  август ойи 2013 йилда 15 кунлик саноат-тажриба синовлари ўтказилганда 6000 кг газоконденсат  учиши сақлаб қолинганлиги аниқланди.

Қарши нефтебазасида. Шуртан УШК корхонасида, Муборак нефтегаз УШК ларида саноат тажриба синов ишлари давом этмоқда.

Юқоридаги лойихалар 2011 йил IV Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар ярмаркасида  қатнашиб “Саноат миқиёсида энг яхши иновацион лойиха” деб тан олиниб, 1 чи ўринни эгаллаб Вазирлар Махкамасининг фан ва технология ривожлантириш қумитасини фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. 2012 йил V Республика иновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар ярмаркасида қатнашиб “Саноат сохасида энг яхши иновацион лойиха” деб тан олиниб, Вазирлар Махкамасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Бундан ташқари 2011 Ҳалқаро ярмарка ва кооперацион биржасида қатнашганда миннатдорчилик эьлон қилинди.

2013 йил VIРеспублика иновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар ярмаркасига кимёвий технология лабораториясидан нефтни сувсизлантириш ва тузсизлантириш  “Деэмульгатори” ва “Техник сульфанол олиш технологияси” тақдим этилди. Икала лойиха бўйича 380 млн. сумга “Шуртан нефтегаз” УШК си ва “Узгеобурнефтегаз” АК си билан тажриба-саноат синови ўтказиш масаласида шартномалар имзоланди. Олинган Деэмульгатор намуналари ва Сульфанол завод лабораторияларида синовдан ўтказилиб ижобий натижалар олинди. ( Далолатнома- илова 6)

2011-2012 йилларда 50 га яқин илмий ишлар нашр этилди: шундан 20 та илмий мақола,  Ҳалқаро конференциялар тўпламларида 30 тезислардир.

“Сиғимлар учун пантон қурулмалари”га  2011 йил SAP 01058 патент олинди, // Расмий ахборотнома, №4 2013 йил. “Нефтни сувсизлантириш ва тузсизлантириш  Деэмульгатори” бўйича патент олиш учун № IAP2012 0093 2012 йил ариза берилди.

“Техник сульфанол” олиш технологияси бўйича патент олиш аризалари тайёрланмоқда. Лабораторияда “Деэмульгатор” ва “Техник сульфанол” ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ишлаб чиқариш учун парагенератор монтаж қилинди, наладка ишлари тугатилди, лаборатория қошидаги реакторлар “Деэмульгатор” ва “Техник сульфанол”  ишлаб чиқаришига мослантирилди.

 

   «СТРОМ» ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ  ВА СИНОВ МАРКАЗИ

          ЎзРФАУмумийва ноорганик кимё институти қошида бетараф тузилма бўлинмалари: «Стром» илмийтадқиқот  ва синов Маркази («Стром» ИТваСМ) ва «Стром» сертификатлаштириш  Органи («Стром»СО) барпо этилган.

«Стром» ИТваСМ «Ўзстандарт» Агентлигида аккредитациядан ўтган  (лабораториянинг (марказнинг) аккредитацияланганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзстандартнинг Давлати реестрида 18.08. 2008 йилда № UZ.AMT.07.MAI. 659 рақами билан қайд этилган).

«Стром» СО «Ўзстандарт» Агентлигида аккредитациядан ўтган  (сертификатлаштириш органининг аккредитацияланганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзстандартнинг Давлати реестрида 26 июл 2006 йилда № UZ.AMT.06.MAI.167 билан қайд этилган).

«Стром» ИТваСМ хом ашё ва қурилиш маҳсулотларининг барча турдаги (технологик, қиёсий, назорат, даврий ва сертификатлаштириш) синовларини олиб боради. «Стром» ИТваСМнинг аккредитациялаш соҳасига қуйидагилар киради:

— цемент

— гипс и унинг асосидаги буюмлар;

 -гипс тоши;

— оҳак;

— оҳактош;

— цемент учун фаол минерал қўшимчалар;

— ноорганик тўлдирувчилар;

— қурилиш ишлари учун қум;

қурилиш ишлари учун ғовакли ноорганик тўлдирувчилар;

  енгил, оғир ва майдадонали  бетонлар, бетон буюмлар;

иссиққа чидамли бетонлар;

— бетонлар учун қўшимчалар;

қурилиш қоришмалари;

— хризотиласбестива ундан фойдаланиб олинган буюмлар;

табиий тошдан ясалган буюмлар;

— мел ва унинг асосидаги материаллар;

шиша ва цемент саноати учун доломит;

цемент ишлаб чиқариш учун темирли компонентлар;

— цементни синовдвн ўтказиш учун стандарт қум;

сопол кошинлар;

санитар мақсадлар учун сопол буюмлар;

сопол, оловбардош, ўта оловбардош, кимёвий ва иссиққа чидамли материаллар ишлаб чиқариш учун хом ашёлар;

бурғалаш қоришмалари таёрлаш учун хом ашё материаллар;

сопол, сирт қоплама ва оловбардош, ўта оловбардош, хромит периклазли ғиштлар, кислотага чидамли кошинлар ва сопол том ёпқичлар;

силикат ғиштлар;

куйдирмасдан олинадиган ғиштлар;

оҳактош уни ва унинг асосидаги материаллар;

шиша саноати учун далашпатли ва кварц-далашпатли материаллар; 

синчланган  манзарали гипс тахтачалар.

«Стром» СО қурилиш материаллари маҳсулотларини сертификатлаштириш синовларини ўтказади, уларни сертификатлаштиришни ташкиллаштиради ва олиб боради,  сертификатлаштириш натижаларининг ишончлилиги ва ҳақиқийлигини, ҳамда сертификатлаштириш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

«Стром» СО  қурилиш маҳсулотларини аккредитация буюртмаси соҳасига мувофиқ сертификатлайди.

«Стром» ИТваСМ, ЎзР Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2007 йил 5 июл даги № 64 буйруғига биноан, қурилиш материалларини стандартлаштириш бўйича  унинг база ташкилотидир.  

«Стром» ИТваСМ меъёрий ҳужжатларни (QzDSt, Ts и ТИ) ишлаб чиқади ва синов баённомаларини беради, сертификатлаштириш Органи эса – қурилиш маҳсулотига сертификат беради.

«Стром» ИТваСМ физик-кимёвий таҳлил учун замонавий жиҳозлар ва усуллар билан таъминланган, қурилиш тармоғи махсулотларининг физик-механик хоссаларини аниқлаш борасидаги синов ишларини олиб бориш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланган. 

«Стром» ИТваСда қурилиш материаллари ва буюмларини яратиш, тадқиқ этиш ва синаш соҳасида катта илмий-амалий тажрибага эга юқори малакали мутахассислар фаолият юритадилар. 

«Стром» ИТваСМ:

— хом ашё ва тайёр қурилиш маҳсулотининг кимёвий-минералогик ва структура тузилишини аниқлаш борасида илмий изланишлар олиб боради;

— хом ашёнинг технологик синовларини олиб боради ва унинг асосида истиқболли, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг юқори самарадор технологиялари ишлаб чиқади;

— янги конлар минерал хом ашёларининг ва турли хил саноат чиқиндиларининг юксак самарадор қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш учун яроқлилигини аниқлаш мақсадида комплекс қидирув-тадқиқот ишларини олиб боради;

— турли хил қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда хом ашё материаллари сарфиёти меъёрларини аниқлаш ишларини бажаради;

— импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг янги, истиқболли энергия- ва ресурстежамкор технологияларини саноатда ўзлаштириш борасида тавсиялар беради;

— қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш борасида амалий илмий-техник кўмак кўрсатади ва маслаҳатлар беради.

  

«Стром» ИТваСМ нинг асосий тадқиқот йўналишлари:  

          — маҳаллий хом ашё ресурслари ва турли хил саноат чиқиндилари асосида юқори сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг ресурс- ва энергиятежамкор технологияларини ишлаб чиқиш, ҳамда уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш борасида фундаментал,  амалий  илмий-тадқиқот ва инновация ишлари амалга оширилади.

           «Стром» ИТваСМ да натижалари саноатга жорий этилган ёки саноатда синовдан ўтган, ҳамда саноатда ўзлаштиришга тайёрланаётган ёки лабораторияда тадқиқ этиш босқичида  бўлган комплекс тадқиқотлар олиб борилади. 

 

1. Саноатда ўзлаштирилган ва ўзлаштириш босқичида бўлган ишланмалар:

 

1.1. Портландцемент ишлаб чиқаришда маҳаллий вулқон тоғ жинсларидан комплекс фойдаланиш технологияси

            Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, маҳаллий вулқон тоғ жинслари цемент хом ашё аралашмаси таркибида асосий алюмосиликат компоненти ва темирли минерализатор сифатида ишлатилади, бу эса четдан темирли минерализатор олиб келишга барҳам бериб, уларни тайёрлаш ва ташиб келтиришга сарфланадиган молиявий маблағларни тежаш имконини беради. Бундан ташқари, энергия- ва ресурстежамкорликка эришилади, технологик тизим ихчамлашади, клинкер куйдириш агрегатларининг унумдорлиги ошади ва цемент таннархи арзонлашади. Ишланма бўйича тажриба-саноат ва саноат шароитида олиб борилган синов ишлари далолатномалари, меъёрий-ҳужжатлар тўла тўплами мавжуд. Технология “Қизилқумцемент” ОАЖ ва “Қувасойцемент” ОАЖда ўзлаштирилган. «Охангаронцемент» ОАЖда тажриба-синов ишлари олиб борилган. Технологияни 2013-2015 йилларда саноат миқёсида “Оҳангаронцемент” ва “Бекободцемент” ОАЖ ларда.ўзлаштириш режалаштирилган.

 

1.2. Композицион қўшимчали сульфатбардош цементлар олиш технологияси

Ушбу ишланма маҳаллий минерал композицион қўшимчали (диабаз-пироксенит, диабаз-порфирит, туффоалевролит ва ҳ.к.) кўп мақсадли цемент ишлаб чиқариш технологиясини кенг миқёсда жорий этишнинг долзарб муаммосини ечишга қаратилган бўлиб, у четдан келтириладиган қимматбаҳо кўшимчалар ишлатилишига барҳам беради, цементда клинкернинг улушини камайтиришга ва айни пайтда унинг қатор қурилиш-техник хоссаларини яхшилашга, жумладан сульфатбардошлигини оширишга имкон беради. 

Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, клинкерга кукунлаш жараёнида фаол минерал қўшимча сифатида таркиби вулқон тоғ жинслари, глиеж, карбонатли жинслар, ИЭС култошқоли, фосфогипс ва кварц-далашпатли иборат композициялар қўшилади. Технология цементнинг мустаҳкамлигини камайтирмасдан туриб, унга композицион минерал қўшимчалардан (15-20)% гачақўшиш имконини беради. Бунда цемент таркибидаги қимматбаҳо клинкер тежалади, цементнинг таннархи арзонлашади ва унинг қурилиш-техник хоссалари яхшиланади. Ишланма бўйича тажриба-саноат синов далолатномалари мавжуд, композицион минерал қўшимчалар ва композицион цементларга ТШ (Техник шартлар) ишлаб чиқилган. Цементларнинг тажриба-саноат партиялари “Қизилқумцемент» ОАЖ ва «Қувасойцемент» ОАЖларнинг аккредитацияланган лабораторияларида муваффақият билан синовдан ўтказилган. Технология “Қизилқумцемент” ОАЖ да ўзлаштирилган. У 2013-2014 йилларда республикадаги барча цемент корхоналарида кенг миқёсда ўзлаштиришга тавсия этилган.

 

1.3. ИЭС чиқиндиси култошқол, асбозурит, фосфогипс, глиеж, доломит ва бошқалар асосида куйдирмасдан ғишт олиш технологияси 

Технология ИЭС чиқиндиси култошқол, асбозурит, фосфогипс, глиеж, доломит ва бошқалардан комплекс фойдаланиб юқори босимда қолиплаб куйдирмасдан қурилиш ғишти олишни кўзда тутади.Куйдирмасдан ғишт олиш технологияси ўзлаштирилганда Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ ҳудудлари экологияси яхшиланади, ғишт ишлаб чиқариш технологик тизими ихчамлашади, ғишт ишлаб чиқаришга култошқолнинг катта миқдорда сарфланиши, энергия- ва ресурстежамкорликка эришилиш туфайли ғиштнинг таннархи арзонлашишига олиб келади, унинг қурилиш-техник хоссалари яхшиланади, биноларнинг эксплуатация ишончлилиги ошади ва жуда юқори экологик ва иқтисодий самарадорликка эришилади.  Куйдирмасдан тўлиқ жинсли ва ғовак тузилишли сирт қопламалар учун (лицевой) ғишт олишнинг технологик тизими, тажриба-саноат синовлари далолатномалари мавжуд. 

Технологияни ўзлаштириш,  куйдирмасдан тўлиқ жинсли ва ғовак тузилишли сирт қоплама (лицевой) ғиштлар олишнинг технологик линиясини қуриш орқали амалга ошириш режалаштирилган. Бунда йилига 12-30 млн. дона ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган Хитой, Украины ва Японияда ишлаб чиқарилган қурилмалар танланган.

 

2. Саноатда ўзлаштиришга тайёрланаётган ишланмалар   

2.1. ИЭС култошқолларини магнит ёрдамида саралаб олинган маҳсулотлардан портландцемент клинкери ва цемент олишда комплекс фойдаланиш технологияси

Технологиянинг моҳияти шунда иборатки,  Ангрен ваЯнги-Ангрен ИЭС култошқоллари барабанли магнитсепараторида магнит ёрдамидасараланади. Бунда, тошқолдан олинган магнитли қисми цемент хом ашёсига минерализатор сифатида, магнитсиз қисми эса цементга фаол минерал қўшимча сифатида ишлатилади. Ишланма бўйича култошқолларни магнит ёрдамида саралашнинг технологик тизими ва жараённи олиб бориш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқилган. Култошқолларни магнит ёрдамида саралаш борасида олиб борилган саноат-тажриба синов ишлари далолатномалари мавжуд. Култошқолдан магнит ёрдамида ажратиб олинган темирли ва алюмосиликатли қисмлардан фойдаланиб клинкер ва цемент олиш борасидаги натижалар “Қизилқумцемент” ОАЖ да клинкер ва қўшимчали цементлар чиқарилиб, синовдан ўтказилган.   Ҳудудий яқинлигини ҳисобга олиб, ушбу технологияни “Охангаронцемент” ОАЖ ва «Ангренцемент» ОАЖ ларда ўзлаштириш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган.

 

 2.2.  Нефт-газ саноати учун четдан келтириладиганларнинг ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган оғирлаштиргич ва оғирлаштирилган цемент ишлаб чиқариш ва қўллаш технологияси 

            Бурғалаш лой қоришмалари учун ишлаб чиқилган “ОК” и “Композит”оғирлаштиргичлар четдан келтириладиган баритнинг ўрнини босишга, нефт-газ саноатининг шундай материалларга бўлган эҳтиёжини тўла қоплашга қаратилган. Зичлиги (4,0-5,0) g/cm3 атрофида бўлган юқори сифатли оғирлаштиргичлар ишлаб чиқаришнинг реал имкониятлари аниқланган. Янги оғирлаштиргичларнинг эксплуатация хоссалари меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ келади.   Янги оғирлаштиргич асосида нефт-газ қудуқларини маҳкамлаш учун ишлатиладиган оғирлаштирилган тампонаж цемент олиш технологияси ишлаб чиқилган. Оғирлаштирилган цемент зичлиги (2,0-2,3) g/cm3 бўлган ва сифат кўрсаткичлари меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган цемент қоришмаси ҳосил қилади.  Оғирлаштиргичнинг 500 тн саноат-тажриба партияси “Ангренцемент” ва “Нефтгазминерал” ҚК ишлаб чиқарилган ва  «СурхонПИ» ОАЖ ва «КўқонПИ» ОАЖ ларда нефт-газ қудуқларини бурғалашда лойли қоришмаларни ва уларни маҳкамлашда тампонаж цементни оғирлаштирувчи сифатида синовдан ўтказилган. “Нефтгазминерал” ҚК да “Окалина” русумли оғирлаштиргичнинг йирик саноат-тажриба партияси чиқарилиши ва унинг асосида тайёрланган лойли бурғалаш қоришмалари ва оғирлаштирилган тампонаж цементларни синаш ишлари “Узгеобурнефтегаз” АК тасарруфидаги майдонлардаги қудуқларни бурғалашда ва цементлашда олиб борилиши кўзда тутилган.

 

2.3. ИЭС кулчиқиндиларидан енгил бетон олиш технологияси

Технологиянингмоҳияти ИЭС култошқолларин механик фаоллаштириш ва улардан автоклавда ишлов бериб ва автоклавламасдан туриб қотадиган ғовакли бетон олишдан иборат. Лаборатория шароитида ўртача зичлик кўрсаткичи бўйича маркаси Д 500, Д 700, Д 800, Д 900 ва мустаҳкамлик кўрсаткичи бўйича В 0,75, В 1,  В 2. В 2,5 и В 3,5 синфларга мансуб автоклавланмай қотадиган бетонлар олинган. Ғовакли кулбетон ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси оддий бўлиб, уни ишлаб чиқарувчи ихчам линияни бетон ва темир-бетон ишлаб чиқарувчи ҳар қандай корхонада жиҳозлаш мумкин.

 

2.4. Фосфогипсни ишқорий компонентлар билан модификациялаб, ундан цемент ва куйдирмасдан ғишт ишлаб чиқаришда фойдаланиш технологияси 

Технологиянинг моҳияти фосфогипсни ишқорий компонентлар (оҳак, куйдирилган мармар уни, клинкер куйдириш печларининг чанги ва ҳ.к.) модификациялаш йўли билан ундаги зарарли (кислотали) аралашмаларни бартараф этиш, сўнгра нейтралланган фосфогипсдан цементнинг тишлашиш муддатини расоловчи сифатида табиий гипс ўрнида ва ярим қуруқ усулда пресслаб куйдирмасдан ғишт олишда асосий компонент сифатида фойдаланишдан иборат.  Ишланма бўйича меъёрий ҳужжатлар жилди, клинкер куйдириш печларининг чанги билан модификацияланган  фосфогипснинг тажриба-саноат партиясини ва ундан табиий гипс ўрнида фойдаланиб “Ангренцемент” ОАЖ да цементнинг саноат-тажриба партияси ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида далолатномалар мавжуд. 

 

3. Лаборатория тадқиқот босқичидаги ва фундаментал, амалий ва инновация танловларида иштирок этишга тайёрланаётган лойиҳалар 

 

3.1. Доломитлашган оҳактош ва таркибида магнийли бирикмалар миқдори юқори бўлган саноат чиқиндиларидан комплекс фойдаланиб портландцемент ишлаб чиқариш технологияси.   

         Технологиянинг моҳияти портландцемент клинкери ишлаб чиқаришда маҳаллий доломитлашган оҳактош, вулқон тоғ жинслари, таркибида магний бирикмалари миқдори юқори бўлган техноген чиқиндилардан фойдаланишдан иборат. Хом ашё аралашмасининг таркибини кераклича танлаб олиниши, куйдириш жараёнида портландцемент клинкери минералларининг магнийалмашган аналоглари ҳосил бўлишига олиб келади, бу ўз навбатида унинг асосидаги цементнинг гидравлик фаоллиги ва иссиққа чидами юқори бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари, доломит ва доломитлашган оҳактошдан цементга тўлдирувчи сифатида фойдаланиш, унинг гидравлик фаоллигини ошириш билан бир қаторда, унинг таркибидаги клинкернинг улуши камайиши ҳисобига таннархи арзонлашишига ҳам олиб келади.

Ишланма лаборатория шароитидаги тадқиқот босқичидадир.  

 

3.2. Портландцемент ишлаб чиқаришда қайта ишланган пўлат эритиш тошқолларидан комплекс фойдаланиш

Технологиянинг моҳияти қайта ишланган пўлат эритиш тошқолларидан портландцемент клинкери олиш учун хом ашё аралашмасининг асосий компоненти ва қўшимчали цементлар учун фаол минерал қўшимча-тўлдирувчи сифатида комплекс фойдаланишдан иборат. Ушбу ишланма бўйича клинкер синтез қилиш ва қўшимчали цемент олиш бўйича лаборатория тадқиқот натижалари, қайта ишланган пўлат эритиш тошқолидан цемент саноатида комплекс фойдаланишнинг технологик схемаси, техник шартлар ва технологик йўриқнома лойиҳаси мавжуд. 

 

«Стром» ИТваСМ  ва«Стром» СО барча қизиққан ташкилотларни ўзаро фойдали ҳамкорликка таклиф этади.

«Стром» ИТваСМ  раҳбари, т.ф.д., проф.

Искандарова  Мастура Искандаровна

        

Манзилимиз: Тошкент ш., 100170

Мирзо Улугбек кўчаси, 77а,

ЎзР ФА УНКИ, «Стром» ИТваСМ

Телефонлар:  269-02-69; 262-50-82

Факс: 269-02-69;

email: ionxanruz@slink.uz

e-mail: strom13.ooc mail.ru